-
-
АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон 6 - 1 Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 2 Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 1 Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян 1 - 4 ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон 0 - 1 Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид -
Юлиан Нагельсманн ва унинг "Бавария"даги инқилоби
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Мураббийлар » Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ёш мутахассис янги клубда нималар қилиши керак.
Юлиан Нагельсманн бир зумда Европанинг етакчи жамоаларидан бирига мураббий бўлди ва у 1 июлдан иш бошлайди. Кўринишидан, "Бавария" унга яхшигина пул сарфлаганидан ҳам ишонаётгани гувоҳи бўламиз. 25 млн еврога яқин баҳоланяпти унинг "Лейпциг"дан кетиши.
Нагельсманн 33 ёшда, аммо у қисқа карьерасида биронта ҳам катта соврин ютмаган. Аммо бу унинг дунёдаги энг ақлли мураббийлардан бири бўлишига тўсқинлик қилмайди.
Мюнхенда унинг қилиши керак бўлган иши талайгина. Келинг, у нима қилиши кераклигини кўриб чиқайлик.
Кийиниш хонасида ўзига муҳит яратиш керак
Ҳозирча ҳаммаси яхши кўринмоқда жамоадаги асосий футболчилар янги мураббийни қўллаб-қувватлаб, унинг ютуқларини ҳурмат қилишаётганга ўхшайди. Олдинги клубларида кўпчилик унинг одамлар билан яхши чиқишиб кета олиши ҳақида яхши гапиришарди.
Таклифни қабул қилишдан олдин ҳам немис мутахассиси "Бавария" лагеридаги кайфиятни яхшироқ билиш учун "Бавария" футболчилари билан боғланди. Унинг қўрқувини тушунса бўлади. Ахир жамоа сардори Мануэл Ноер ундан катта, Томас Мюллер ва Роберт Левандовски эса унинг тенгдошлари. Улар учун ёш мураббий билан ишлашга кўникиш осон бўлмайди.
Унинг иши давомида таркиб ўзгаради, лекин биринчи навбатда етакчиларнинг ҳаммаси билан яхши тил топишиб олган маъқул.
Тактик жиҳатдан мослашиш
Ушбу мавсумда "Бавария" янги мураббий учун фойдали бўлиши мумкин бўлган 4-2-3-1 услубини кўп ишлатди.
Аммо Нагельсманн ўз тактикасини ўзгартиришни ва учта ҳимоячи билан ўйнашни яхши кўради, шунинг учун жамоа 3-5-2 ёки 3-4-2-1 услубида ҳаракат қилишига ишонишингиз мумкин.
У билан бирга "Лейпциг"дан видеотаҳлилчи Бенжамин Глюк ҳам келади, унинг тактик таҳлили футболчиларга Нагелсманнинг фикрларига тезда кўникишга ёрдам беради.
"Лейпциг" дан ҳимоячи Упамекано ҳам келади, у Давид Алаба ва Боатенг кетганидан кейин муҳим бўлади. Лука Эрнандес кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олади,лекин унинг Девисдан қандай фойдаланиши сир бўлиб қолмоқда. У жамоанинг ҳужумларида янада кўпроқ иштирок этиши мумкин.
Энг қизиғи, ҳужумда иккита ҳужумчи схемасининг қандай ишлашини кузатиш бўлади. Левандовски олди қаторда ёлғиз қолишга одатланган. Аммо энди у бу масъулиятни Эрик Шупо-Мотинг билан бўлишиш эҳтимоли йўқ эмас.
Ўйин услубига келадиган бўлсак "Бавария" янада агрессивлашади ва тўп билан устунлик қилишга катта эътибор қаратади.
Трансфер сиёсати билан шуғулланиш
Барча кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, Нагелсман бу ёзда кўп пул сарфлай олмайди.Чунки икки трансфер амалга оширилган.Упамекано ва Омар Ричардс аллақачон жамоа билан шартнома имзолашган.
Карл-Хайнтс Румменигге бошқарув раиси лавозимидан кетади ва Оливер Кан бу вазифани бажаради. У спорт директори Хасан Салихамиджич ёрдамида мураббийни трансферлар тўғрисида хабардор қилиб туради.
"Лейпциг"дан яна кимдир жамоага таклиф қилиниши,қийин иш эмас.Лекин мураббий қўл остидаги рўйхатдан мамнун бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. У ўзи футболчиларга қандай ўсишга ёрдам бериш кераклигин билади ва унинг ёрдами билан "Бавария" янги даражага кўтарилиши мумкин.Холанд ҳақидаги миш-мишларга эса ишонмасангиз ҳам бўлади. Клуб юқори савиядаги шартномаларга қизиқиш билдирмаяпти.
Фақат Кингсли Коман билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш қолди. "Бавария"уни сотиб юбормоқчи эмас, аммо футболчининг шартномаси 2023 йилда тугайди ва кеч бўлмасдан нимадир қилиш керак.
Жамоани қайта қуриш ҳақида
Беш йиллик шартномани имзолаш орқали Нагелсман кенг кўламли қайта қуриш бошида турганлигини тушунди. Эртами-кечми у Мануэл Нойер, Томас Мюллер ва Роберт Левандовски ўрнини эгаллаши керак бўлган футболчиларни топиши лозим. Осон бўлмаган вазифа.
Оливер Кан ва Президент Герберт Хайнер "Бавария"ни яна узоқ вақт давомида юқори савияда сақлаб қолиш стратегиясини ишлаб чиқмоқдалар. Нагельсманни жуда ақлли эканлигини биламиз ва унинг ҳам глобал ислоҳотларда қатнашишини тасаввур қилиш осон.
Келажак Киммих, Горетска, Девис ва Санега боғлиқ. "Бавария" нинг янги ўйинчиси бўлиши мумкин бўлган Упамекано билан Зулега ҳам. "Бавария" энди трансфер бозоридаги ёш иқтидорларни, масалан, норвичлик 21 ёшли Макс Эронс, Гладбахдан 24 ёшли Флориан Нойхаус, “Ренн“ дан 18 ёшли Эдуардо Камавинга ва 19 ёшли Люсен Агум каби ёш истеъдодларни кўриб чиқмоқда.
Ёш мураббий–ёш футболчилар
У янги Гвардиола эканлигини исботлаши керак
Гвардиоланинг "Бавария" даги таъсири ҳеч қачон унутилмайди ва унинг янги мураббийи ҳам шу йўлдан юради. Ҳеч кимга сир эмаски, немис "Манчестер Сити" мураббийининг ашаддий мухлиси ва у ҳатто баъзида Гвардиолага ўзининг жамоаси ўйинлари видеоларини юбориб, ундан изоҳлар кутади.
Аммо Нагельсманн бир неча бор ўзини оқлаган усулларига ишонади. Фақат битта нарса қолди–совринларни ютиш.
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 07.05.2021 17:23.
Ўқилди: 3144 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Ливерпуль | 34 | 74 |
3 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 32 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |