-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 21.06.2025 03:00 Лос-Анжелес 0 - 1 Эсперанс Клублар ўртасида ЖЧ 21.06.2025 06:00 Бавария - Бока Хуниорс Суперлига 21.06.2025 20:00 Навбаҳор 3 - 0 ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 21.06.2025 21:00 Мамелоди Сандаунс 3 - 4 Боруссия Д Клублар ўртасида ЖЧ 21.06.2025 23:59 Интер - Урава Редс Клублар ўртасида ЖЧ 22.06.2025 03:00 Флуминенсе - Ульсан Хёндэ Клублар ўртасида ЖЧ 22.06.2025 06:00 Ривер Плейт - Монтеррей Суперлига 22.06.2025 20:00 Динамо - Бунёдкор Суперлига 22.06.2025 20:00 Шўртан - Сурхон Суперлига 22.06.2025 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912 -
Шимолий Американинг энг кучли футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоа
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Қитъа чемпионатлари » CONCACAF Олтин кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Stadion.uz КОНКАКАФ минтақасидан етишиб чиққан бугунги кундаги энг кучли футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга тақдим этади.
Дарвозабон – Кейлор Навас
Қаҳрамонимиз Коста-Рика терма жамоаси билан 2014-йилдаги ЖЧда кўрсатган фантастик ўйинлари эвазига “Реал Мадрид” томонидан ҳарид қилинади.
Кейинчалик дарвозабон “қироллик клуби” билан клублар доирасида эришиш мумкин бўлган барча ютуқларни қўлга киритди ва эндиликда ПСЖ шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.
Чап қанот ҳимоячиси – Алфонсо Девис
Бу позитцияни канадалик вундеркинд Алфонсо Девис беркитади. Аслида вингер бўлишига қарамай, қаҳрамонимиз “Бавария” сафида ўзини фулбек сифатида намойиш этишга муваффақ бўлди. Унинг дебюти шу қадар ёрқин чиқдики, ҳатто клуб Давид Алабани сотиб юборишга тайёр эканлигини расман эълон қилиб юборди.
Ўнг қанот ҳимоячиси – Деандреа Едлин
Дунёнинг энг тезкор футболчиларидан бири саналмуш АҚШ терма жамоаси аъзосиАПЛда бир неча йиллардан бери турли жамоалар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Айни дамда “Ньюкасл” клубининг янги лойиҳасида унга ҳам жой нақд қилинган.
Марказий ҳимоячи – Жон Энтони Брукс
Германияда узоқ йиллардан бери истиқомат қилишига қарамай, Брукс АҚШ терма жамоаси футболчиси саналади. “Герта”клуби тарбияланувчиси ўтган мавсумда “Волфсбург” футболчисига айланди ва мавсумни асосий ҳимоячи сифатида давом эттирмоқда. Баланд бўйли, жисмонан бақувват футболчи бугунги кунда “бўрилар”нинг стандартлардаги асосий қурли десак, адашмаган бўламиз.
Марказий ҳимоячи – Эктор Морено
Бу нуқтада Мексика терма жамоаси аъзоси ўрин олмоқда. Фаолияти давомида ПСВ, “Эспаньол”, АЗ сингари клублар шарафини ҳимоя қилган ҳимоячибугунги кунда “Ал-Ғарафа” футболчиси саналади. Шунга қарама, у ҳали-ҳамон Мексика терма жамоасидаги ўрнини йўқотмаган.
Чап қанот ярим ҳимоячиси – Леон Бейли
Ямайкалик футболчи катта футболда шов-шув кўтаришга улгурди. Ажойибтезлик ва супер иқтидор аралашмаси. 2017-йилда немис клуби томонидан ҳарид қилинган ярим ҳимоячи айни дамда жамоанинг асосий юлдузларидан бири саналади. Унинг трансфер қиймати ҳам 50 миллиондан ортиқроқ.
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси - Кристиан Пулишич
АҚШ терма жамоаси юлдузи Европадаги фаолиятини “Боруссия Дортмунд”да бошлагач, кўплаб грандлар эътиборига тушди. Шундай бўлсада, Кристиан кетишга шошилмади ва ўзини тўлиқ намойиш этиш пайида бўлди. Якунда “Челси” унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олди. Бугунги кунда қаҳрамониз Френк Лемпарднинг ишонган футболчиларида бирига айланган.
Марказий ярим ҳимоячи – Атиба Ҳатчинсон
Марказга оғир артилерияни жойлаштиришга қарор қилдик. 37 ёшни қарши олганига қарамай, Атиба топ даражада футбол намойиш этишда давом этмоқда. Канада терма жамоаси сардори фаолиятини Дания клубларида бошлаган бўлсада, унга машхурлик “Бешикташ” клубига ўтгач келди. Ҳатчинсон 2013-йилда клуб либосини кийган бўлса, бугунги кунда истанбулликларнинг сардори саналади.
Марказий ярим ҳимоячи – Эктор Эррера
Бу нуқтадан Мексикалик Эррера ўрин олади. Узоқ вақт мобайнида “Порту” клуби шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи ўтган мавсумдан “Атлетико Мадрид” футболчисига айланди. Замонавий Мексика терма жамоасини усиз тасаввур этиш мушкул. Эррера аллақачон “Атцеклар” учун 70 дан ортиқ учрашувда майдонга тушишга улгурди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи – Карлос Вела
“Арсенал” сафидаги ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган Велани ортиқча таништириб ўтиришга ҳожат йўқ. Чап оёқда кучли зарбалар ижжро этиш борасида исталган юлдуз билан тенглаша олувчи Вела рамзий жамоамизнинг асосий юлдузи. У бугунги кунда МЛС ўзини жуда яхши ҳис этмоқда.
Марказий ҳужумчи – Раул Хименес
Мексикалик форворд ўзининг голлари билан АПЛ жамоаларини ранжитишда давом этмоқда. Баланд бўйли, вазиятлари совуққонлик билан ҳал этувчи, томмаънодаги классик форворд. У ҳозирча “Вулверҳемптон” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шундай бўлсада, тез орада уни гранд клублардан бирида кўришимиз ҳеч гап эмас.
Манба: Stadion.uz.Киритилган сана: 22.05.2020 18:08.
Ўқилди: 5115 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 13 | 31 |
2 | Динамо | 11 | 25 |
3 | ОКМК | 13 | 24 |
4 | Навбаҳор | 13 | 23 |
5 | Нефтчи | 12 | 23 |
6 | Пахтакор | 12 | 19 |
7 | Бунёдкор | 12 | 18 |
8 | Машъал | 13 | 15 |
9 | Хоразм | 13 | 14 |
10 | Андижон | 13 | 14 |
11 | Сурхон | 12 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 13 | 13 |
13 | Қизилқум | 13 | 13 |
14 | Қўқон-1912 | 12 | 12 |
15 | Бухоро | 13 | 9 |
16 | Шўртан | 12 | 6 |
Ўтган ўйинлар
13-тур | Сўғдиёна | 1-0 | Хоразм |
13-тур | Андижон | 1-1 | Қизилқум |
13-тур | Нефтчи | 1-0 | Бухоро |
13-тур | Машъал | 1-3 | Насаф |
13-тур | Навбаҳор | 3-0 | ОКМК |
Навбатдаги ўйинлар
13-тур | Пахтакор | - | Қўқон-1912 |
13-тур | Шўртан | - | Сурхон |
13-тур | Динамо | - | Бунёдкор |