-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холанднинг натижаларини афсонавий футболчиларникига солиштирамиз: кимнинг кўрсаткичлари яхшироқ?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Рекордлар
Рукн: Расмий хабарлар
Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасида фантастик мавсумни ўтказмоқда. Эндигина 22 ёш бўлишига қарамай, ҳужумчи янги лига ва янги мамлакатга дарров ва осонлик билан мослаша олди. У Пеп Гвардиоланинг доминант жамоасида муҳим фигурага айланди. "Манчестер Сити" Холанд таъсири билан ҳали ҳам уч фронтда кураш олиб бормоқда. Норвегиялик футболчининг мавсумдаги натижалари одамни ҳайратга солмай қўймайди. Шулардан бири, унинг АПЛдаги 30 та ўйинда Муҳаммад Салоҳнинг 32 талик гол рекордини янгилай олганидир. Холанд Энди Коул (1993-94) ва Алан Ширер (1994-95) томонидан ўрнатилган АПЛ рекордини янгилашга жуда яқин турганини ҳам таъкидлаш жоиз. Аммо у пайтларда турнир 38 турдан эмас, балки 42 турдан иборат эди.
Эрлинг Холанд барча мусобақаларни ҳисобга олганда ҳам фантастик кўрсаткичларга эга. Жумладан, у ЕЧЛнинг 8 та ўйинида 12 та гол уришга эришди. Унинг мавсумдаги умумий голлари сони 48 тага етди. Бу эса АПЛ давридаги рекорд саналади. Ҳозирда "Манчестер Сити" олдида 13 тагача ўйин қолган. Агарда шу баҳсларнинг ҳаммасида Холанд қатнашадиган бўлса, аниқки, яна кўплаб рекордлар бузиб ўтилади. Футболчининг кўрсатаётган ўйинлари ҳақида Пеп Гвардиола фикр билдириб ўтганди. У шундай дейди:
"Мен уни барча рекордларни янгилашини жуда ҳам истайман. Негаки, Холанд қанча кўп гол урса, биз шунчалик мусобақаларда узоққа бора оламиз. У бизга катта ёрдам бермоқда. Унинг натижаларига ақл бовар қилмайди. Олдимизда яна саккизта-ўнта ўйин кутиб турибди. Холанд эса рекордларни янгилашни давом эттиради деб ўйлайман. Мен аниқ статистик маълумотларга эга эмасман. Сизлар мени бундан бохабар қилишингиз керак. Менинг билганим фақат бир нарса – Холанд бизга керак ва унинг натижалари ажойиб".
Хўш, Холанд шундай зўр футболчи экан. Унда келинг, унинг 2022-23 йилги натижаларини АПЛ афсоналариникига таққослаб кўрамиз. Демак, қуйида барча мусобақалардаги кўрсаткичлар тақдим этилади.1. Эрлинг Холанд (2022-23)
Ўйинлар: 41 та
Стартлар: 39 та
Захирадан: 2 марта
Голлар: 48 та
Ассистлар: 6 та
Пенальтидан: 7 та голХет-триклар: 7 та
Жарима зарбасидан: 0 та гол
1 та гол/дақиқа: 66
1 та гол/ўйиндан: 77 дақиқа
1 та гол/ассист: ҳар 58 дақиқадаСовринлар: аниқ эмас
2. Муҳаммад Салоҳ (2017-18)
Ўйинлар: 52 та
Стартлар: 47 та
Захирадан: 5 марта
Голлар: 44 та
Ассистлар: 16 та
Пенальтидан: 1 та голХет-триклар: 1 та
Жарима зарбасидан: 0 та гол
1 гол/дақиқа: 93
1 та гол/ўйиндан: 95 дақиқа
1 та гол/ассист: ҳар 68 дақиқадаСовринлар: мавжуд эмас.
3. Криштиану Роналду (2007-08)
Ўйинлар: 49 та
Стартлар: 46 та
Захирадан: 3 марта
Голлар: 42 та
Ассистлар: 8 та
Пенальтидан: 6 та голХет-триклар: 1 та
Жарима зарбасидан: 5 та гол
1 та гол/дақиқа: 99
1 та гол/ўйиндан: 115 дақиқа
1 та гол/ассист: ҳар 83 дақиқадаСовринлар: ЕЧЛ, АПЛ, Англия супер-кубоги
4. Тьерри Анри (2002-03)
Ўйинлар: 55 та
Стартлар: 52 та
Захирадан: 3 марта
Голлар: 32 та
Ассистлар: 28 та
Пенальтидан: 3 та голХет-триклар: 2 та
Жарима зарбасидан: 4 та гол
1 гол/дақиқа: 145
1 гол/ ўйиндан: 159 дақиқа
1 гол/ассист: ҳар 77 дақиқадаСовринлар: Англия кубоги, Супер-кубок
5. Алан Ширер: (1994-95)
Ўйинлар: 49 та
Стартлар: 49 та
Захирадан: 0 марта
Голлар: 37 та
Ассистлар: 15 та
Пенальтидан: 10 та голХет-триклар: 3 та
Жарима зарбасидан: 0 та гол
1 та гол/дақиқа: 118
1 та гол/ўйиндан: 163 дақиқа
1 та гол/узатма: ҳар 84 дақиқадаСовринлар: АПЛ чемпионлиги.
ИСМАТОВ Ж.Манба: planetfootball.com.Киритилган сана: 22.04.2023 21:14.
Ўқилди: 4341 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |