-
-
АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян 1 - 4 ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон 0 - 1 Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид -
7 июнь — «Рома» ташкил этилган кун
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Клублар » Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
7 июнь куни Римнинг “Рома” жамоаси туғилган кун. 1927 йил асос солинган машҳур клубга. Уч жамоа – “Роман”, “Альба-Аудаче” ва “Фортитудо-Про Рома" клубларининг бирлашувидан сўнг “Рома” ташкил этилган.
Италия пойтахти шарафини ҳимоя қилувчи ушбу жамоанинг даражаси натижаларидан устунроқ. Мухлислари ва стадионининг салобати билан, албатта. А серияда ўтган асрнинг ўртисида бир йилгина ўйнамаган, қолган даври доимо кучлилар сериясида.
“Рома”нинг порлоқ даври шубҳаси 21-асрнинг боши. Клуб янги асрга мамлакат чемпиони бўлиб ўтган. Фабио Капелло бошчилигидаги клуб гарчи еврокубокларда ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, А сериянинг ўша йилларини ёндирган. “Рома” уч марта А серия ғолиби ҳисобланади. Жамоанинг ҳайбатига камлик қилади-я? Аммо унинг таркибидаги садоқатли Тотти ушбу клубга бўлган мухлислик даражасини ошириб юборган.
Рим клуби аср аввалидаги натижаларини сўнгги пайтларда такрорлай олмаяпти, гоҳи-гоҳида кўрсатадиган феноминал ўйинлари эвазига барибир мухлислари сонини ушлаб турибди. Еврокубокларни енголмаса ҳамки баъзи лидерларга шундай бошоғриқ бўлиб берадики, асти қўяверинг. Шу боис, асримиз бошидаги “Рома”нинг даври қайтиб қолса ҳам ажабланмаймиз.
###Еттинчи июнь "Рома" клубида фаолиятининг энг узоқ даврини ўтказган бразилиялик ажойиб ҳимоячи Кафу учун ҳам қадрли сана. У бу йил эллик баҳорни қарши олди. Сан Паулуда туғилган юлдуз нафақат клубларидаги ўйини билан, балки жаҳон чемпионатларида терма жамоасидаги ўйини билан-да ўз услубига эга футболчи. Бразилия деганда барчанинг кўз ўнгидан ҳужумчилар плеядаси ўтса, Кафу сиймоси ҳимоя қўрғонида ҳам ўша даражадаги йигитлар борлигини эслатиб туради. 2002 ва 2006 йилги мундиалларда Кафу пентакампеонлар сардори бўлган. Кафу футбол учун бир рекордни қайд этганки, бу натижа билан Бразилия термаси билан уч бор жаҳон чемпиони бўлган футбол қироли Пеле ҳам фахрлана олмайди – учта финал ўйинида майдонга тушганлиги билан. Ҳа, Кафу 1994, 1998 ва 2002 йиллари қаторасига финал баҳсида ўйнаган. Фифанинг 100та кучли футболчилари рўйхатидан жой олган.
"Рома"нинг ўша 2001 йилги чемпионлигида Кафу катта ишни бажарганини эслайлик. Ўша чемпионлик унга шу қадар илҳом улашганки, бир йилдан сўнг Осиёдаги мундиалда терма жамоаси билан шу натижани такрорлаган. 1998 йилги алам унинг ич этини еб келарди.
Жаҳон чемпиони бўлгач "Милан"га ўтди. ЕЧЛ ғолиби бўлган "Милан" 2005 йилги финални узоқ вақт эслайди. "Ливерпуль" билан кечган ўйинда Кафу 120 дақиқа майдонда эди.
2006 йилги жаҳон чемпионати Бразилия учун омадсиз якун топгач, янги мураббий Дунга Кафу ва бошқа қария футболчиларни чақирмай бошлади. Табиийки, қаҳрамонимизнинг сўнгги кунлари етиб келаётган эди. Аммо чемпион бўлиб яшаган Кафу охири ЕЧЛни ҳам забт этиб, кейин фаолиятига якун ясади. Натижада у борган жойида чемпион бўлиш билан бирга, ўйнаган барча турнирларида ғолиб бўлиб кетди. Енгилмас Кафу фаолияти исталган эртак китобларидан жой олиши мумкин – ёш авлодга ўрнак ўлароқ...
Хайрулла Ҳамидов.Манба: @xayrulla_hamidov.Киритилган сана: 07.06.2020 09:19.
Ўқилди: 3874 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Ливерпуль | 34 | 74 |
3 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 32 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |