-
-
АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян 1 - 4 ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон 0 - 1 Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид -
Сардор Рашидов нима учун Португалиядан яна Қатарга қайтганига ойдинлик киритди (интервью)
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
Стадион.уз карантин чоғида Сардор Рашидов билан интервю ташкил этди.
Қатарнинг “Қатар СК” жамоаси ҳужумчиси Сардор Рашидов мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.
- Бугунги кунда Қатар чемпионати билан Ўзбекистон Супер лигасини таққослаш мумкинми? Қайси жабҳаларда ортда қоляпмиз?
- Ўйлашимча, фарқ катта эмас. Шундай бўлсада, Қатарда барча нарса профессионал тарзда йўлга қўйилган. Майдоннинг чими, ўйинларнинг трансляцияси Европа даражасида, бироқ Қатарда мухлислар барча учрашувларга ҳам келавермайди.
- Корона-танаффуснинг юзага келиши футбол режимингизни бузилиб кетишига сабаб бўлмадими?
- Юзага келган корона-танаффус нафақат футболга, балки бутун дунёга ўз таъсирини ўтказди. Спорт формамга келадиган бўлсам, барчаси ўз ўрнида. Бугунги кунда бир кун машқ қилсак, икки кун дам оляпмиз. Спорт формам аъло даражада.
- Терма жамоадан яна чақирув олишингизни мухлисларингиз кутмоқда. Вадим Абрамов терма жамоага мураббий бўлгач, сиз билан алоқага чиқдими?
- Вадим Карленович мен билан алоқага чиқди. Март ойидаги учрашувларда майдонга тушиш керак эди. Афсуски, коронавирус сабабли барчаси барбод бўлди.
- Португалия чемпионатидаги омадли дебютдан сўнг, нима учун Европадаги фаолиятингизни давом эттирмадингиз?
- Тўғриси, Португалияда қолишим мумкин эди, бироқ у ердаги виза билан юзага келган муаммолар сабабли оиламни ташлаб кетишимга тўғри келди. Кейинчалик, виза билан муаммолар ўзимда ҳам пайдо бўлгач, Қатарга йўл олдим. Тан олишим лозим, Қатар мен учун ҳар тарафлама қулай шартнома таклиф этди. Айни дамда, оилам билан Қатардаман. Бундан ташқари, бугунги кунда бу ерда ЖЧга тайёргарлик авжида. Барча шароитлар инсоннинг ҳавасини келтиради. Тўғриси, бу ерда тўп суришдан завқланаман.
- Қатар чемпионатида анчадан бери тўп суриб келяпсиз. Айтингчи, легионер бўлиш учун қайси омиллар жуда муҳим?
- Биринчи навбатда жамоадошларингиздан ажралиб туришингиз лозим. Жисмонан, техник ва хатто тактик томондан ҳам бир бош баланд бўлиш талаб этилади. Агар сиз клубнинг етакчисига айлансангиз, мухлислар сизга меҳр қўйишлари мумкин. Бошқачасига иложи йўқ.
- Карьерангиз давомида кўплаб кучли мураббийлар қўл остида тўп сургансиз. Халқаро тажрибангиз ҳам етарлича. Айтингчи, Эктор Куперга Ўзбекистонда нима етишмади?
- Тўғриси, бу ҳақида бирор нима дейиш мушкул. Унга нима камлик қилганини фақат унинг ўзи айтиши мумкин.
- Кучли футболчи бўлиш учун иқтидорли бўлишдан ташқари, яна қандай хислат эгаси бўлиш керак?
- Замонавий футболда фақат иқтидорнинг ўзи камлик қилади. Авваллари иқтидорли болалар кучли футболчи бўлиб етишган, бироқ эндиликда барчаси ўзгарди. Бугунги кунда ёш футболчилардан талаб қилинаётган энг муҳим жиҳат жисмоний етуклик. Агар, жисмоний томондам футболчи ўз устида ишламаса, фақат иқтидор билан узоққа бориш қийин.
- Сўнгги йилларда Ўзбекистон терма жамоасининг руҳий ҳолати барчани хавотирга солиб келмоқда. Доимо бир қадам қолганда қоқиляпмиз. Нима деб ўйлайсиз, терма жамоамизга кучли руҳшунос ёрдами керакми? Футболчиларнинг руҳий ҳолатини бир меъёрда ушлаб туриш учун?!
- Ҳеч қандай руҳшуносга ҳожат йўқ. Жамоа Абрамов қўл остига ўтгач, барчаси жойига тушди. Насиб қилса, олдимизга қўйган мақсадга бу сафар эришамиз. Энди жамоамиз аввалгидан яхшироқ тўп суришига иймоним комил.
- Сўнгги савол. Ўзбек футболидаги барча замонлардаги энг кучли футболчи?
- Сўзсиз Миржалол Қосимов. Миржалол ака футболимизнинг тирик афсонаси. У нафақат кучли футболчи, балки маҳоратли мураббий ҳам саналади.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.
Манба: Stadion.uz.Киритилган сана: 09.05.2020 12:59.
Ўқилди: 10983 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Ливерпуль | 34 | 74 |
3 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 32 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |