-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Қирғизистон билан ўйин: керакмиди, керакмасмиди?
Баҳо: +3Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Миллий терма жамоа » Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши жаҳон чемпионати саралаш учрашуви олдидан Қирғизистон термаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Табиийки, бу рақиб кўплаб саволларни юзага келтирди. Ўйини Саудия Арабистониники билан умуман ўхшамайдиган жамоа билан ўйнаш мантиқсизликдек кўринди. Аммо...
ЎЗИГА ХОС СИНОВ
Вадим Абрамов, аслида, Қирғизистонга қарши умуман бошқача ўйин кўрсатишни ният қилган, деб ўйлаб қолдим. Аммо унинг талаби бажарилмай, ўйин телеэкран орқали намойиш этиладиган бўлганидан кейин позициясини ўзгартирган. Аслида, Абрамов қирғизларга қарши ўйинда ўзи ўйлаган тактикаларни синовдан ўтказишни ният қилганди, аммо якунда бу беллашув шунчаки иккинчи таркибни синовдан ўтказиш учун ўтказилган баҳс вазифасини бажарди.
Қирғизлар билан ўйиннинг фойдали томони, бугун Абрамов захирадаги футболчилардан ким қандай даражада эканлигини аниқлаб олди. Таассуфки, асосий таркибда туширилган футболчиларнинг 70 фоизи ўзини оқламади. Бундан кўриниб турибдики, ҳали захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган футболчилардан иборат таркибни ҳам шакллантириб олиш керак.
Қувонарлиси, яхшими, ёмонми, Абрамов терма жамоага янги қон олиб киряпти. Кўплаб футболчиларга имконият бериляпти. Терма жамоа ўзини кўрсатиш учун рақобат майдонига ҳам айланди ҳатто. Бу эса фойдадан холи эмас
ҲЕЧ ҚАНДАЙ ТАКТИКА ЙЎҚ
Бугунги ўйинда мен ҳеч қандай тактика кўрмадим. Ваҳоланки, Вадим Абрамов арабларга қарши тактика ўйлаб қўйганини айтган ва ушбу тактикани Қирғизистонга қарши ўйинда синаб кўрмоқчи эканлигини таъкидлади. Лекин маълум бўлдики, Абрамов ушбу тактикасини ўйинга сингдирмаган. Қолаверса, “Ҳеч қандай янгилик йўқлиги ҳам бир янгилик”, деганларидек, бугунги ўйинда ҳеч бир тактикани қўлламаслик ҳам бир тактика бўлди.
МАҲОРАТ СЎЗИНИ АЙТДИ
Ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга туширилган асосий таркиб футболчилари ўз сўзини айтишди. Шу ўринда Вадим Абрамов ва мухлисларнинг фикри бир жойдан чиққани, аниқроғи, мухлисларга яққол билинган нарсани мураббий ҳам кўргани бизни қувонтирди. Ваҳоланки, бу жиҳат олдинги мураббийлар даврида муаммо эди.
КЕРАКСИЗ ЖИҲАТИ
Қирғизистонга қарши ўйин бемаврид ташкиллаштирилган меҳмондорчиликдек туйилди менга. Чунки Абрамов ва МТЖ учун ушбу баҳс Саудия Арабистонига қарши ўйинга тайёргарлик вазифасини тўлиқ ўтамагани маълум. Унинг ўрнига эса услуби арабларникига ўхшаш бирор-бир терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, Саудия Арабистонига қарши ўйинда танланадиган таркиб ва тактикани тайёрлаб олиш лозим эди.
Нима бўлганда ҳам, Қирғизистонга қарши ўйин фойдадан холи бўлмади. Абрамов энди захирадан кимларни туширишни, қайси футболчилар ўз устида кўпроқ ишлаши кераклигини билади.
Фикримиз сўнггида шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, бугунги ўйин ҳақиқий МТЖнинг ўйини эмас. Шунинг учун танқид қилишда бироз шошилманг. Абрамов шогирдларининг асл кучи бу эмас. Агар ўйин бошиданоқ асосий таркиб майдонга ташланганида ҳисоб ва ўйин умуман бошқача бўларди. Аммо ўйини Саудиянинг ўйинига мутлақо ўхшамайдиган жамоага қарши аҳамиятсиз ўйинда Саудияга қарши баҳсда майдонга тушиши кутилаётган футболчиларни майдонга тушириш тўғри бўлмасди.
Абрамовга ишонишда давом этинг, у ниманидир эплай оладиганга ўхшаяпти. Ишқилиб, шундай бўлсин.
Низомжон ИСЛОМОВ
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 09.11.2019 22:20.
Ўқилди: 7201 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |