-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
Германия, Россия, Англия, Испания, Италия: Элдор Шомуродов қаерда ўйнагани маъқул?
Баҳо: +1Бўлим: ОСИЁ » Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
Бугун қувончли хабар тарқалди. Охирги пайтларда ҳам “Ростов”да, ҳам терма жамоа сафида рақибларини аямай савалаётган Элдор Шомуродовга даъвогарлар сони ортибди.
Қувонарлиси, бу сафаргиси аниқ фактлар: “Штутгарт” Элдор Шомуродов учун 10 млн евро беришга тайёр. Хўш, Элдор Бундеслиганинг айнан шу жамоасига ўтиши керакми?
Йўқ. Биринчидан, “Штутгарт” айни дамда қуйи лигада. Бундеслигада эмас. Элдор Шомуродов эса агар Германияга кўчиб ўтадиган бўлмаса, ҳеч бўлмаганда Европа лигаси учун курашадиган ва бу турнирда қатнашадиган клубига ўтиши керак. Масалан, “Лейпциг”. Агар ана шу клубдан таклиф тушса, Элдор ҳеч иккиланмасдан ўтса бўлади. Ҳамюртимиз ушбу клубда бемалол ўйнаб кета олади. Германиянинг қуйи лигасидаги жамоасига ўтиш Элдорнинг ҳозирги ҳолатида кўтарилиш эмас, шўнғиш бўлади.
“ЦСКА” варианти-чи? Йўқ. Бу шунчаки тўртинчи зинадан учинчи зинага кўтарилишдек гап. Ва шу зинада камида 1-2 йил қолиб кетиши мумкин. Бу эса вақтни йўқотишдан бошқа нарса эмас. Тўғри, “ЦСКА” халқаро турнирларда қатнашиб юрган жамоа, лекин Элдор ҳозирдан Европага интилмаса, кейин Европа футболи учун қарилик қилиб қолиши мумкин. Европа суперлига эмаски, 28-29 ёшли футболчиларни нормал қабул қиладиган. Режага кўра, Элдор ҳозирданоқ Европага интилиши лозим.
Яна қандай вариантлар бор? Италия чемпионатида ҳам Элдор ўйнаб кета оладиган жамоалар топилади. Масалан, “Лацио”, “Фиорентина” ёки майли “Рома”ниям қўшайлик. “Интер”, “Наполи” ва “Ювентус”да қийинроқ. Ҳозир Элдорга рақобатда ютқазиб, захирага михланадиган эмас, кураша олиб, кўпроқ майдонга тушадиган жамоа керак. Шунинг учун биз таъкидлаган учта жамоадан бирига ўтса ҳам ёмон бўлмайди.
Францияда Элдор учун мос келадиган вариант камроқ. “Лион”ни айтиш мумкин, нисбатан барқарор ўйнайди. Қолган клубларга эса ишонч йўқ. “ПСЖ”да-ку Элдорга жой йўқ.
Испанияда ҳам худди Италиядаги каби ҳамюртимиз учун муқобил вариантларни келтириш мумкин. “Севилья”, “Валенсия”, “Вильярреал” ва ҳоказо...
Англияда вариантлар кўп, лекин инглиз футболи бошқа чемпионатларникидан мушкулроқ, тезкорроқ. АПЛда босим жуда катта. АПЛда тажрибали футболчилар бошқа чемпионатларникига қараганда кўпроқ. Шундай бўлса-да, Элдор учун муносиб клублар топилади — “Эвертон”, “Лестер”, “Вест Хэм”. АПЛ шундай чемпионатки, гарчи халқаро турнирларда қатнашмасаям бу чемпионатда ўйнашнинг ўзи Элдор учун етарли бўлиши мумкин, АПЛ Элдорга кўп нарса ўргата олади. Фақат ўша гап — имкониятига қараб қадам ташлаши лозим.
Элдор бир жиҳатни унутмаслиги керак, у айни дамда Европагача бошқа бир клубни кўприк қиладиган ёшда эмас. Шунинг учун Европадан қулайроқ таклиф бўлса, иккиланмаслик керак. Бордию агар “ЦСКА”ни охирги вариант сифатида танлаш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Элдорнинг ҳозирги имконияти Одил Аҳмедовнинг имкониятидан ҳам яхшироқ. Бир пайтлар “Ювентус”да тузук-қуруқ ўйнамаган бўлса ҳам ўша клубга борган Илёс Зейтуллаев билан фахрланардик, ҳозир ҳам фахрланиб қўямиз. Ажаб эмас, Элдор Шомуродов бу зиналарни ҳам босиб ўтса ва биз кучли бешликда Элдорнинг жамоасига мухлислик қилсак. Худо хоҳласа, шу кунлар келади.
Юқоридаги биз келтирган вариантлар баландпарвозроқ туюлиши мумкин. Майлида, Аллоҳ тоғ сўрасанг, қир беради, дейишади ота-боболаримиз. Биз ҳам катта ният қиляпмиз. Ниятни бутун қиляпмиз. Илоҳим амалга ошсин. Элдорга эса абадий камтарлик, самимият ва омад тилаб қоламиз.
Низомжон ИСЛОМОВ
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 16.10.2019 23:30.
Ўқилди: 19043 марта.
Билдирилган фикрлар: 12 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
2 | Арсенал | 32 | 71 |
3 | Ливерпуль | 32 | 71 |
4 | Астон Вилла | 33 | 63 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ньюкасл | 32 | 50 |
7 | Ман. Юнайтед | 32 | 50 |
8 | Вест Хэм | 33 | 48 |
9 | Челси | 31 | 47 |
10 | Брайтон | 32 | 44 |
11 | Вулверхэмптон | 32 | 43 |
12 | Фулхэм | 33 | 42 |
13 | Борнмут | 32 | 42 |
14 | Эвертон | 32 | 35 |
15 | Кристал Пэлас | 32 | 33 |
16 | Брентфорд | 33 | 32 |
17 | Ноттингем Форест | 33 | 30 |
18 | Лутон | 33 | 25 |
19 | Бёрнли | 33 | 20 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Ньюкасл | 4-0 | Тоттенхэм |
33-тур | Брентфорд | 2-0 | Шеффилд Юнайтед |
33-тур | Бёрнли | 1-1 | Брайтон |
33-тур | Манчестер Сити | 5-1 | Лутон |
33-тур | Ноттингем Форест | 2-2 | Вулверхэмптон |
33-тур | Борнмут | 2-2 | Ман. Юнайтед |
33-тур | Ливерпуль | 0-1 | Кристал Пэлас |
33-тур | Вест Хэм | 0-2 | Фулхэм |
33-тур | Арсенал | 0-2 | Астон Вилла |
33-тур | Челси | 6-0 | Эвертон |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |