-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 09.07.2025 23:59 ПСЖ 4 - 0 Реал Мадрид -
Октябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар
Баҳо: +1Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.
Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.
Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.
Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.
Ортда қолган октябрь ойида Суперлигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.
Қуйида ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхати тақдим этилади:
Номзод
Клуб
Эришди
Игорь Сергеев
“Пахтакор”
3 та ўйин, 5 та гол
Шаҳзод Убайдуллаев
“Андижон”
3 та ўйин, 3 та гол
Эркин Байдуллаев
АГМК
3 та ўйин, 1 та гол
Сардор Қулматов
“Сўғдиёна”
3 та ўйин, 1 та гол
Манба: www.pfl.uz.Киритилган сана: 08.11.2019 23:33.
Ўқилди: 1582 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |