-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Марадонанинг собиқ куёви туғилган кун
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
2 июнь ажойиб ҳужумчи – Аргентина терма жамоаси аъзоси ва "МанСити" вакили Серхио Агуэро учун қадрли кун. 1988 йил туғилган. Ёш эътибори билан фаолиятининг чўққисидан пастга тушмоқда. Лекин бошқалардан кўра у кўпроқ футбол ўйнамоқда, дея оламиз. Серхио Аргентина миқёсида жуда вақтли бошлаган фаолиятини. “Индепендьенте” клуби таркибида пайдо бўлганида 15 ёшу 35 кунлик эди. У биласизми бу масалада кимнинг рекордини бузган? Собиқ қайнотаси – Диего Марадонани. Аргентина афсонаси 1976 йили Агуэродан бир кун каттароқ бўлиб бошлаганди.
Серхиога кўпинча қўшиб айтиладиган Кун номи ёшлигидан мерос. Болалигида у “кум-кум” деган қаҳрамонни яхши кўрар, қилиқларини такрорларди. Акалари уни шу боис сал хато талаффуз қилиб “Кун” деб чақиришарди. Шу-шу қолиб кетган бу ном.
Футболчилигини яхши биласиз. Унинг майдондаги ҳаракатларини чиройли "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Неманя Видич чиройли таърифлаган. Менимча, шу кифоя қилади:"Майдонда Агуэрога гўёки футбол қизиқ эмасдай туюлади. У 10 метр ҳам югура олмайдиган одамга ўхшайди, кейин эса – шунақа югуради, - дейди Видич. – ишончим комилки, Агуэро ҳимоячи бўлиб туғилган. У тўпнинг қаерда бўлишини ва қаердан ҳужум қилишни билади. Жарима майдонида йўналишини жуда тез ўзгартиради. Тана тузилиши қулай бўлгани туфайли Англия ҳимоячиларидан тез қоча олади. Жуда ҳам тез тепади, жарима майдонига кириб ва кирмасдан ҳам зарба бера олади. Мен унга қарши ўйнаганман ва "МЮ" Мойес қўл остида "Сити"га 4:1 ҳисобида ютқазган. Бу "Юнайтед" учун менинг энг ёмон ўйиним эди.
Нафақат Видич, балки Кунга қарши ўйнаган ҳамма ҳимоячи шу иқрорни айтса керак. Чиндан ҳам Агуэро ўта оригинал ҳужумчи. Услуби бошқа тўққизликларга ўхшаш эмас. Ноқулайлиги борасида ривоятлар тарқаган.
Терма жамоада ҳам бошқа аргентиналиклар каби ёшлигиданоқ танилган. Олимпиада ғолиби. “Манчестер Сити” тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилгулик фаолияти бор. Шаҳарликларнинг мутлақ тўпурари. Манчини бошчилигидаги афсонавий чемпионликда ҳам сўнгги нуқтани айнан Агуэро қўйгани мантиқан тўғри бўлган. Эгасига мувофиқ тушгани яхши ҳар ҳолда.
АПЛда у 30та жамоага қарши ўйнаган ва биргина "Болтон" дарвозасига йўл топа олмаган. Қолган жамоаларини ранжитган. "Болтон" "МанСити" чемпион бўлган 2012 йили чемпионшипга тушиб кетган ва кўп эҳтимол Кун Агуэро фаолиятини якунласа премьерлигага чиқаман деганча қайтиб кўринмади. Болтон мухлислари, яхши кунларингизга яқин қолди шекилли.
Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали.Киритилган сана: 02.06.2020 09:03.
Ўқилди: 3521 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |