-
-
АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар 2 - 4 Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея 2 - 2 Индонезия «A» Серия 25.04.2024 23:00 Удинезе 1 - 2 Рома АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 0 - 1 Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси -
Онлайн трансляция
Европа суперкубоги
9 август, соат 23:45 ТАРКИБ:
13.Кико Касилья (Д)
12.Марсело
02.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос (С)
15.Даниэль Карвахаль
22.Иско
14.Каземиро
25.Марко Асенсио
16.Матео Ковачич
18.Лукас Васкес
09.Альваро МоратаЗАХИРА
31.Рубен Яниз (Д)
03.Начо
10.Хамес Родригес
19.Лука Модрич
28.Маркос Льоренте
23.Данило
09.Карим БенземаРЕАЛ МАДРИД
Марко Асенсио (21)
Серхио Рамос (90+3)
Даниэль Карвахаль (119)3:2
СЕВИЛЬЯ
Франко Васкес (40)
Евгений Коноплянка (72-пенальти)ТАРКИБ:
01.Серхио Рико (Д)
06.Даниэль Каррису
21.Николас Пареха
25.Мариано
05.Тимоте Колодзейчак
10.Хироши Киётаке
08.Висенте Иборра (С)
20.Франко Васкес
20.Витоло
15.Стивен Н'Зонзи
23.Лусиано ВиеттоЗАХИРА
13.Сория (Д)
04.Краневиттер
10.Евгений Коноплянка
12.Бед-Иеддер
17.Сарабия
18.Эскудеро
23.Одил РамиСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
120+3' Ўйин якунланди! "Реал" — Европа суперкубоги соҳиби! 119' ГОООООЛ! Карвахаль! 3:2! Ўзи тўпни эгаллаб олиб, 2-3 футболчини алдаб ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва яккама якка вазиятда дарвозани ишғол қилди! 118' Каземиро олис масофадан зарба берди. Серхио Рико тўпни эгаллаб олди 117' Модрич жарима майдончаси ичида йиқилди. Киётакенинг оёғи унга тегмади шекилли. Ҳакам вазиятга яқин эди 115' Вуууууҳ! Лукас Васкес ўнг қанотдан узатмаган Хамес 15 метрдан зарба берди. Рико тўпни эгаллаб олди 113' Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Бензема бош билан ноаниқ зарба йўллади 112' "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан берган зарба дарвозага бормади 111' Вууууууҳ! Бу сафар Лука Модрич бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди. Тўп Рикодан ўтди, аммо ҳимоячи хавфни бартараф этди 110' Чап қанотдан олдинга ўтаётган Коноплянкага узатма берилди. Евгений тўпни қўли билан ўзига бўйсундирди 108' Вууууууҳ! Бенземанинг жарима майдончасига берган узатмаси натижасида Хамес яккама-якка вазиятга чиқди. Унинг зарбасини Рико қайтаришга муваффақ бўлди! 106' Учинчи бўлим бошланди 105+1' Қўшимча бўлимнинг дастлабкиси якунига етди. Жамоалар дарвозаларни алмашишади ва яна 15 дақиқа ўйнашади 105' Вууҳ! Франко Васкес жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Тўп Рамоснинг бошидан майдонни тарк этди 101' Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган Зидан шогирдлари устунликка эга бўлишмоқда 99' ГООООООЛ, эмас! Серхио Рамос дарвозани ишғол қилганди. Ҳакамлар голни бекор қилишди 99' Мадридликлар бурчак тўпини ўйинга киритишади. 95' Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани эгаллаш чоғида Рико тўпни қўлидан чиқариб юборди. Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 94' Тимоте Колодзейчик иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. У қанотда ўзидан ўтиб кетаётган Лукас Васкеснинг оёғини босиб олди 93' Вууууҳ! "Севилья" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин Хамес Бенземани тўп билан таъминлади. Карим деярли бирга бир вазиятда 15 метрлардан зарба берди. Ҳимоячи пайдо бўлиб, зарба йўлига ўзини ташлади 93' Хамес Родригес сариқ карточка олди 91' Вууууҳ! Бензема жарима майдончасига чап бурчакдан кирди ва зарба берди. Рико тўпни эгаллаб олди 91' Қўшимча бўлимлар бошланди 90+4' Ўйиннинг асосий вақти якунланди. "Реал" - "Севилья" - 2:2. Ўйин қўшимча бўлимларда давом этади! 90+3' ГОООООООЛ! Серхио Рамос, 2:2! Лукас Васкес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Рамос бош билан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди! 90+2' Андалусияликлар бурчак тўпини ўйинга киритиб, вақтдан ютишга ҳаракат қилишди 90+1' "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. "Севилья" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди, Рамос эса офсайдда қолди 90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди 90' Колодзейчик огоҳлантириш олди 89' Марсело чап қанотдан узатма берди. Рико тўпни эгаллади 88' Витоло чап томондан жарима майдончасига кирди ва ҳимоячини алдамоқчи бўлиб, тўпни йўқотди. Унда очиқ турган жамоадошига узатма бериш имконияти ҳам бор эди 86' Асенсио сариқ карточка олди 84' Карвахаль сариқ карточка олди 83' "Реал" сўнгги дақиқаларда босимни оширмоқда. Ҳимоячилар қийинчилик билан хавфни бартараф этишмоқда 83' Модрич майдон марказидан олдинги чизиққа узатма берди. Серхио Рико ўз жарима майдончасини ташлаб чиқиб, тўпни тепиб юборди 82' Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Каземиро фол ишлатди 81' Вууууҳ! Карвахаль ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг қўлидан тарк этди 79' Марселонинг узатмасини Рико эгаллаб олди 77' "Реал" олдинга боришга мажбур, аммо жамоанинг ҳужумдаги ишлари юришмаяпти 75' Коноплянка Витолони бирга бир вазиятга чиқарди, аммо футболчи офсайдда деб топилди 74' "Севилья"да ўзгариш: Иборра ўрнига Краневиттер тушди 73' "Реал"да ўзгариш: Матео Ковачич ўрнига Хамес Родригес тушди 72' ГООООЛ! Евгений Коноплянка, 1:2! Кико Касильяни осонлик билан алдади 71' ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Рамос ўз жарима майдончасида Витолони чалиб йиқитди! 69' "Севилья"нинг ҳужуми самарасиз якунланди 67' "Севилья"да ўзгариш: Вьетто ўрнига Евгений Коноплянка тушди 66' "Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Лука Модрич тушди 64' Бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Рико тўпни эгаллаб олди 64' Яхши имконият. Лукас Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Бензема бош билан зарба берди, бироқ бурчак тўпи 62' "Реал"да ўзгариш: Альваро Мората ўрнига Карим Бензема тушди 62' "Севилья" тўпни назорат қилди ва Феррейра 17 метрлардан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо ноаниқ 60' Андалусияликлар майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужум ташкил қилишди. Ўнг қанотдан олис устун томон етказилган узатмани Карвахаль бош билан қайтарди 59' Н'Зонзи "Реал" жарима майдончасига ёриб кирдию, аммо зарба беришга улгурмади. Хавф йўққа чиқди 55' Вууууҳ! Марселонинг узатмасидан кейин Асенсио чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароқдаги Искога узатма берди. Ярим ҳимоячи рақиб футболчиларини чалғитиб 16 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 54' "Реал"да яхши имконият! Ковачичнинг аниқ узатмасидан кейин Лукас Васкес ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Колодзейчик тўпни қайтариб қолди 52' "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Жарима майдончасидан қайтарилган тўпга Ковачич зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячилардан қайтди 51' "Севилья"да ўзгариш: Жароҳат олган Каррису ўрнига Одил Рами тушди 50' "Севилья"нинг ҳужумини Марсело узиб қўйди 49' Тўп асосан майдон марказида. Дарвозаларгача етиб бораётгани йўқ 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Севилья" - 1:1. Танаффус 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди 42' Вуууууҳ! Лускас Васкес ўнг қанотда Каррисудан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончаси чизиғи устига узатма берди. Иско 6 метрдан бош билан зарба берди. Рико тўпни эгаллашга муваффақ бўлди 40' ГООООООЛ! Франко Васкес, 1:1! "Реал" жарима майдончаси чизиғи устига ўнг қанотдан узатма берилди. Витоло тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундириб, ерга туширди. Унинг ёнида турган Васкес кутилмаганда зарба берди. Тўп дарвоза бурчагига кириб кетди. 39' Витоло сариқ карточка олди 38' "Севилья" ҳимоячилари ва дарвозабони тўпни рақиб футболчиларига бериб қўйишди. Асенсио Мората томон узатма беришга уринди, аммо Альваро тўпга ета олмади 35' Қарши ҳужумда Мората офсайдда қолди 34' Тўп билан андалусияликлар кўпроқ муомалада бўлишмоқда 30' "Реал" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари яқинида тўпни олдириб қўйишди ҳамда рақибнинг ҳамласини зўрға бартараф этишди 29' Вуууҳ! Каррису 24 метрлардан кучли зарба берди. Ерга сакраб борган тпни Кико Касилья қайтаришга муваффақ бўлди 26' Вуууҳ! "Севилья"да яхши имконият! Витоло чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нарига томонга узатма берди. Мариано ҳеч ким халал бермаётган вазиятда зарба берди. Ноаниқ 24' Иско жарима тўпини ўйинга киритди. Рамос тўпга ета олмади. 21' ГОООООООЛ! Марко Асенсио! 1:0! Тўпни қабул қилди ва 25 метрлардан зарба берди. Тўп нақ "тўққизлик"ка кириб кетди. Дарвозабон тўп йўналишини томоша қилди холос! 20' Тўп билан устунлик ва ташаббус "Қироллик клуби" томонида. 19' Ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончасига узатма берилди. Иборра тўпни ўзига бўйсиндира олмади 18' Вуууҳ! Иско чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Мората бироз тўпга ета олмади 15' Мората офсайдда қолди 11' Рақибнинг босимидан халос бўлган "Севилья" аста-секин олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти 7' Асенсио ўткир бурчак остида зарба берди. Серхио Рико иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди 6' Мадридликларда яна яхши вазият. Яқин масофадан бош билан зарба берилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди 4' "Реал"да яхши имконият! Ковачич "парашют" узатма билан жарима майдончасига кирган искога узатма берди. Футболчи ҳимоячиларга урилиб йиқилди. Фол йўқ 3' Жарима тўпи "Севилья" жарима майдончасига етказилди, аммо тўп ҳеч кимга тегмасдан қанотга ўтиб кетди 2' Моратага нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача масофа олис 0' Ўйин бошланди! ' "Реал" оқ, "Севилья" қизил рангли формада ҳаракат қилади ' Диққат! Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда! Кутиб оламиз уларни ' Ўйин бошланишига кўп вақт қолмади. Футболчилар майдонга чиқиб келишга тайёр бўлиб туришибди. Суперкубокка бағишланган бадиий дастур ижро этилмоқда. Стадион узра ёмғир ёғмоқда ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа майдонларида мавсум аста-секин бошланмоқда. Бугун ЕЧЛ ғолиби "Реал" ва Европа лигаси мусобақаси ғолиби "Севилья" ўртасидаги УЕФА суперкубоги баҳсига гувоҳ бўламиз
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Манчестер Сити | 33 | 76 |
3 | Ливерпуль | 34 | 74 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 33 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |