-
-
Ла-лига 23.04.2024 00:00 Севилья 2 - 1 Мальорка AFC U-23 23.04.2024 20:30 Кувайт 2 - 1 Малайзия AFC U-23 23.04.2024 20:30 Ўзбекистон 3 - 0 Вьетнам АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал - Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон - Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон - Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд - Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян - ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако - Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель - Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон - Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити -
Иззатбек Турғунов: Токиодаги олтин медалимни Президентимга совға қиламан
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
Мия фалажлиги – бу марказий асаб тизимининг касаллиги бўлиб, унда миянинг бир (ёки бир нечта) қисми шикастланади. Натижада, беморнинг қўли, оёғи, юз мушаклари, бўйни ўз-ўзидан, хоҳишсиз ҳаракатланади ҳамда нутқ бузилади. Суҳбатимиз қаҳрамони Иззатбек Турғунов ҳам худди шу касаллик билан 24 йилдан буён курашиб келади. Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган бу йигит Пара енгил атлетика бўйича умидли спортчиларимиздан бири ҳисобланади. Қуйида у билан уюштирилган суҳбатни ўқишингиз мумкин.
-Иззатбек авваламбор ўзингиз ҳақингизда гапириб берсангиз.
-Мен оддий оила фарзандиман. Отам деҳқон, онам ўқитувчи. Оилада энг кенжа фарзандман. Мендан олдин 3 та опам бор. Ҳозир уларнинг бари турмушга чиқиб, бахтли ҳаёт кечиришмоқда.
-Пара енгил атлетикага кириб келиш тарихингиз қандай бўлган?
-Коллежда бирга ўқийдиган дўстим менга ўзимни спортда синаб кўришимни маслаҳат берди ва қайси мураббийга боришим кераклигини айтди. Очиғи, бу таклиф менга жуда ҳам маъқул келди. Чунки, ўша пайтларда енгил атлетика билан ўзим якка тартибда шуғулланиб юрардим. Дўстимнинг берган тўғри йўналиши сабаб дастлаб республика чемпионатларида иштирок этдим ва юқори натижаларни қайд этдим. Натижада, мен Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг Енгил атлетика бўйича бош мураббийининг эътиборига тушдим. Шу тариқа менинг юлдузли онларим бошланди (кулади).
-Ҳозирча қандай ютуқларга эришдингиз?
-2018 йилнинг март ойида Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилган Гран-прида олтин медални қўлга киритдим. Кейин эса Инданезияда ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлдим.
-Ушбу ютуқларга эришганингиздан сўнг маҳалла-кўй, қўни-қўшни, таниш-билишлар орасида сизга бўлган муносабатлар ўзгардими?
-Албатта. Ҳозир маҳалладагилар мени Иззат деб чақиришмайди, чемпион дейишади (кулади). Ота-онамга раҳматлар айтишади. Бу эса менга янада катта масъулият юклайди.
-Билишимча ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақага тайёргарлик ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
-Тайёргарлик авжида. Ҳозирда жаҳон рейтингда 5.69 метр натижа билан 2-ўринда боряпман. Мақсадим – Дубайдаги мусобақада кўзлаган натижага эришиб, Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш.
-Орзуингиз...
-Ҳаётда ҳеч қачон орзу қилишдан чарчамайман. Чунки, орзулар мақсадлар сари етаклайди. Менинг энг катта орзуларимдан бири келгуси йил Токиода олтин медални қўлга киритиб, Президентимга совға қилиш. Худо хохласа, албатта бунга эришаман.
Манба: paralympic.uz.Киритилган сана: 14.10.2019 19:22.
Ўқилди: 1991 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қатар | 3 | 7 |
2 | Индонезия | 3 | 6 |
3 | Австралия | 3 | 2 |
4 | Иордания | 3 | 1 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Япония | 2 | 3 |
3 | Хитой | 3 | 3 |
4 | БАА | 2 | 0 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 6 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Тожикистон | 3 | 3 |
4 | Таиланд | 3 | 3 |
D - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 9 |
2 | Вьетнам | 3 | 6 |
3 | Кувайт | 3 | 3 |
4 | Малайзия | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
3-тур | Қатар | 0-0 | Австралия |
3-тур | Иордания | 1-4 | Индонезия |
3-тур | БАА | 1-2 | Хитой |
3-тур | Япония | 0-1 | Жанубий Корея |
3-тур | Саудия Арабистони | 1-2 | Ироқ |
3-тур | Таиланд | 0-1 | Тожикистон |
3-тур | Ўзбекистон | 3-0 | Вьетнам |
3-тур | Кувайт | 2-1 | Малайзия |
Навбатдаги ўйинлар
2-тур | БАА | - | Япония |