-
-
Ла-лига 23.04.2024 00:00 Севилья 2 - 1 Мальорка AFC U-23 23.04.2024 20:30 Кувайт 2 - 1 Малайзия AFC U-23 23.04.2024 20:30 Ўзбекистон 3 - 0 Вьетнам АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон - Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон - Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд - Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян - ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако - Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель - Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон - Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити -
Клопп ёки Гвардиола? Ким кучлироқ?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Мураббийлар » Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Стадион.уз статистикадан фойдаланиб дунёнинг энг кучли икки мураббийи ўртасида кичик жангни уюштиришга уруниб кўради.
Кимнинг меҳнат дафтарчаси каттароқ?
Испаниялик мураббий катта футболга кириб келганида 13 йилдан ошиб кетди. Ўзининг профессионал фаолиятини 2007 йилда “Барселона”да бошлаган мураббийнинг ҳавас қилса арзигулик ютуқларни мавжуд. Унинг бугунги “рақиби” Юрген Клоппда мураббийлик тажрибаси 6 йилга кўпроқ. Немис мутахассиси ўзининг биринчи ишини Германиянинг “Майнц” жамоасида бошлаган. “Ливерпуль”ни эса, 2015 йилдагина қабул қилиб олади.
Жамоавий ютуқлар кимда кўпроқ? (Гвардиола (28) Клопп(8))
Бу борада яққол устунлик Гвардиола томонида.Афсуски, Юрген ўзи иштирок этган 8 та финалнинг атиги 2 тасидагина ғалаба қозонган холос. Пеп икки бор ЕЧЛ, 3 бор УEФА супер кубоги ва 3 бор клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқишни уддалаган. Бу совринларни Клопп ҳозирча бир донадан қўлга киритган.
Ким кўпроқ пул сарф этган?
Бу борада “устунлик” испаниялик мураббийда. Пеп ўз фаолияти давомида трансферлар учун1,15 миллард еврони сарф қилишга улгурди. Бу рақамалар тез орада янада катталашиш аниқ. Юрген эса, бу борада бироз камтарин натижа(648 миллион евро) қайд этмоқда. Шу ўринда унутмаслик лозим-ки, Гвардиола қабул қилиб олган жамоаларда Месси, Хави, Иньеста, Бускетс, Пике, Дани Алвес, Мюллер, Роббен, Рибери, Нойер, Агуэро, Давид Сильва, Де Брюйне, Стерлинг сингари юлдузлар бўлган. Ана шундай ижрочиларга эга бўлиб ҳам шунча пулни сарф этган Гвардиолага қойил қолмасликнинг иложи йўқ.
Клопп испаниялик мураббийдан фарқли ўлароқ, баъзи мавсумларни трансферларсиз бошлашга ҳам мажбур бўлган. Соддароқ қилиб айтганда, унга ҳеч қачон Гвардиола сингри трансферларсиз супер юлдузлар билан ишлаш имкони топширилмаган.
Ким кўпроқ трансфер даромад олган?
Бу жиҳат борасида деярли тенглик кузатилмоқда. Шу кунга қадар Гвардиола жамоалари трансфер бозорида футболчи сотишдан 450 миллион евро даромад олган. Клоппнинг жамоаларида бу кўрсатгич 462 миллион еврога тенг. Шунга қарамай, унутмаслик лозим-ки, Клопп доиммо ўзи учун қадрли бўлган супер юлдузларни (Коутино, Шаҳин, Кагава, Гётзе) сотишга мажбур бўлган. Пеп эса бунинг тамомила акси. У доимо ўзи учун кераксиз бўлган ёки жамоа учун наф бермайдиганларнигини қўйиб юборган.
Ўзаро ўйинларда ким ғолиб?
Юрген Клопп бу кўрсатгич борасида сўнгги йилларда олдинга ўтиб олишни уддалади. Айни дамда унинг ҳисобида ўзаро тўқнашувларда 9 та ғалаба мавжуд. Гвардиолада эса 7 та. Яна иккита учрашувда дуранг қайд этилган.
Персонал мухлислар сони
Бу борада соатлаб тортишиш мумкин. Яқинда “the times” нашри томонидан ўтказилган сўровномалар натижасига кўра Юрген Клопп ғалаба қозонган. Испанияда ўтказилган ана шундай сўровномада Гвардиоланинг қўли баланд келган.
Очиғи бу барча футбол мухлисининг шахсий фикри. Шу сабабли, бу борада ҳеч кимга устунликни тақдим этмоқчи эмасмиз. Сизнинг қайси мураббий кучлироқ? ўз фикрингизни коментларда ёзиб қолдиринг.
Манба: Stadion.uz.Киритилган сана: 08.02.2020 00:52.
Ўқилди: 2825 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қатар | 3 | 7 |
2 | Индонезия | 3 | 6 |
3 | Австралия | 3 | 2 |
4 | Иордания | 3 | 1 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Япония | 2 | 3 |
3 | Хитой | 3 | 3 |
4 | БАА | 2 | 0 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 6 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Тожикистон | 3 | 3 |
4 | Таиланд | 3 | 3 |
D - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 9 |
2 | Вьетнам | 3 | 6 |
3 | Кувайт | 3 | 3 |
4 | Малайзия | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
3-тур | Қатар | 0-0 | Австралия |
3-тур | Иордания | 1-4 | Индонезия |
3-тур | БАА | 1-2 | Хитой |
3-тур | Япония | 0-1 | Жанубий Корея |
3-тур | Саудия Арабистони | 1-2 | Ироқ |
3-тур | Таиланд | 0-1 | Тожикистон |
3-тур | Ўзбекистон | 3-0 | Вьетнам |
3-тур | Кувайт | 2-1 | Малайзия |
Навбатдаги ўйинлар
2-тур | БАА | - | Япония |