-
-
Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 Хитой 0 - 2 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ 1 - 4 Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони AFC U-23 19.04.2024 20:30 БАА - Япония «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа 0 - 1 Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри 2 - 2 Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао 1 - 1 Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца 3 - 0 Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 05:00 Монпелье - Реймс «A» Серия 21.04.2024 15:30 Сассуоло - Лечче Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Таиланд - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 16:00 Мьянма - Хитой Ла-лига 21.04.2024 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад АПЛ 21.04.2024 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест «A» Серия 21.04.2024 18:00 Торино - Фрозиноне Лига—1 21.04.2024 18:00 Гавр - Метц Лига—1 21.04.2024 18:00 Реймс - Монпелье Лига—1 21.04.2024 18:00 Лилль - Страсбур Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони АПЛ 21.04.2024 19:00 Астон Вилла - Борнмут Футзал. Осиё чемпионати 21.04.2024 19:00 Ироқ - Австралия АПЛ 21.04.2024 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм Ла-лига 21.04.2024 19:15 Альмерия - Вильярреал Лига—1 21.04.2024 20:05 Брест - Монако АПЛ 21.04.2024 20:30 Фулхэм - Ливерпуль «A» Серия 21.04.2024 21:00 Салернитана - Фиорентина Ла-лига 21.04.2024 21:30 Алавес - Атлетико Лига—1 21.04.2024 22:00 Тулуза - Марсель «A» Серия 21.04.2024 23:45 Монца - Аталанта Лига—1 22.04.2024 00:00 ПСЖ - Лион Ла-лига 22.04.2024 00:00 Реал Мадрид - Барселона -
Тактикани билмасанг, Токиода нима бор?
Баҳо: +1Бўлим: ОСИЁ » Саралаш турнирлари » Осиё кубоги саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Бир танишим бор. Тошкент-Қашқадарё йўналиши бўйича кира қилади. Машинасида ҳар доим захира баллони бўлади. Чунки ишлатаётган баллони бир сафар ярамай қолган, бахтсизликка учрагач, захирадаги баллонини доим шай ҳолатда олиб юрадиган бўлди. Натижада эса машинаси кейин тўхтаб қолгани йўқ, кўзлаган маррасига бориб-келиб юрибди. Друлович эса емирилиб қолган баллонни захирасига алмаштиришга, ўз ўрнида захира баллонни жангга тайёрлашга интилмади.
Олимпия терма жамоамиз мусобақа захира “баллонлари” билан отлангани бор гап. Чунки бусиз иложи йўқ эди. Мусобақа давомида футболчилар чарчашди ҳам, кимнингдир ёки кимларнингдир ўйини ўхшамади, аммо Друлович негадир захирадан фойдаланишни билмади.
Европа футболида бир тактика бор. Мураббий жамоа ишончли ҳисобда ғалаба қозонаётган бир пайтда асосий ҳужумчининг ўрнига захирадан иккинчи ҳужумчини майдонга туширади ва ўйнаш имконини беради. Чунки захирадаги ҳужумчи ҳам майдонга мослашиб, тажриба тўплаши керак. Сабаби, асосий ҳужумчи жароҳат олган бир пайтда иккинчи ҳужумчи ўрнини эгаллаши керак бўлади. Ана шунда нариги ҳужумчи тўплаган тажриба қўл келади.
Друловичнинг ана шу нарсага “ақли етмади”. Асосий ҳужумчи – Бобур Абдухолиқов. Аммо у робот эмаски, жароҳат олмаса, бехато ҳаракат қилаверса ва ҳоказо. Агар Друлович Бобур билан бирга Мираҳмадовга ҳам кўпроқ имконият берганида, бугун Мираҳмадов довдирамасмиди, яхшироқ ҳаракат қилармиди?
Бутун турнир давомида Друловичнинг тактика борасида, ўйинни уқиш борасида оқсоқлиги сезилиб қолди. Футболчиларни тактик жиҳатдан тайёрлаш, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида мураббий штабининг ҳам ожизлиги сезилди. Бутун мусобақа давомида керак пайтда зарба йўллашни ўргана олмадик, керак пайтда тўпдан қутулиш кераклигини ўргана олмадик, бутун мусобақа давомида совуққонликни ўргана олмадик.
Бугун биз Австралиядан ўйин борасида устунлик қилгандирмиз, аммо бу рақибнинг тактикаси туфайли юз бергани бор гап. Австралия мураббийи бугунги ўйинга ана шундай тактика тайёрлаганди.
Футболчиларда иқтидор бор, аммо уларни тарбиялайдиган, уларга керакли кўрсатмаларни бера оладиган мураббий етишмаяпти. Қаранг, машғулотлар пайтида камчиликлар устида ишланиши керак, битта ўйиндаги хатолар тўғриланиб, иккинчи ўйинда ўша хато қилинмаслиги лозим. Ана шунда машғулотлар самарали ўтказилгани маълум бўлади. Бизда эса бу ҳолат тўлиқ акс этавермади.
Бугунги ўйинда Друловичнинг таркиб танлашда хатога йўл қўйгани ҳам панд берди. Энг нотўғри қарор ўтган ўйинда ҳаракатлари қовушмаган Бобур Абдухолиқовни яна асосий таркибда майдонга туширгани бўлди. Тўғри, бу сафар асосий ҳужумчи эмас, қанот футболчиси сифатида туширди, аммо нима фарқи бор, ярамай қолган ғиштни уйнинг қайси қисмига қўйманг, барибир, ярамайди.
Футболчиларимизда кераксиз хатти-ҳаракатлар кўп. Масалан, Бобур Абдухолиқов қулай вазиятга чиққанида зарба бериш ўрнига ҳимоячиларни алдашга тушди, ўйин охирида Яхшибоев жарима зарбасини амалга ошираётганда тўпни футболчиларга етказиш ўрнига кераксиз, мантиқсиз зарба йўллади. Умуман, бутун ўйин давомида футболчиларимизда кераксиз ҳаракатлар етарлича кузатилди. Айтмоқчиманки, Друловичнинг вазифаси ана шу камчиликларни ҳам тўғрилаш. Машғулот пайтида футболчиларга “Сен мана бундай вазиятда мана бундай қил”, “Сен теп”, “Сен узат” каби кўрсатмаларни тўғри шаклда бера олиш.
Алам қиладигани, таркибда 11 та кучли футболчи бор, яъни мураббий бемалол таркибдан 11 та талабга жавоб берадиган футболчи топса бўлади. Аммо Друлович ана шу масалада оқсади.
Афсус, ютқаздик.
Низомжон ИСЛОМОВ
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 25.01.2020 19:30.
Ўқилди: 11273 марта.
Билдирилган фикрлар: 23 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
2 | Арсенал | 32 | 71 |
3 | Ливерпуль | 32 | 71 |
4 | Астон Вилла | 33 | 63 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ньюкасл | 32 | 50 |
7 | Ман. Юнайтед | 32 | 50 |
8 | Вест Хэм | 33 | 48 |
9 | Челси | 31 | 47 |
10 | Брайтон | 32 | 44 |
11 | Вулверхэмптон | 32 | 43 |
12 | Фулхэм | 33 | 42 |
13 | Борнмут | 32 | 42 |
14 | Эвертон | 32 | 35 |
15 | Кристал Пэлас | 32 | 33 |
16 | Брентфорд | 33 | 32 |
17 | Ноттингем Форест | 33 | 30 |
18 | Лутон | 33 | 25 |
19 | Бёрнли | 33 | 20 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Ньюкасл | 4-0 | Тоттенхэм |
33-тур | Брентфорд | 2-0 | Шеффилд Юнайтед |
33-тур | Бёрнли | 1-1 | Брайтон |
33-тур | Манчестер Сити | 5-1 | Лутон |
33-тур | Ноттингем Форест | 2-2 | Вулверхэмптон |
33-тур | Борнмут | 2-2 | Ман. Юнайтед |
33-тур | Ливерпуль | 0-1 | Кристал Пэлас |
33-тур | Вест Хэм | 0-2 | Фулхэм |
33-тур | Арсенал | 0-2 | Астон Вилла |
33-тур | Челси | 6-0 | Эвертон |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |