-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Клопп ва Гвардиола жанги: хато, ожизлик, омад...
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
АПЛ навбатдаги турининг сўнгги ва марказий жанги якунланди. “Ливерпуль” майдонида кечган жанг бироз кутилмаган натижа билан якунланди.
Ушбу мағлубиятда Гвардиолани айблаш қийин. Боиси испаниялик мутахассис марказий ўйинда ҳимояда ўйин амалиётига эга бўлмаган, тажрибасиз футболчини ўйнатишга мажбур бўлди. Дарвозада эса иккинчи посбон Браво эди. Шундай бўлса-да, ўйин борасида “шаҳарликлар” рақибдан қолишмади.
“Ливерпул”га ўз майдонида омад кулиб боққани рост. Фабиньонинг зарбаси голга айланишида ҳам омад бирламчи роль ўйнади. Тўғри, футболчининг ўзи ҳам тайёрланиб зарба йўллади. Аммо,барибир, узоқдан йўлланган зарбалар голга айланганида омадни эслаб ўтмасак иложи йўқ.
Муҳаммад Салоҳнинг голида эса айбни бемалол ҳимоячиларга юкласа бўлади. Бу ерда Бравода айб йўқ, чунки мисрлик футболчи зарбани шунақа мукаммал йўлладики, чилилик посбон, барибир, қайтара олмасди. Бу ерда айб бўйи ўзларидан кичик бўлган футболчининг бош билан зарба йўллашига имкон яратиб берган ҳимоячиларда. Аслида, “Манчестер Сити” ҳимоячилари ўша вазиятда сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни яратмоқчи бўлишди, аммо меҳмон футболчилардан бири қовун тушириб қўйди, оқибатда Салоҳ ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолмади ва ажойиб гол урди.
Учинчи голда ҳам ҳамма айбни ҳимоячиларга юкласак бўлади. Ўзингиз ўйланг, бу қанотдан нариги қанотга узатилган тўп ҳеч қандай тўсиққа учрамасдан нариги қанотда орқароқда турган Манегача етиб келяпти, Мане эса бемалол бош билан зарба йўллаяпти. Қани бу ерда ҳаводаги тўпларни қайтариши керак бўлган ҳимоячилар? Қани бу ерда Гвардиола ўйиндан олдин олдига чақириб, “Сен анави Манени қўриқлайсан?” дея тайинлаган ҳимоячи? Хуллас, “Ливерпул”нинг учала голи ҳам “шаҳарликлар”нинг хатоси туфайли киритилди. Тўғри, футболда голлар, асосан, хато туфайли урилади. Аммо марказий ўйинларда “Манчестер Сити”дек жамоа бундай хатоларга йўл қўймаслиги керак эди. Бироқ ўйиндан олдин Пепни ўйлантирган муаммо бўй кўрсатди — ҳимоя панд берди.
Аксига олиб, ҳужумда ҳам Гвардиола шогирдларининг иши юришгани йўқ. Германиялик мутахассис енг шимариб, “шаҳарликлар”га қарши ўйиндан олдин миясининг шу пайтга қадар ишламаган махсус ҳужайраларини ҳам ишлатиб, шунақа услуб ўйлаб топибдики, “Манчестер Сити”дек ҳар ўйинда голлар уришга ўрганган жамоа рақиб жарима майдонига деярли ёриб кира олмади. Ягона гол ҳам Бернардунинг узоқроқ масофадан ақл билан айёрона берилган зарбаси натижасида юзага келди.
Шунингдек, бугунги ўйинга “Манчестер Сити” футболчилари руҳан тайёр эмаслиги кўринди. Чунки ҳисоб 3:0 бўлган, аммо ҳали вазиятни ўнглаш учун вақт бўлган пайтда меҳмонлар тушкунликка тушиб қолишди. Ҳатто Бернарду Силва ҳисобни қисқартиргандан кейин ҳам “шаҳарликлар” кутилганидек йиртқич қиёфага кира олишмади. Тўғри, катта устунликка эга бўлишди, Алиссонга ҳам ташвиш туғдиришди, лекин, барибир, Гвардиола шогирдларидан кўпроқ нарса кутганимиз рост.
Энди ҳакамнинг қарорларига тўхталсак. Бир томондан Оливерга қойил қолдим. Қарорларида шунчалик мустаҳкамки, ВАР тизимига ҳам у қадар эътибор қаратгани йўқ. Тўғри, Салоҳнинг голида ушбу тизим ишга тушди, аммо шундоқ ҳам бош ҳакамнинг қарорини ўзгартирмаслиги қатъий юз ифодасидан маълум эди. Гвардиола икки ҳолатга шубҳа билдирди, икки вазиятда “Ливерпуль” жарима майдончасида тўп “қизиллар” вакилининг қўлига теккан эди. Аммо айни шу ҳужумда аввалроқ тўп Бернарду Силванинг ҳам қўлига теккани боис бош ҳакам пенальти белгиламади, бу тўғри. Аммо иккинчи ҳолатда вазият сал бошқачароқ эди. Футболда шундай ҳолатлар бўладики, пенальти бериш ҳам, бермаслик ҳам мумкин. Арнолднинг қўлига тўп текканида тўп йўналиши ўзгарди, демак, пенальти берса бўлади, бироқ қўл табиий ҳолатда эди, демак, пенальти бермаса ҳам бўлади. Аммо, агар адашмаётган бўлсам, янги қоидаларга кўра, тўп қўлга тегиши натижасида йўналишини ўзгартирдими, 11 метрлик жарима зарбаси берилиши керак. Хуллас, иккинчи ҳолатда Оливер пенальти берса ҳам, бермаса ҳам нотўғри бўлмасди, аслида. Бош ҳакам иккинчи вариантни танлади.
Мазкур ўйин турнир жадвалини ҳам сезиларли ўзгартирди. 12-турдан кейин “Ливерпуль” 34 очко билан 1-ўринга мустаҳкам ўрнашди. Кеча “Арсенал”ни мағлуб этган “Лестер” эса 26 очко билан 2-ўринда. “Кристал Пэлас”ни мағлуб этиб, худди шунча очко тўплаган “Челси”да ҳам шунча очко бўлди ва “аристократлар” тўплар нисбатига кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. Бугун мағлуб бўлган “Манчестер Сити” 4-ўринга тушиб кетди, “шаҳарликлар” 25 очко билан қолишди. Яъни энди Гвардиола ва Клопп жамоасини 9 очко ажратиб турибди.
Хўш, “Ливерпуль” чемпионми? Йўқ. Ким айтди сизга масала ҳал бўлди деб? Моуриньоми? Ишонманг унга. Бу АПЛ. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ким билсин, якунда “Ливерпуль” ҳам, “Манчестер Сити” ҳам эмас, умуман бошқа жамоа чемпион бўлиши мумкин. Балки, яна “Лестер”. Балки, “Шеффилд Юнайтед” ижросида янги эртак кўрармиз. Хуллас, АПЛни кузатишда давом этамиз.
Низомжон ИСЛОМОВ
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 11.11.2019 00:04.
Ўқилди: 9877 марта.
Билдирилган фикрлар: 14 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |