-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Эквадор - Бразилия ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Чили - Аргентина ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Колумбия - Перу ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 16:10 Австралия 1 - 0 Япония ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 18:45 Индонезия 1 - 0 Хитой ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 Уммон 0 - 2 Иордания ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 Баҳрайн 0 - 1 Саудия Арабистони ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 БАА 0 - 0 Ўзбекистон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 КХДР - Қирғизистон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Қатар - Эрон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Ироқ - Жанубий Корея ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Кувайт - Фаластин ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай -
Онлайн трансляция
ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, 3-босқич
«А» гуруҳи, 1-тур. 1 сентябрь, соат 20:00 ТАРКИБ:
21. Александр Лобанов
19. Виталий Денисов
05. Анзур Исмаилов
18. Отабек Шукуров
20. Ислом Тўхтахўжаев
07. Азиз Хайдаров
09. Одил Аҳмедов (c)
08. Сервер Жепаров
23. Элдор Шомуродов
10. Сардор Рашидов
11. Игорь СергеевЗАХИРА
01. Элдор Суюнов
02.Саламат Қуттибоев
03. Азим Аҳмедов
04. Марат Бикмаев
06. Жасур О. Ҳасанов
12. Игнатий Нестеров
13. Даврон Ҳошимов
14. Жавоҳир Соҳибов
15. Александр Гейнрих
16.Станислав Андреев
17.Достонбек Ҳамдамов
22.Жамшид ИскандеровЎЗБЕКИСТОН
Гейнрих (74)1:0
СУРИЯ
ТАРКИБ:
01. Иброҳим Алмеҳ
02. Аҳмад Солиҳ
03. Муайяд Ал-Ажжан
05. Умро Ал-Миданий
07. Нодим Сабоғ
08. Умар Харбин
09. Маҳмуд Ал-Мавас
10. Абдураззоқ Ҳусайн (с)
15. Аъло Аш-Шиблий
16. Ҳамид Мидо
18. Муҳаммад ЗоҳирЗАХИРА
22. Шоҳир Аш-Шокир
23. Аҳмад Маданиеҳ
04. Жиҳод Ал-Бавур
06. Амро Жениат
11. Усома Умарий
12. Заир Круома
13. Юсуф Калфа
14. Аҳмад Ашкар
17. Ҳусайн Ал-Жувайед
19. Муҳаммад Муҳтадий
20. Холид Ал-Мубайд
21. Насух НакдалийСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' Ўйин тугади. Ғалаба муборак! 90+3' Сурия ҳужумда қоида бузди, тўп футболчиларимизга ўтди 90+1' Чап қанотдан тўп жарима майдонига оширилганда Лобанов уни осонлик билан эгаллаб олди 90' 4 дақиқа қўшиб берилди 89' Гейнрих ҳужумда ўйин қоидасини бузди, тўп рақибга ўтди 88' сурия тўпни эгаллаб турибди, ҳамюртларимиз орқага қайтишган ҳолда ҳаракат қилишмоқда 87' Шомуродов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирганди, аммо ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди 86' Абдураззоқ Ҳусайн ўрнига Муҳтадий туширилди 85' Ал-Мавас узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ 84' Солиҳ огоҳлантирилди, у Гейнрихни туртиб юборди 82' Дарвоза томон йўлланган зарбалар 7-2 80' Футболчиларимиз тўпни ушлаб туришибди, ўйин темпини туширишмоқчи 76' Сурия ҳам фаоллашиб қолди, катта куч билан ҳужумга ўтмоқда 74' Футболчиларимиз ўнг қанотда тўпни олиб қўйишди. Жепаров уни Шомуродовга етказди. Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Одил Аҳмедов кучли зарба билан тўпни дарвозага йўллади. Дарвозабон уни қайтара олди, аммо қайтган тўпни Гейнрих бўш қолган дарвозага йўллади! 74' ГОООЛ!!! Гейнрих!!! 72' Кетма-кет икки бурчак зарбасини амалга оширдик. Аҳмедов узоқ масофадан зарба йўллади, тўпни ҳимоячилар тўсишди 70' Мидо ўрнига Ал-Мубайд туширилди 68' Ўйин темпи яна пасайди, тўп майдон марказида ушланиб турибди 67' Хайдаров ўрнига Соҳибов туширилди 66' Харбин узоқ масофадан зарба йўллади, ҳимоячилар тўсишга улгурди 64' Кетма-кет икки бурчак зарбаси бизга фойда бермади, ҳимоячилар тўпни осонлик билан қайтара олишди 63' Сабоғ ўрнига Усома Умарий туширилди 60' Ҳамюртларимизнинг бурчак зарбаси. Ҳаводан оширилган тўпни дарвозабон қайтара олди 59' Голли вазият эди! Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида Сергеев яқин масофадан боши билан зарба йўллади. Бироқ тўп тўппа-тўғри дарвозабонга йўлланди 57' Гейнрих ўрнига Рашидов майдонга тушди 54' Харбин узоқ масофадан зарба йўллади, Лобанов тўпни осонлик билан эгаллаб олди 53' Кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширдик, аммо натижа бўлмади 50' Иккинчи бўлимни фаолроқ бошладик, кичик ташаббус футболчиларимизда 48' Бурчак зарбамиз хавфли бўлди. Дарвозабон тўпни эгаллаб ололмади, бироқ уни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади 47' Денисов тўпни жарима майдонига оширганида, Сергеев яқин масофадан зарба бериб кўрди, бироқ ноаниқ 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+2' Биринчи бўлим тугади 45+2' Аҳмедов чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирганди, аммо тўпни олдириб қўйди 45+1' Шиблий узоқ масофадан зарба йўллади, Лобанов тўпни қайтара олди 45' 2 дақиқа қўшиб берилди 43' Абдураззоқ Ҳусайн огоҳлантирилди, у тўпни ўйинга киритишга ҳалал берди 41' Муҳаммад Зоҳир огоҳлантирилди, у Шомуродовга нисбатан қўпол ўйнади 40' Сурия жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди 38' Сурия яхши ҳимояланмоқда, ҳужумларимиз зарбагача етиб бормаяпти 35' Суриянинг жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди 34' Шомуродов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди. Ҳимоячилар тўсиб қолишди 32' Абдураззоқ Ҳусайн узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ 31' Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпга Шомуродов боши билан зарба беришга уриниб кўрди, аммо эплолмади 30' Ўйин яна майдон марказига кўчди, жамоалар эҳтиёткорликни сақлаб туришибди 27' Биринчи зарба йўлланди! Жепаров жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига оширди, Тўхтахўжаев боши билан зарба берди. Бироқ зарба кучли чиқмади ва тўп дарвозабонга бориб тушди 26' Умро Миданий ҳужумимизни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди 24' Жарима зарбасидан тўп жарима майдонига етказилди, ҳимоячилар уни қайтариб юборишди 23' Суриянинг узоқ давом этган ҳужуми зарбагача етиб бормади 21' Отабек Шукуров узоқ масофадан зарба йўллади, аммо жуда ноаниқ 20' Жепаров тўпни жарима майдонига оширди, бироқ дарвозабон уни қайтаришга муваффақ бўлди 19' Ўйин сурати паст, хавфли вазиятлар деярли йўқ. Жамоалар жуда эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда 16' Ҳали дарвозалар томон бирорта зарба йўлланмади 15' Чап қанотдан Рашидов тўпни жарима майдонига оширганида, Миданий уни ўз дарвозасига йўллаб қўйишига сал қолди 14' Жарима зарбасидан Жепаров тўпни жарима майдонига оширди, бироқ яна ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди 12' Бурчак зарбасини яхши амалга ошира олмадик, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди 11' Денисов тўпни ҳаводан жарима майдонига етказди, бироқ Шомуродов зарба йўллашга имкон тополмади 10' Чап қанотдан уюштирилган ҳужумда ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди 9' Ўзбекистоннинг бурчак зарбаси, ҳимоячилар жарима майдонига етказилган тўпни осонлик билан қайтаришди 7' Ҳозирча ҳужумларимиз зарбагача етиб бормади, Сурия яхши ҳимояланмоқда 6' Тўп ҳаводан жарима майдонига етказилди, бироқ ҳимоячилар Сергеевга тўпни эгаллашга имкон беришмади 5' Тезкор ҳужум уюштирдик, аммо Тўхтахўжаев ўнг қанотда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 4' Суриянинг бурчак зарбаси, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди 3' Ҳозирча ҳужумимиз қовушмаяпти 2' Нодим Сабоғ узоқ масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилди, тўп йўлини ҳимоячиларимиз тўсиб қолишди 1' дастлабки ҳужум зарбагача етиб бормади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди 0' Ўйин бошланди ' Мадҳиялар янгради, бир неча сониялардан сўнг ўйин бошланади ' Футболчилар майдонга тушиб келмоқда ' Марҳамат, ўйинни биз билан бирга кузатиб боринг ' Бир неча дақиқалардан сўнг ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия ўйини бошланади ' Ассалому алайкум муҳатарам футбол мухлислари
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 8 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 8 | 17 |
3 | БАА | 8 | 13 |
4 | Қатар | 8 | 10 |
5 | Қирғизистон | 8 | 6 |
6 | КХДР | 8 | 2 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 8 | 16 |
2 | Иордания | 8 | 13 |
3 | Ироқ | 8 | 12 |
4 | Уммон | 8 | 10 |
5 | Фаластин | 8 | 6 |
6 | Кувайт | 8 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Индонезия | 9 | 12 |
4 | Саудия Арабистони | 8 | 10 |
5 | Баҳрайн | 8 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | - | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | - | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | - | Иордания |
Навбатдаги ўйинлар
9-тур | БАА | - | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | - | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | - | Иордания |
9-тур | КХДР | - | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | - | Эрон |
9-тур | Ироқ | - | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | - | Фаластин |