-
-
АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян 1 - 4 ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон 0 - 1 Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид -
«Реал Мадрид»нинг янги асрдаги энг омадли харидлари
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Клублар » Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Мадрид суперклуби янги асрда кўплаб футболчиларни харид қилган бўлсада, барча трансферларни ҳам оадли деб бўлмайди. Бугун "Реал Мадрид" клуби томоонидан 21-асрда амалга оширилган энг омадли трансферларни ёдга оламиз.
Марсело
Бразилиялик қанот ҳимоячиси кўп гол киритган футболчилар қаторида бўлмаса-да, унинг «Реал Мадрид»нинг сайёрамизнинг биринчи рақамли жамоасига айланишида тутган ўрни беқиёс. Тўғри, у ҳозирда ҳавас қилса арзигуллик формада эмас, бироқ бу унинг клубда кўрсатган хизматларига соя сола олмайди. Зидан давридаги тўхтатиб бўлмас «Реал Мадрид»нинг ажралмас бўлаги сифатида майдонда мўъжизлар кўрсатган Марсело қанот ҳимоячиларининг футболда тутган ўрни қанчалар улкан эканлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйди. Зидан унинг қанотини ўйинлар чоғида жангнинг асосий фронтига айлантирар, Марсело эса, ҳужум ва ҳимояда бирдек ишончли ўйин намойиш этишни ортиқча қийинчилисиз уддалар эди.
Карим БенземаФранциялик футболчи 2009-йилда «Реал Мадрид» сафига келиб қўшилганида, деярли барча уни захира футболчисига айланиб қолишини тахмин қилган эди. 10 йил давомида тўпурарликка даъво қилмаган марказий ҳужумчи жамоанинг энг фойдали футболчиларидан бирга айланиб улгурди. Айниқса, Зидан қўлостида футболчи ўзининг янгги қирраларини намойиш этишни бошлади. Марказий ҳужумда тўп суришига қарамасдан, асосан жамоадошлари учун голли вазият яратиб бериш билан шуғулланишни хуш кўрувчи Карим ҳозирда клубнинг чинакам етакчиларидан бирига айланиб улгурди. Тўғри, янги асрда «қироллик клуби» кўплаб кучли ҳужумчиларни харид қилди, бироқ улардан ҳеч бири Бенземачалик клуб учун фойда келтира олмади.
Серхио Рамос
Замонавий футбол оламидаги энг кучли ҳимоячиларидан бири саналган Серҳио Рамос учун «қироллик клуби» атиги 27 миллион евро тўлаган, холос. Дарҳақиқат, ҳозирда жамоа етакчиси сифатида қолганлардан ажралиб турадиган ҳимоячи ўзининг энг «гуллаган» даврларини айнан Мадрид клуби сафида ўтказди. «Эл Капитано» нафақат ҳимояда ишончли, балки ҳужумда ҳам жуда фаол тўп тепиши билан қолган ҳимоячилардан ажралиб туради. У томонидан киритиладиган голлар эса, бутун бошли тарихни ўзгартириб юборгани ҳеч кимга сир эмас. Тўғри, ҳозирда унинг ўйинида бироз пасайиш кузатилаётган бўлиши мумкин, бироқ Рамос ҳали-ҳамон ўта юқори савияда ўйнамоқда ва асосий таркибдаги ўрнини ҳеч кимга бериб қўймоқчи эмас.
Зайниддин Зидан
Туриннинг «Ювентус» жамоасидан ўша даврлар учун «даҳшатли» суммага (73 миллион евро) харид қилинган француз ўзига билдирилган ишончни ортиғи билан тўлиқ оқлади. Зидан ўз даврида Мадрид клубининг асосий футболчиси эди. У ўйин давомида ажойиб узатмалар берар, рейдлар уюштирар, тўп учун курашда фаол бўлибгина қолмай, жуда муҳим голларни киритар эди. Зиданнинг фантастик техникаси ҳақида жуда узоқ сўзлаш мумкин. Бундан ташқари, Зиданнинг жамоага келиши «Реал Мадрид»нинг бошқа давлатларда ҳам мухлислари сони ўсишини таъминлади. Унинг номи туширилган футболкалар шу қадар кўп сотилдики, «қаймоқранглилар» футболчига сарфлаган пулларидан бир неча баробар кўпроқ даромад олишга муваффақ бўлишди. Энг муҳими эса, айнан Зидан «Реал Мадрид»нинг «галактикос»га айланишида катта роль ижро этди.
Роналду
«Реал Мадрид» клубининг барча замонлардаги энг яхши футболчисининг ушбу рўйхатда биринчи поғонани қўлга киритишига ҳеч ким шубҳа қилмаганни аниқ. «Реал Мадрид» сафида энг кўп гол киритган футболчилар рўйхатида барчадан ўзиб кетган Криш бутун бошли «галактикос» амалга ошира олмаган ишни бир ўзи уддалашга муваффақ бўлди. Айнан унинг Лео Месси билан рақобати миллионлар ўйинини миллиардлар ўйинига айланишига сабаб бўлди. Очиғи, унинг «Реал Мадрид» учун қанчалар омадли трансфер бўлгани ҳақида сўзлаш шарт эмас десак, умид қиламизки, адашмаган бўламиз.
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 29.10.2019 01:43.
Ўқилди: 9775 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Ливерпуль | 34 | 74 |
3 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 32 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |