-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Онлайн трансляция
Европа чемпионати
1/4 финал. 3 июль, соат 23:55 ТАРКИБ:
01.Уго Льорис
19.Бакари Санья
22.Самуэль Умтити
21.Лоран Косельни
03.Патрис Эвра
15.Поль Погба
14.Блез Матюиди
18.Мусса Сиссоко
07.Антуан Гризманн
08.Димитри Пайе
09.Оливье ЖируЗАХИРА
02.Кристоф Жалле
04.Одил Рами
05.Н’Голо Канте
06.Йоан Кабай
10.Андре-Пьер Жиньяк
11.Антони Марсиал
12.Морган Шнайдерлин
13.Эльяким Мангалья
16.Стив Манданда
17.Люка Динь
20.Кингсли Коман
23.Бенуа КостильФРАНЦИЯ
Оливье Жиру (12,59)
Поль Погба (20)
Димитри Пайе (43)
Антуан Гризманн (45)5:2
ИСЛАНДИЯ
Колбейнн Сигторссон (56)
Биркир Бьярнасон (83)ТАРКИБ:
01.Ҳаннес Ҳалдоурссон
02.Биркир Севарссон
14.Кари Арнасон
06.Рагнар Сигурдссон
23.Ари Скуласон
07.Йоҳан Гудмундссон
17.Арон Гуннарссон
10.Гилфи Сигурдссон
08.Биркир Бьярнасон
15.Йон Бёдварссон
09.Колбейнн СигторссонЗАХИРА
03.Хёкур Хаукссон
04.Йортюр Херманнссон
05.Сверрир Ингасон
11.Альфред Финнбогасон
12.Эгмундур Кристинссон
13.Ингвар Йонссон
16.Рунар Сигурйонссон
18.Элмар Бьярнасон
19.Ҳёрдур Магнуссон
20.Эмил Ҳалльфредссон
21.Арнор Траустасон
22.Эйдур ГудйонсенСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' Ўйин тугади. Франция яримфиналга чиқди. Эътиборингиз учун раҳмат! 90' 2 дақиқа қўшиб берилди 88' Исландиянинг бурчак зарбаси хавфли бўлди. Ингасон яқин масофадан боши билан зарба йўллади, сал ноаниқ 86' Сиссоко узоқдан зарба йўллади, жуда ноаниқ 83' Скуласон тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказганида, Бьярнасон яқин масофадан боши билан зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди 83' ГОООЛ!!! Исландия! Бьярнасон! 83' Исландияда ўзгариш, Колбейн Сигторссон ўрнига Эйдур Гудйонсен тушди 80' Францияда ўзгариш, Пайет ўрнига Коман туширилди 79' Рагнар Сигурдссон узоқдан зарба йўллади, жуда ноаниқ 75' Умтити огоҳлантирилди 72' Францияда ўзгариш, Косьели ўрнига Мангалья тушди 70' Франциянинг бурчак зарбаси хавфли чиқмади, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди 67' Исландия ҳужумда анча тиришмоқда, жамоа таслим бўлгани йўқ 63' Жуда хавфли! Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Колбейн Сигторссон боши билан дарвозага йўллаганида, Льорис қийинчилик билан тўпни қайтарди 60' Францияда ўзгариш, Жиру ўрнига Жиньяк майдонга тушди 59' Пайет жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига етказганида, ҳаммадан баланд сакраган Жиру боши билан тўпни дарвозага йўллади 59' ГОООЛ!!! Франция! Жиру! 58' Бьярнасон огоҳлантирилди 56' Гилфи Сигурдссон ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Колбейн Сигторссон яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди 56' ГОООЛ!!! Исландия! Сигторссон! 53' Гудмундссон узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, унга ҳам аниқлик етишмади 49' Пайе узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ 48' Францияга ҳужумга ўтмоқда, Исландия ҳимояда фаол 46' Исландияда ўзгариш, Бёдварссон ва Арнасон ўрнига Ингасон ва Финнбогасон тушди 46' Иккинчи бўлим бошланди 45' Биринчи бўлим тугади 45' Жирунинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Гризманн дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўллади! 45' ГОООЛ!!! Франция! Гризман! 43' Тўп ўнг қанотдан жарима майдонига етказилди. Жиру тўпни боши билан Гризманга қолдирди. У эса орқароқда турган Пайега ташлади. Димитри узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг пастки бурчагига йўллади! 43' ГОООЛ!!! Франция! Пайе! 41' Исландия чап қанотдан хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жарима майдонига етказилганда Льориснинг осон ўлжасига айланди 39' Матюиди узоқ масофадан зарба йўллади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди 37' Франция ишончли тарзда тўпга эгалик қилмоқда. Ўйин сурати пасайди, хавфли вазиятлар йўқ 34' Ташаббус Франция терма жамоасига ўтди. Аммо дарвоза олдида хавфли вазиятлар юзага келмади 31' Исландиянинг ҳужуми узоқ давом этди. Бироқ дарвоза томон зарба берилмади 29' Франция майдон марказида тўпни ушлаб турмоқда, кичик ташаббус уларда 27' Франция ҳужумда тўпни йўқотиб қўйди 25' Жуда хавфли! Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Сигторссон яқин масофадан дарвозага йўллай олмади! Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди! 23' Мезбонлар осонлик билан гол уришмоқда. Лекин ўйинда улар катта ташаббусга эга эмас 20' Гризманн бурчак зарбасидан тўпни жарима майдонига етказди. Ҳаммадан баланд сакраган Поль Погба боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни оширди 20' ГОООЛ!!! Франция! Погба! 18' Ўнг қанотдан оширилган тўпни Бёдварссон боши билан дарвозага йўллади. Зарба яхши чиқмади ва тўп Льориснинг осон ўлжасига айланди 16' Исландиянинг ҳужумида чап қанотдан тўп жарима майдонига етказилди, Льорис тўпни осонлик билан эгаллаб олди 15' Франция рақибни ҳимоячиларининг хатоси учун жазолай олди 12' Матюиди ажойиб тўп ошириш орқали Жируни дарвозабон билан яккама-якка чиқарди. Ҳужумчи эса вазиятдан унумли фойдаланиб, тўпни дарвозага йўллади! 12' ГОООЛ!!! Франция! Жиру! 10' Дастлабки 10 дақиқа ортда қолди. Кутилмаганда Исландия ташаббусга эга бўлмоқда 9' Бьярнасон узоқ масофадан зарба йўллади. Кучсиз ва ноаниқ 8' Исландия ҳужумда қоида бузди. Ҳозирча Гудмундсон оғзаки огоҳлантирилди 5' Франциянинг ҳужумида Пайе узоқ масофадан зарба йўллади, Ҳалдоурсон қийналмасдан тўпни ушлаб олди 4' Исландия яна бир ҳужумда тўп йўқотиб қўйди. Жарима майдонига етказилган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди 3' Гилфи Сигурдссон жарима майдони ичидан зарба йўллади. Кучсиз зарбадан сўнг тўпни Льорис эгаллаб олди 2' Исландиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, ҳужумчилар тўпни йўқотиб қўйишди 1' Франциянинг дастлабки ҳужуми. Пайе тўпни жарима майдонига етказди, Жиру боши билан зарба йўллади, ноаниқ 0' Ўйин бошланди ' Об-ҳаво шароити бироз ноқулай, ёмғир майдаламоқда ' Бугунги ўйинни голландиялик Бьёрн Кёйперс бошқариб боради ' Исландия ва Франция мадҳиялари янграмоқда ' Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда ' Бугун Франция ва Исландия терма жамоалари мусобақанинг сўнгги яримфиналчисини аниқлаб беришади ' Сизларни Сен-Дени шаҳрига, Евро-2016нинг сўнгги чоракфинал ўйинига таклиф қиламиз ' Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |