-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Онлайн трансляция
Олий лига
27-тур, 29 октябрь, 16:00 ТАРКИБ:
12.Маъмур Мкромов
04.Бобурбек Йўлдошев
05.Кахи Махарадзе
08.Сервер Жепаров
10.Марат Бикмаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Неманья Яничич
15.Сардор Мирзаев
17.Салим Мустафоев
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар ШоаҳмедовЗАХИРА
01.Игнатий Нестеров
07.Садриддин Абдуллаев
18.Темур Кападзе
28.Икром Алибоев
33.Олег Зотеев
37.Шерзод Файзиев
71.Артур Геворкян.ЛОКОМОТИВ
Ислом Тўхтахўжаев (30)
Сардор Мирзаев (36)
Темурхўжа Абдухолиқов (53)3:2
НАСАФ
Фаррух Сайфиев (38)
Драган Черан (41)ТАРКИБ:
25.Элдорбек Суюнов
04.Мақсуд Каримов
22.Игорь Голбан
23.Шерзод Аъзамов
24.Огнен Красич
28.Фозил Мусаев
31.Сайдулло Раҳматов
33.Одилжон Ҳамробеков
34.Фаррух Сайфиев
38.Дониёр Нарзуллаев
69.Драган ЧеранЗАХИРА
35.Санжар Қувватов
05.Ильдар Маматказин
15.Шаҳбоз Эркинов
16.Дилшод Хушбаков
18.Баҳром Абдураҳмонов
21.Азамат Алланиёзов
27.Ислом РашидхоновСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' Ўйин якунланди. Ажойиб ўйинда "Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди ва "Бунёдкор" билан очколар фарқини 4тага етказиб олди 90+3' ВУУУУУУҲ! Маъмур Икромов муқаррар голдан қутқариб қолди! Чап қанотдан етказилган узатмага Шаҳбоз Эркинов бош билан зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни дарвозабон қайтарди! 90+1' ВУУУУУУУҲ! Черан 30 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!! 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди 89' Абдухолиқов бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайд! 89' Бурчакдан етказилган узатмага мезбонлар зарба бера олишмади 88' Алибоев жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи 87' Игорь Голбан сариқ карточка олди. Абдухолиқовни қўли билан тортиб қолди 85' Хавфли вазият! Алибоев ўнг қанотдан берган узатмани Зотеев жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, тўсин устидан ўтиб кетди 84' Драган Черан жарима майдончасига кириб йиқилди, ҳакам унга ўрнидан туришни маслаҳат берди 84' "Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Санжар Шоаҳмедов ўрнига Икром Алибоев майдонга тушди 82' Сардор Мирзаев жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Суюнов тўпни ён томонга уриб юборди 80' Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида қизғин давом этмоқда 74' "Локо"да ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Олег Зотеев тушди 73' Мирзаев чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бурчак тўпи ишлади. Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишди 72' Вуууҳ! Қарши ҳужумда Шоаҳмедовдан узатма қабул қилган Абдуҳолиқов 17 метрдан зарба берди. Тўп эса офсайдда турган Санжарга келиб тушди. 70' Фозил Мусаев сариқ карточка олди 67' Қаршиликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Икромов мушт билан тўпни уриб юборди 66' "Насаф"да ўзгариш: Мақсуд Каримов ўрнига Шаҳбоз Эркинов тушди 65' Бикмаев 20 метрлардан зарба берди. Ўта ноаниқ 64' "Локо"да ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Темур Кападзе майдонга тушди 62' Вууууҳ! Салим Мустафоев чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, тўрга ён томондан келиб тегди 56' "Насаф" ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Яничич бош билан тўпни ён томонга уриб юборди 53' ГОООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов, 3:2! Жаримадан етказилган узатмаган Темурхўжа дарвозабон майдончаси чизиғи устида ўнг оёқда зарба берди. Суюнов зарбани қайтарди. Абдухолиқов бош билан тўпни дарвозага жойлади! 52' "Локомотив" жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбаси тепади 50' Вуууҳ! Жепаров жаримадан зарба/узатма берди. Яничич тўпга секради, аммо унинг боши тегмайди. Суюнов эса оёғи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди 48' Жепаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Абдухолиқовнинг бош билан зарбаси ноаниқ бўлди 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+2' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локомотив" - "Насаф" - 2:2. Танаффус 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди 45' Сайфиев жарима майдончаси бурчагиадн зарба берди. Икромов иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди 43' Маъмур Икромов қалтис ҳаракат қилди. Ўзига етказилган узатмани ўз вақтида тепиб юбормади ва Черан унинг оёғига тагига ташланди. Драган сал қолса дарвозани ишғол қилиши мумкин эди 41' ГОООООООЛ! Драган Черан, 2:2! Нарзуллаев ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Черан эгаллади ва 15 метрдан зарба берди. Икромов тўпни қайтара олмади 40' "Насаф"да ўзгариш: Сайдулло Турсунов ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди 39' Драган Черан огоҳлантириш олди 38' ГОООООООЛ! Фаррух Сайфиев, 2:1! Махарадзе ўз жарима майдончаси остонасида Черанга олдириб қўйди. Драган ўнг томондан жарима майдончасига кирган Сайфиевга узатма берди. Фаррух ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, тўрга тушди! 37' Вуууҳ! Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 36' ГОООООООЛ! Сардор Мирзаев, 2:0! Бикмаев ўнг қанотдан тўпни олис устун ёнига етказди. Мирзаев дарвозабон майдончаси ичида 2-3 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди! 35' Мезбонлар ҳудудий жиҳатдан устунликка эришишда давом этмоқда 30' ГООООООЛ! Ислом Тўхтахўжаев, 1:0! Жаримадан йўлланган зарба натижасида тўп жонли девордаги футболчига тегиб, дарвоза бурчагига бориб тушди. Суюнов бошқа томонга ташланганди 30' "Локомотив"нинг босими. Жарима майдончачи ташқарисида Махарадзега нисбатан фол ишлатилди 27' Мирзаев чап қанотда ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо тўп майдонни тарк этди 25' Жепаров ўнг оёқда жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Тўпни Темурхўжа эгаллади ва бурчак тўпи ишлади 22' Красич тўп билан олдинга ўтаётганида Бикмаев уни йиқитди, бироқ тўп Черанда қолгани учун ўйин тўхтатилмади. Драганинг зарбасидан кейин тўпни Икромов эгаллаб олди 21' Бурчакдан етказилган узатмани Суюнов мушти билан буриб юборди 21' Бикмаев ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди 15' Қаршиликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Мезбонлар тўпни қайтаришди 14' Бикмаев яна ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма беришга уринди. Аммо тўп шерикларига етиб бормади 12' Бикмаев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасининг олис бурчагига узатма берди. Нарзуллаев бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 11' Вуууҳ! Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин Абдухолиқов 15 метрлардан зарба берди. Тўпни Суюнов эгаллади 10' "Локомотив" ўйинда устунликка эришмоқда. Бикмаев ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди 6' Фаррух Сайфиев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўни Тўхтахўжаев бош билан қайтарди 4' Бахтиёр Намозов "Насаф" дарвозасига пенальти белгиламади. Жепаров ўнг қанотдан жарима тўпини дарвозабон майдончасига етказди. Яничич бош билан зарба бериш учун сакраган пайтда Гольбан рақибини тортиб йиқитди. Ҳакам жим 1' Мезбонлар майдон марказига яқин жойда жарима тўпини ўйинга киритишди. Қаршиликлар тўпни қайтаришди 1' Ўйин бошланди! ' Жамоалар майдонда, ўйин бошланиш арафасида ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Олий лига якунига етиб бормоқда. Тошкентдаги "Локомотив" стадионида мезбонлар "Насаф"ни қабул қилмоқда. Чемпионлик тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган ўйинлардан бири.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |