-
-
-
Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе 2 - 1 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас 1 - 2 Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон 0 - 1 Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал 0 - 1 ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф -
Онлайн трансляция
АПЛ - 2016/17. 13-август. 1-тур
Англия премьер-лигаси ТАРКИБ:
13.Вилфредо Кабальеро (Д)
11.Александр Коларов
22.Гаэль Клиши
03.Бакари Санья
21.Давид Силва
25.Фернандиньо
07.Рахим Стерлинг
17.Кевин де Брюйн
10.Серхио Агуэро
09.НолитоЗАХИРА
01.Жо Харт (Д)
05.Пабло Сабалета
30.Николас Отаменди
18.Фабиан Делф
06.Фернандо
15.Хесус Навас
72.Келечи ИхеаначоМАНЧЕСТЕР СИТИ
Серхио Агуэро (4-пенальти)
Патрик МакНейр (87-автогол)2:1
САНДЕРЛЕНД
Жермейн Жефо (71)ТАРКИБ:
25.Вито Манноне
23.Ламин Коне
16.Жон О'Ши
03.Патрик ван Анхольт
15.Юнес Кабул
22.Дональд Лав
41.Дункан Уотмор
08.Жек Родуэлл
18.Жермейн Дефо
09.Фабио БориниЗАХИРА
13.Жордан Пикфорд (Д)
05.Папи Жилободжи
17.Жермейн Ленс
10.Ваҳби ҲазриСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+6' Бурчак тўпи бартараф этилди. Ўйин якунланди. Гвардиола АПЛдаги дебют ўйинида ғалаба қозонди! 90+5' "Сандерленд" бурчак тўпи тепади. Манноне ҳам жарима майдончасига етиб келди 90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди 90' Эҳҳҳҳ, Ихеаначо! "Сити" майдон марказида тўпни эгаллади ва хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Ихеаначо дарвозабон майдончаси олдида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди. Келечи сал чапроқда турган шеригига уўатма берса, у бўш дарвозани осонгина ишғол қиларди 90' Ҳазрий чап қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар қайтаришди 87' ГООООООЛ! Хесус Навас ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига кучли узатма берди. Тўп ҳимоячининг бошидан тўрига бориб тушди. 82' Чап қанотдан "Сандерленд" жарима майдончасига узатма берилди. Тўп Родуэлнинг бошидан майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган узатмага Санья бош билан зарба берди. Ноаниқ 80' Навас ўнг томондан жарима майдончаси ташқарисидаги Де Брюйнега узатма берди. Кевиннинг зарбасига аниқлик етишмади 79' "Сити" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди 74' "Сандерленд" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбон ҳимоячиси бош билан қайтарган тўпни меҳмон футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон тепди. Ноаниқ 71' ГООООООЛ! Жермейн Дефо, 1:1! Нозик узатма натижасида ҳуужмчи бирга бир вазиятга чиқди ва аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Тўп дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб кетди. 68' Вуууҳ! Кевин де Брюйне тўпни яқин бурчакка айлантирди. Манноне тўпни қайтарди. 67' Доналд Лав сариқ карточка олди. У жарима майдончасига кирмоқчи бўлаётган Стерлингни чалди. Жарима майдончасининг чап томонидан жарима зарбаси тепилади 65' Санденлендда иккита ўзгариш бўлди. Майдонга Янузай ва Ҳазри тушди 60' Вууууууҳ! Стерлинг чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Давид Силва жарима майдончаси ичида эгаллаган тўпни Агуэро 13 метрлардан дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! 57' Манчестерликлар босимни ошириб боришмоқда. "Сандерленд" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда 51' Тўп асосан майдон марказида. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ 46' Иккинчи бўлим бошланди. 45' Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Манчестер Сити" - "Сандерленд" - 1:0 42' Вууууҳ! "Сандерленд"ни ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин футболчилар ҳаводаги тўп учун кураш олиб боришди. Меҳмон футболчиси бош билан тўпни дарвоза томон урди. Жермейн Дефо 6-7 метрдан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон зарба берди. Кабальеро зарбани қайтаришга муваффақ бўлди 36' Де Брюйне жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 35' Гвардиоланинг "қўли" сезила бошлаяпти. "Ман.Сити" тўпни назорат қилишга кўпроқ аҳамият қаратяпти 30' Ҳужум чизиғига етказилган тўпни "Сити" посбони олдинга чиққанча тепиб юборди 24' Вууҳ! Нолито чап томонда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва олис юқори бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 23' Ўнг бурчакка яқин жойда Кейин де Брюйнега нисбатан фол ишлатилди. Силва етказган узатмани Манноне мушт билан уриб, иккинчи уринишда эгаллаб олди 17' Вазият ўзгараётгани йўқ. Гвардиола шогирдлари турли йўналишларда ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Нолито рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Стерлингга узатма берди. Раҳим бир ҳимоячини алдаб, 15 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 12' Ташаббус, тўп назорати, ҳужумлар сони бўйича устунлик "шаҳарликлар" томонида 6' "Сити" чап бурчакка яқин жойдан бурчак тўпини ўйинга киритди. "Сандерленд" дарвозабони мушти билан тўпни уриб юборди 4' ГООООЛ! Серхио Агуэро, 1:0! Аргентиналик ҳужумчининг зарбасини дарвозабон қайтара олмади! 4' ПЕНАЛЬТИ! "Сандерленд" дарвозасига! Стерлингни ҳимоячи йиқитди! 1' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия Премьер-лигасида янги мавсум бошланди. Тур доирасида "Манчестер Сити" ва "Сандерленд" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Бунёдкор | 15 | 27 |
4 | Нефтчи | 14 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Навбаҳор | 14 | 26 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 14 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |