-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Эрон матбуоти: «ЖЧда иштирок этиш Ўзбекистоннинг иқтидорли ўйинчилари учун катта трамплин бўлиши мумкин»
Баҳо: +2Бўлим: ОСИЁ » Саралаш турнирлари » ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган Эрон-Ўзбекистон ўйинидан кейин Эрон матбуотида ёзилган баъзи мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. "Aftab News" нашри ўзбекистонлик ёрим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев шаънига мақтов сўзларини ёзди.
"Ўзбекистон миллий жамоасининг ёш юлдузи Аббосбек Файзуллаев ҳимоячимиз Солиҳ Ҳарданий учун ҳақиқий бошоғриғи бўлди. У ўзининг кескин ҳаракатлари ва тўпни олиб юришдаги юқори маҳорат билан Эрон миллий жамоасининг ҳимоячисини босим остида ушлаб турди. Шунингдек, майдоннинг чап қанотидан берилган жарима зарбаси орқали Эрон дарвозасини ҳимоячилар ва дарвозабоннинг хатоси туфайли ишғол қила олди.
Россиянинг ЦСКА Москва клубида тўп сураётган 21 ёшли вингер Европа жамоаларидан яхши таклифлар олган. Ўзбекистон миллий жамоасининг сўнгги ўйинларида энг самарали футболчилардан бири бўлиб, жамоани Жаҳон чемпионатига йўл олиш остонасига олиб келди. У саралаш босқичида 14 ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. Бу ўзбек юлдузи ўзининг энг яхши ўйинларини Эрон ва Қатар каби гуруҳнинг етакчи жамоаларига қарши кўрсатиб, ёш бўлишига қарамай, ўз мамлакати учун муҳим футболчига айланди.
Ўрунов, Файзуллаев, Ҳусанов ва бошқа ёш юлдузлар ёш бўлишига қарамай, жуда юқори сифатли ўйин намойиш этмоқда. Бу жамоанинг БАА ва Қатардан юқори ўрин эгаллаши ва ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкинлиги асло кутилмаган ҳолат эмас. Бу ёш футболчиларнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши Ўзбекистон футболи ва унинг иқтидорли ўйинчилари учун катта трамплин бўлиши мумкин", — дейилади мақолада.Манба: aftabnews.ir.Киритилган сана: 26.03.2025 11:10.
Ўқилди: 4876 марта.
Билдирилган фикрлар: 6 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |