-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Ёшлар (U19) ўртасида Осиё чемпионати
Чорак финал ТАРКИБ:
01.Умиджон Ҳамроев (Д)
03.Ҳожиакбар Алижонов
04.Исломжон Қобилов (С)
05.Хушнудбек Авилов
06.Азизжон Ғаниев
09.Жасурбек Яхшибоев
11.Бобур Абдухолиқов
14.Шароф Муҳиддинов
15.Ойбек Рустамов
19.Достон Ибрагимов
20.Ҳусниддин ҒофуровЗАХИРА
12.Умиджон Эргашев (Д)
21.Шоҳрухжон Раимов (Д)
02.Азизбек Суюнов
07.Санжар Қодирқулов
08.Саиджамол Давлатжонов
10.Суҳроб Нуруллоев
13.Жавоҳир Эсонқулов
16.Жамшид Юсупов
18.Шоҳрух Маҳмудҳожиев
22.Бегзод Ғанижонов
23.Нурилло ТўхтасиновЎЗБЕКИСТОН U19
0:2
ЭРОН U19
Ризо Жаъфарий (14, 47)ТАРКИБ:
12.Шаҳоб Одилий
03.Али Шожаий
04.Ориф Ғуломий
05.Нима Тоҳирий
06.Муҳаммад Султонмеҳр
07.Ризо Шакарий
09.Меҳди Меҳдихоний
13.Умид Нур Афкан (С)
19.Ризо Жафарий
20.Шаҳин Аббосиан
23.Абулфазл РаззоғпурЗАХИРА
01.Нима Мирзозад
02.Амирҳуссайн Тоҳирий
08.Муҳаммад Ғуломризо
10.Ризо Мармоллачаб
11.Нима Мухторий
14.Мужтаба Нажариан
15.Ориф Оғасий
16.Али Таҳеран
17.Ҳуссайн Сакий
18.Муҳаммад Оғажанпур
21.Сина Хадимпур
22.Муҳаммадамин БаҳромийСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. Афсус 90+5' Бурчакдан етказилган узатмани эронликлар қайтаришди. Шу пайтда Муҳаммад Тақининг ҳуштаги янгради ва ўйин якунланди 90+4' Яхшибоев жарима майдончаси ташқарисидан олис бурчакка яхши зарба берди. Одилий зарбани қайтарди. Бурчак тўпи 90+2' Эҳҳҳ! Қобилов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилдию, аммо зарба беришга улгурмади 90+2' Эронда ўзгариш: Шакарий ўрнига Ҳуссайн Сакий тушди 90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. Бу кам. Лекин наилож 90' Давлатжонов жарима тўпини ўйинга киритган пайтда ҳимоячи тўпни бош билан юқорига урди, тўп ерга тушган пайтда эса ҳакам негадир ўйинни тўхтатиб, Эрон фойдасига жарима зарбаис белгилади. Тушунарсиз 89' Бурчакка яқин жойдан жарима зарбаси тепамиз 87' Эронда ўзгариш: Ризо Жаъфарий ўрнига Мужтаба Нахариан тушди 86' Ғаниев олис масофадан аниқ зарба йўллади. Бундай зарба билан эронликларни доғда қолдириш қийин 85' Эрон дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда 84' Жавоҳир Эсонқулов сариқ карточка олди 83' Ўзбекистонда ўзгариш: Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Шоҳрух Маҳмудҳожиев майдонга тушди 83' Муҳиддинов анча олис масофадан ўта ноаниқ зарба берди 81' Давлатжонов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. ҲИмоячининг бошидан йўналишини ўзгартирган тўпни Одилий эгаллаб олди 78' Давлатжонов йўллаган зарба жонли деворга тегиб қайтди 77' Рақиб жарима майдончасининг чап томонидан жарима зарбаси тепамиз. Уриш керак ниҳоят! 76' Яхши вазият! Аммо тўп жарима майдончасига кирган Яхшибоев на аниқ зарба берди, на аниқ узатма ' Эрон футболида ўзини ерга ташлаб вақт чўзиш одати бўлмасди. Негадир бу ёшларда бор экан. Ёқиммиз, жуда ёқимсиз ҳолат 74' Ўзбекистонда ўзгариш: Бобур Абдухолиқов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов туширилди 72' Эҳҳҳ, Ғофуров! Жаримадан етказилган узатмани Ҳусниддин бош билан зарба бердию, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди 71' Бурчакка яқин жойда Давлатжонов чалиб йиқитилди. Жарима зарбаси тепамиз 70' Яхшибоев ўнг қанотда бир футболчидан ўтиб кетди, аммо рақиб уни қўли билан тўхтатди. Ҳакам эса ҳуштагини чалмади 67' Эронликларда яхши вазият! Шакарий жарима майдончаси ичида 10 метрлардан ноаниқ зарба берди 66' Муҳиддинов чап оёқда олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ 64' Эронликларда яхши имконият бўлди. Шакарий жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп Рустамовга тегиб, ён томонга кетди 64' Қарши ҳужумда Яхшибоев бир футболчини алдаб ўтиб жарима майдончасига кирди, аммо иккинчисидан ўтиб кета олмади 61' Ғаниевнинг жаримадан зарбасини ҳимоячи бош билан қайтарди. Азизжон қайтарилган тўпни яна дарвоза томон тепди. Бу сафар тўп юқоридан ўтиб кетди 60' Бобур Абдухолиқовга нисбатан Ғуломий фол ишлатди 56' Эронда ҳам ўзгариш: Муҳаммад Султонмеҳр ўрнига Али Таҳеран майдонга тушмоқда 55' Ўзбекистонда ўзгариш: Достон Ибрагимов ўрнига Саиджамол Давлатжонов тушди 54' Жамоамиз босимни оширмоқда. Абдухолиқовнинг 24 метрлардан берган зарбасини ҳимоячи қайтарди. Муҳиддиновнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди 53' Вууууҳ! Жамоамиз қисқа паслар орқали яхши ҳужум ташкил қилишди ва жарима майдончасига кирган Абдухолиқовга узатма берилди. Бобурнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди 51' Ўнг қанотдан Алижонов тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Одилий тўпни эгаллаётганида Ибрагимов унга урилиб кетди. Бу эса эронликларга вақт чўзиш учун яхши имконият 49' Раззоғпур олис масофадан жарима зарбасини ноаниқ тепди 47' ГОЛ! Ризо Жаъфарий, 0:2! Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Эронликлар тўпни олдинга тепиб юборишди. Марказий ҳимоячиларимиз тўпни тепиб юбориш ўрнига тезликда рақибга ютқазиб қўйишди ва Жаъфарий бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди 46' Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз. Ўзбекистонга омад! ' Футболчилар иккинчи бўлим учун майдонга қайтишди 45+2' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон - Эрон - 0:1. Танаффус 45+2' Азизжон Ғаниев огоҳлантирилди 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди 44' Ғаниев бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Абдухолиқов бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 43' Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда Яхшибоев рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдади, аммо рақибга урилиб йиқилди. Ҳакам жим 42' ВУУУУУУУҲ! Яхшибоев рақиб футболчиларидан ўтиб, дарвозабон майдончаси бурчагида Абдухолиқовга узатма бераётганида тўп ҳимоячининг оёғидан йўналишини ўзгартирди ва устунга тегиб, майдонни тарк этди 41' Алижонов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди, аммо ўзига етказилган тўпга ета олмади 40' Бурчакдан етказилган узатмани дарвозабон эгаллаб олди 39' Жаримадан етказилган узатмага Қобилов зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди 39' Бурчакка яқин жойда Ибрагимовга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси тепамиз 37' Эронликлар яна олис масофадан жарима тўпини жарима майдончамизаг етказишди. Ҳужумчи фол ишлатди 34' Яхши вазият! Ғаниевнинг узатмасини Яхшибоев атайлаб ўтказиб юборди ва Алижонов 15 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, тўрга ён томондан келиб тегди 33' Вуууҳ! Муҳиддинов жарима майдончаси ташқарисидан аниқ ва кучли зарба берди. Одилий иккинчи уринишда бурчакка борган тўпни эгаллади 30' Муҳиддинов жаримадан кучли зарба йўллади. Одилий тўпни мушт билан уриб юборди. Тўп қайтган жойда ўзбекистонликлардан ҳеч ким йўқ эди 29' Нима Тоҳирий сариқ карточка олди. У Абдухолиқовни қўли билан тортиб қолди 28' Вууууҳ! Шароф Муҳиддинов 28 метрлардан кучли зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди. Дарвозабон тўпни кузатиб қолди холос 27' Ибрагимов ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, ҳимоячи ўзини ташлаб юборди, ҳакам эса Достон айбдор деб топди 25' Вуууҳ! Яхшибоев! Жарима майдончаси ичида 2-3 нафар ҳимоячидан ўтди ва зарба беришга ҳаракат қилди ва зарба берди. Афкан зарба йўлига ғов бўлди 24' Яхши вазият! Ибрагимов ўнг қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас Яхшибоевга узатма берди. Жасур тўпга ета олмади 24' Эронликлар олис масофадан жарима тўпини жарима майдончамизга етказишди. Ҳамроев мушт билан тўпни уриб юборди ва эронлик футболчи жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, тўрга ён томондан келиб тегди 22' Терма жамоамиз бурчак тўпини ўйинга киритди. Абдухолиқов бош билан тўп йўналишини ўзгартирди, тўп майдонни тарк этди 21' Яхши вазият! Ибрагимов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва орқароққа узатма берди. Абдухолиқов 12 метрлардан зарба берди. Подкат ташлаган ҳимоячига тегиб қайтди тўп 21' Майдон марказидан белгиланган жарима тўпини форс футболчиси зарба йўллади. Ноаниқ 19' Бурчак тўпини эронликлар қайтаришди 18' Яхшибоев ўнг қанотдан марказ томон юрди ва зарба берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади. Такрорий ҳужумда бурчак тўпи ишладик 16' Вакилларимиз бурчак тўпини ўйинга киритишди. Одилий тўпни эгаллаб олди 14' ГОЛ! Ризо Жафарий, 0:1! Эронликлар олис масофадан жарима тўпини жарима майдончамизга етказишди. Шакарий чалқанча услубда зарба беришга уринди, аммо тўп унинг ёнида турган Жаъфарийга келиб тушди. Ризо яқин масофадан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди! 13' Эронликлар олис масофадан жарима майдончамиз чизиғи олдига узатма берди. Ҳимоячимиз бош билан тўпни қайтарди 10' Вууууҳ! Ибрагимов жарима зарбасини тепди. Дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юбориб, иккинчи уринишда эгаллаб олди 9' Эронлик ҳимоячи ўз жарима майдончаси бурчагида Авиловни чалиб йиқитди. Яхши жарима зарбаси бўлиши керак 8' Вакилларимиз майдон марказида рақибдан олиб қўйишди ва чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Ибрагимов ҳимоячидан ўтиб кета олмади 6' Дарвоза томон дастлабки аниқ зарбани Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси берди. Яхшибоев жарима майдончасининг ўнг томонида ҳимоячиларни алдашга уринди, унга ёрдамга етиб келган Алижонов тўпни эгаллади ва ўткир бурчак остида зарба берди. Одилий тўпни эгаллади 5' Эронлик футболчи офсайдда қолди 4' Тўп билан кўпроқ форслар муомалада бўлишмоқда. Жамоамиз рақибнинг хато қилишини кутмоқда 2' Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячимиз баланд сакраганча қайтарди 1' Ибрагимов қанотдан рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Эронликлар жарима тўпини ўйинга киритишади 1' Учрашув бошланди" Тўпни ўйинга эронликлар киритиб беришди ' Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон ва Эрон мадҳиялари янгради ' Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Австралияга қарши бўлиб ўтган 2-тур баҳсидаги бошланғич таркибини таққосласак, бош мураббийимиз Жасур Абдураимов таркибда битта ўзгариш қилган. Жамшид Юсупов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров асосий таркибда ўйнайди ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги қитъа чемпионатининг чорак финал баҳси яна 1 соатдан кейин бошланади.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |