-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Расман. Ўзбекистон футбол клубларга машғулотлар ўтказишга рухсат берилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам футбол учрашувлари ва мамлакат ички чемпионати тўхтатилган эди.
ЎзПФЛ юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда миллий чемпионат баҳсларини давом эттириш бўйича ўз режаларини ишлаб чиққани ва буни Суперлига клублари бош мураббийлари билан муҳокама қилгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.
Бугун Республика Махсус Комиссияси ахбороти эълон қилинди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил қилинган Телеграм каналида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга рухсат этилгани маълум қилинди.
Ахборотда, шунингдек, футбол учрашувларини 5 июндан бошлаб давом эттириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
ЎзПФЛ бунга қадар Суперлига ўйинларини 5 июндан бошлаб тиклаш режаларини ишлаб чиққанди. Бироқ бу режага расман рухсат этилиши учун бир неча кун керак бўлди. Шундан ва клубларнинг машғулотларни тўлақонли бошлаб улгурмагани, қолаверса чемпионат рестарти олдидан футболчилар ўз формаларини тиклаши учун бироз вақт керак эканлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон чемпионати айнан қайси санадан старт олиши бўйича алоҳида маълумот берилади.
Республика Махсус Комиссиясининг мазкур қарори футболимиз жамоатчилиги учун жуда қувончли хабар бўлди. Айни вақтда биз учун энг муҳими – эндиликда машғулотларни расман давом эттириш мумкин. Узоқ вақт амалиётсиз қолган футболчилар ўз формасини тиклаб олмасдан туриб ўйинларга киришса, табиийки, жароҳатлар ҳам авж олади. Шу сабабдан расмий учрашувларнинг айнан қачондан давом эттирилиши борасида ЎзПФЛ алоҳида маълумот беради.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 30.05.2020 10:26.
Ўқилди: 3417 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |