-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Фердинанд: «Вудворд менга нисбатан ноҳақлик қилган эди»
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
Aнглия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ сардори “High Performance Podcast ” кўрсатувида ўзининг сўнгги мавсумини хотирлади. Рио, сўнгги сўзини айтишга имкон бермаган Эд Вудвордан хафа эканлигини яшириб ўтирмади.
“Ҳар бир футболчи клубда қолиш ёки кетиш ҳақида фикр юритиши турган гап. «Манчестер Юнайтед» футболчилари мавсумнинг сўнгги учрашувида клубда қолиши ёки кетиши ҳақида Эд Вудворддан смс олади. Aгар, Эд футболчини жамоада олиб қолишни истамаса, унга «Биз сизга янги контракт таклиф этмаймиз» қабилидаги номани юборади. Ёки ҳеч бўлмаганда янги жамоа излашингиз кераклигидан хабардор этади. Энг қизиғи шундаки, менга ҳеч қандай смс келмади. Шу сабабли жамоа билан яна бир мавсум қолиш ҳақида бош қотиришни бошладим. «Манчестер Юнайтед»да тўп суриш мен учун шараф. Бу лаззатли дақиқаларнинг кўпроқ давом этишини истар эдим.
Мавсумнинг сўнгги учрашувини «Саутгемптон»га қарши ўтказдик. Ўйин якунлангач, кийиниш хонасига кирдим. Клуб директорлари мавсумдаги сўнгги ўйиндан сўнг, доимо кийиниш хонасига киришади. Бу «қизил иблислар» учун одат тусига кирган. Улар йигитларга мавсум учун миннатдорчилик билдирганча тезда чиқиб кетишади. Эд Вудворд ҳаммага мавсум учун ташаккур изҳор этди ва менинг олдимга келиб тўхтади. У билан жилмайиб сўзлашдим. Шу пайт кутилмаганда: « Мени эшит, Биз сенинг шартноманинг узайтирмоқчи эмасмиз. Клуб учун кўрсатган хизматларинг учун раҳмат. Ўзингга бошқа клуб излашинг мумкин.»
Бу сўзларни эшитиб, музлаб қолдим. Ичимда «вау» деб юбордим. Очиғи, жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. Наҳотки?! У менинг севимли клуб сафидаги сўнгги ўйиним эканлигига ишонгим келмади. Мухлислар билан хайрлашмаганим жуда алам қилди. Боз устига, яна камида бир мавсум тўп суришни режалаштираётган эдим. Мен билан ҳеч бўлмаса ёрдамчи мураббий сифатида шартнома имзолашади деб ўйлаган эдим.
Aчинарлиси шундаки, клуб менга мураббийлик таклиф этмади. Ҳатто хайрлашув учрашувини ўтказиш учун ҳам имкон бермади. Шундай бўлсада, мухлисларга сўнгги сўзимни айтиб олишга муваффақ бўлдим. Кейинроқ ҳамма билан хайрлашиш учун менда имкон бўлмади. Бунга вақтим йўқ эди. Ўйлашимча, Aнглиянинг энг кучли клуби ўз фахрийлари билан бундай хайрлашмаслиги керак. Бу сингари вазиятни такрорланишини истамайман.”
Манба: Stadion.uz.Киритилган сана: 22.09.2020 06:45.
Ўқилди: 4364 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |