-
-
Ла-лига 23.04.2024 00:00 Севилья 2 - 1 Мальорка AFC U-23 23.04.2024 20:30 Кувайт 2 - 1 Малайзия AFC U-23 23.04.2024 20:30 Ўзбекистон 3 - 0 Вьетнам АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон - Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон - Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд - Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян - ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако - Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель - Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон - Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити -
Онлайн трансляция
Ўзбекистон кубоги
Ярим финал, дастлабки ўйин, 25 октябрь, соат 16:00 ТАРКИБ:
12.Маъмур Икромов
4.Бобурбек Йўлдошев
5.Кахи Махарадзе
8.Сервер Жепаров
10.Марат Бикмаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Неманья Яничич
15.Сардор Мирзаев
17.Салим Мустафоев
20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
22.Санжар Шоаҳмедов
ЗАХИРА
1.Игнатий Нестеров
7.Садриддин Абдуллаев
18.Тимур Кападзе
28.Икром Алибоев
33.Олег Зотеев
37.Шерзод Файзиев
71.Артур ГеворкянЛОКОМОТИВ
Сардор Мирзаев (82)1:0
БУНЁДКОР
ТАРКИБ:
25.Муроджон Зуҳуров
03.Акрамжон Комилов
08.Жовлон Иброҳимов (С)
09.Минори Сато
10.Элдор Шомуродов
11.Шаҳзодбек Нурматов
16.Дилшодбек Аҳмадалиев
17.Достонбек Ҳамдамов
22.Рустамжон Ашурматов
29.Отабек Шукуров
30.Юрица БульятЗАХИРА
45.Акбар Тўраев
14.Баҳодир Насимов
19.Забиҳилло Ўринбоев
21.Сардорбек Азимов
23.Шоҳрух Гадоев
77.Виктор КарпенкоСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3 ' Ўйин тугади. Ярим финалнинг биринчи учрашувида "Локомотив" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб баҳси 2 ноябрь куни "Бунёдкор" майдонида бўлиб ўтади 90+2' "Локомотив"да ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Икром Алибоев туширилди 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди 88' "Бунёдкор"да ўзгариш: Жовлон Иброҳимов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев туширилди 86' ВУУУУУҲ! Шомуродов! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Элдор қабул қилди ва унинг дастлабки зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, такрорий зарбани Икромов қайтарди! 84' "Бунёдкор" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Шукуров ҳужумда фол ишлатди 82' ГООООООЛ! Сардор Мирзаев, 1:0! Кападзе жарима майдончаси ташқарисидан юмшоқ тарзда дарвозабон майдончаси бурчагига узатма берди. Мирзаев олдинги ўтди ва бош билан дарвозани ишғол қилди 81' "Локомотив"да щзгариш: Марат Бикмаев щрнига Артур Геворкян тушди 80' Сардор Азимов ўнг бурчакка яқин жойдан жарима тўпини ўйинга киритиб берди. Тўп Булятга келиб тушди ва унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди 77' "Локомотив" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Темурхўжа
Абдухолиқов дарвозабон майдончаси чизиғи олдидан зарба берди. Зуҳуровдан ажойиб сэйв ва у чизиқ устидан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди76' "Бунёдкор"да ўзгариш: Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Сардор Азимов майдонга тушмоқда 75' Шаҳзодбек Нурматов жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устидан зарба берди. Икромов тўпни эгаллади 74' Абдухолиқов жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Бироз ноаниқ 73' "Локомотив"да ўзгариш: Санжар Шоаҳмедов ўрнига Темур Кападзе тушди 73' Вуууууҳ! Махарадзе рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни орқароққа юмалатиб берди ва Шоаҳмедов 25 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 70' Сато Минори бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди 67' "Қалдирғочлар"дан яхши ҳужум. Шукуров ҳимоячилар орасида кесма пас билан Шомуродовга узатма берди. Мустафоев сўнгги паллада тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди 65' Мезбонларда яхиш имконият. Мирзаев ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Темурхўжа тўпни қабул қилдию, аммо зарба беришга улгурмади 63' "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Маъмур Икромов эгаллаб олди 62' Жарима майдончаси бурчагига яқин жойда Комилов Серверга нисбатан фол ишлатди 61' Шомуродов ўнг томондан жарима майдончасига кираётган шерикларига узатма берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 60' Сервер Жепаров сариқ карточка олди 59' Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавф бартараф этилди 58' Жепаров томонидан йўлланган жарима зарбаси хавфли бўлди. Дарвоза бурчагига бораётган тўпни Зуҳуров қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячилар вазиятдан узоқлаштиришди 57' Шоаҳмедовга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр 56' Жарима зарбаси хавфли вазиятни тақдим этмади 56' Ҳамдамовга нисбатан фол ишлатилди. Меҳмонлар жарима зарбаси тепишади. Дарвозагача 30 метр 53' ВУУУУҲ! Темирйўлчилар қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди ва Сардор Мирзаев дарвозабон майдончаси бурчагидан чап оёқда зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза юқорисидан ўтиб кетди 51' Мирзаевда яхши имконият. Сардор жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 14 метрлардан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди 50' Лушчан шогирдлари тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Ҳамдамов олдинга чизиққа ерлатиб узатма берди. Тўхтахўжаев тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди 49' Шукуровнинг саъй-ҳаракатлари эвазига бунёдкорчиларнинг ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончасига кириб боришди, сўнгги паллада Махарадзе хавфни бартараф этди 48' Жепаровнинг узатмасидан кейин Абдухолиқов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, ҳимоячини алдашга киришиб кетди, аммо у офсайдда қолган экан 46' Иккинчи бўлим старт олди 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмаган 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди 43' Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди. Қайтга тўпга Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Зуҳуров тўпни эгаллаб олди 42' Аутдан отиб берилган тўпни Темурхўжа рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди ва очиқ турган Мирзаевга узатма берди. Сардор 10 метрлардан яқин бурчакка зарба берди. Зуҳуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 40' Кетма-кет ташкил этилган 3-4та хавфли ҳужумдан кейин вазият яна сокинлашгандек 35' Марат Бикмаев жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Зуҳуров зарбани қайтарди. 33' Вуууҳ! Достон Ҳамдамов "Локомотив" жарима майдончаси ичида зарба берди. Зарба аниқ, аммо унчалик кучли эмас. Икромов тўпни эгаллади 32' Учрашувдаги илк хавфли вазият! Мустафоев чап қанотда икки футболчи орасидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Шоаҳмедов 6-7 метрдан зарба беришга уринди. Санжарга ҳеч ким халал бермаётганди, аммо тўп унинг оёғига яхши тегмай қолди 31' Жаримадан етказилган узатмани "Бунёдкор" футболчилари жарима майдончасидан узоқлаштиришди 30' Юрица Бульят сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган ва жарима майдончасига яқинлашаётган Темурхўжани қўли билан тортиб йиқитди 29' Меҳмонлар жарима зарбаси тепишди. Минори томонидан йўлланган зарба аниқ бўлди, Икромов тўпни эгаллаб олди 27' "Локомотив" тўпни назорат қилмоқда, аммо "қалбирғочлар" мудофаасини ёриб ўта олмаяпти 22' Достон Ҳамдамов бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди 21' Бурчакдан етказилган тўпга Тўхтахўжаев бош билан зарба берди, аммо ён томонга кетди. Мирзаевнинг оёқ билан берган зарбаси ноаниқ бўлди 20' Энди эса темирйўлчилар узоқ вақт тўпни назорат қилишди ва бурчак тўпи ишлашди 17' "Бунёдкор" ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Нурматов бош билан зарба берди. Тўп мезбон футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи 15' Юрица Булят олис масофадан жарима зарбаси йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди 14' Олдинга чизиққа етказилган узатмани меҳмонлар ҳимоячилари қайтаришди ва қайтган тўпни Абдухолиқов эгаллаб, чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Миразевга узатма берди. Аммо футболчилар бир-бирларини тушунишмагани боис, Сардор тўпни эгаллай олмади 10' Жепаровнинг узатмасидан кейин Мирзаев жарима майдончасига кирди, аммо тўпни тўхтата олмади, акс ҳолда дарвозабон билан юзма-юз вазиятда қолаётганди 10' Тўп асосан майдон марказида. Жамоалар ташаббус учун кураш олиб боришмоқда 6' Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда Тўхтахўжаев Сато Минорига қарши ўйин қоидасини бузди 6' Илк дақиқаларда "Бунёдкор" кўпроқ олдинга ўтаётганди, энди эса "Локомотив" футболчилари бурчак тўпи ишлашди 1' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон кубогининг ярим финал босқичи доирасида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қатар | 3 | 7 |
2 | Индонезия | 3 | 6 |
3 | Австралия | 3 | 2 |
4 | Иордания | 3 | 1 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Япония | 2 | 3 |
3 | Хитой | 3 | 3 |
4 | БАА | 2 | 0 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 6 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Тожикистон | 3 | 3 |
4 | Таиланд | 3 | 3 |
D - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 9 |
2 | Вьетнам | 3 | 6 |
3 | Кувайт | 3 | 3 |
4 | Малайзия | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
3-тур | Қатар | 0-0 | Австралия |
3-тур | Иордания | 1-4 | Индонезия |
3-тур | БАА | 1-2 | Хитой |
3-тур | Япония | 0-1 | Жанубий Корея |
3-тур | Саудия Арабистони | 1-2 | Ироқ |
3-тур | Таиланд | 0-1 | Тожикистон |
3-тур | Ўзбекистон | 3-0 | Вьетнам |
3-тур | Кувайт | 2-1 | Малайзия |
Навбатдаги ўйинлар
2-тур | БАА | - | Япония |