-
-
АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи 1 - 2 Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма 2 - 1 Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри 0 - 3 Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио 1 - 1 Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе 2 - 2 Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи 1 - 0 Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер 0 - 2 Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм 2 - 2 Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас 2 - 1 Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон 0 - 2 Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм 2 - 2 Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 30.12.2024 00:45 Милан - Рома «A» Серия 30.12.2024 22:30 Комо - Лечче -
ақаблари билан танилган юлдузлар
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Машҳурлар » Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Мазкур материал футбол оламига ўз исмлари билан эмас, балки лақаблари билан танилган афсонавий ўйинчилар ҳақида.
Унда 5 карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилия терма жамоасининг вакиллари кўпроқ бўлишини англаб олиш қийин эмас. Бироқ биз уларнинг ёнларига бошқа мамлакатлардаги машҳур ўйинчиларни қўйишни лозим топдик. Эҳтимол, уларнинг айримлари сизни ҳайрон қолдирса, ажабмас.
ПЕЛЕ
Ҳикоямизни ўта оддий ва барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган футбол афсонасидан бошлаймиз. Барча замонларнинг энг буюк ўйинчиларидан бири бўлган футбол қироли 1957-1971 йиллар оралиғида Бразилия терма жамоаси либосида 92 марта майдонга тушиб, 77та гол урган, 3 марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритганди. Лекин 1940 йилда таваллуд топган афсонанинг асл исми Эдсон Арантис ду Насименту. Айтишларича, Пеле лақаби «Васку де Сан-Лоренсо» клубининг ўша даврдаги дарвозабони исмини нотўғри талаффузи туфайли пайдо бўлган. Ёш Эдсоннинг «кумири» бўлган посбоннинг исми Биле эди.
КАКА
Бошқа бир бразилиялик афсона - Кака ҳақиқий исми билан майдонга тушаётганига шубҳа қилмаган бўлса керак. 2002 йилдаги жаҳон чемпиони «Милан» билан кўплаб совринларга эришган, 2007 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Каканинг ҳақиқий исми - Рикарду Изексон дос Сантос Лейте. Унинг укаси Родриго «Рикарду» номини тўлиқ талаффуз эта олмай, бўлажак афсонани «Кака» деб чақирарди. Лақаб шу тариқа пайдо бўлган.
НАНИ
Энди навбат Европадаги «бразилияликлар»га - кўпинча португалияликларни шундай аташади. Ўз даврида Португалия терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бирини Луиш Нани дейишарди. Лекин бу қисман нотўғри, унинг асл исми-шарифи - Луиш Карлуш Алмейда да Кунья. Ота-онаси учун керак бўлмай қолган болакайни холаси ўз тасарруфига олган, Нани лақабини унга болалик пайтида опаси берганди.
ДЕКУ
Исми ўрнига лақаби билан машҳур бўлган навбатдаги португалиялик афсона. У «Порту» ва «Барселона» билан ЕЧЛда шоҳсупага кўтарилган, терма жамоада эса 75та ўйин ўтказган. Лақаби эса болакайларга аталган эркаловчи «де кузиньо» иборасининг қисқартмаси. Митти футболчини тоғаси шундай номлаган, асл исми - Андерсон Луис де Соуза.
КОКЕ
Энди навбат испанзабон футболчиларга. «Атлетико»нинг ёшлар тизимидан чиққан ўйинчи ўз даврининг етук ярим ҳимоячисига айланди. Кокенинг асл номи - Хорхе Ресуррексьон Меродио. Бироқ унинг укаси «Хорхе» иборасини тўғри айта олмай, «Коке» дерди. Тез орада лақабга ҳамма кўникиб қолди.
ГУТИ
Бу футболчи «қироллик клуби» либосида 500тадан кўпроқ ўйин ўтказиб, Ла Лигада 5 марта, ЕЧЛда 3 марта шоҳсупага кўтарилган афсона. Унинг тўлиқ номи - Хосе Мария Гутьеррес Эрнандес. Лекин ўйинчининг ўзи уни ихчамгина Гути деб чақиришларини хуш кўрарди. Нима учун айнан «ўйинчи»? Чунки у «Альмерия»ни қабул қилганидан кейин журналистлардан Хосе Мария Гутьеррес, деб мурожаат қилишларини сўраганди. Ахир бош мураббийнинг исм,шарифи ҳам салобатли бўлиши керакда.
ХАЛК
Гап лақаблар хусусида эканлигини футболчи исмининг ўзи айтиб турибди. Бундан ташқари, юксак савияли ҳужумчи «Зенит»даги ўйинлари орқали россиялик мухлисларга яхши таниш. «Атлетико Минейро» собиқ футболчисининг асл номи - Живанилду Виейра де Соуза. Бироқ у актёр, бодибилдер Лу Ферриньога ўхшаш бўлгани сабабли, санъаткорнинг «Бетакрор Халк» сериали қаҳрамони номига лойиқ топишган.
ДУНГА
Бразилиялик амакилар ўта кучли фантазияга эга бўлишади. Ўзининг ўйин услуби билан Дунга ўз ватандошларидан яққол ажралиб тургани боис, амакиси шу исмни раво кўрганди. Ярим ҳимоячининг ҳақиқий номи - Карлос Каэтано Бледорн Верри. Дунга номи эса Диснейнинг «қорқиз» фильмидаги гномга тегишли.
ГАРРИНЧА
Бўйнинг пастлиги 2 карра жаҳон чемпиони бўлган бразилиялик афсонага ҳам ажиб лақабни туҳфа этганди. Аслида, Мануэл Франсиску Дос Сантос номли болакай ўз тенгдошларига нисбатан паст бўйли бўлгани учун опаси уни жажжи қушча - бигиз тумшуққа қиёслаган ва Гарринча номини берганди.
КАФУ
Айрим ҳолларда футболчиларга улардан аввалги касбдошларининг номини беришади. Бразилия терма жамоаси билан 2 марта ЖЧда ғолиб чиққан Кафу шундай футболчиларнинг бири. «Милан» ва «Рома» собиқ ҳимоячиси «Флумененсе»да тўп сурган ўтмишдоши Кафуринга шарафига Кафу номини олган. Асл исми - Маркос Эвангелиста де Мораес.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 13.07.2024 23:53.
Ўқилди: 1762 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 17 | 42 |
2 | Ноттингем Форест | 19 | 37 |
3 | Арсенал | 18 | 36 |
4 | Челси | 18 | 35 |
5 | Манчестер Сити | 19 | 31 |
6 | Борнмут | 19 | 30 |
7 | Ньюкасл | 18 | 29 |
8 | Фулхэм | 19 | 29 |
9 | Астон Вилла | 18 | 28 |
10 | Брайтон | 18 | 26 |
11 | Тоттенхэм | 19 | 24 |
12 | Брентфорд | 18 | 24 |
13 | Вест Хэм | 18 | 23 |
14 | Ман. Юнайтед | 18 | 22 |
15 | Кристал Пэлас | 19 | 20 |
16 | Эвертон | 18 | 17 |
17 | Вулверхэмптон | 19 | 16 |
18 | Лестер | 19 | 14 |
19 | Ипсвич | 18 | 12 |
20 | Саутгемптон | 19 | 6 |
Ўтган ўйинлар
19-тур | Лестер | 0-2 | Манчестер Сити |
19-тур | Тоттенхэм | 2-2 | Вулверхэмптон |
19-тур | Кристал Пэлас | 2-1 | Саутгемптон |
19-тур | Эвертон | 0-2 | Ноттингем Форест |
19-тур | Фулхэм | 2-2 | Борнмут |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Эвертон | - | Ливерпуль |