-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Осиё чемпионлар лигаси
Саралаш босқичи. 31 январь, соат 16:00 ТАРКИБ:
35.Санжар Қувватов
02.Акмал Шораҳмедов, 06.Азизжон Ғаниев
15.Шаҳбоз Эркинов
18.Баҳром Абдураҳимов
20.Ислом Кенжабоев
22.Игорь Голбан
23.Шерзод Аъзамов
33.Одилжон Ҳамробеков
34.Фаррух Сайфиев
69.Драган ЧеранЗАХИРА
25.Элдорбек Суюнов
04.Мақсуд Каримов
10.Дилшод Раҳматуллаев
14.Шароф Муҳиддинов
27.Ислом Рашидхонов
38.Дониёржон Нарзуллаев
45.Бобур АбдухолиқовНАСАФ
Шаҳбоз Эркинов (16)
Игорь Голбан (26)
Дониёржон Нарзуллаев (77)
Драган Черан (90+1)4:0
АЛ-ҲИДД
ТАРКИБ:
01.Аббос Аҳмад
02.Абдулла Фатадий
03.Агба Уче
07.Муҳаммад ал-Дауд
10.Акарандут Орок
15.Иброҳим эл-Обайдли
15.Сайид Муҳаммад Аднан
17.Ифадайо Олусегун
18.Иса Мусабба
23.Рашид ал-Хутий
24.Аҳмад БуғаммарЗАХИРА
21.Маҳмуд Мансур
4.Аҳмад Иброҳим ал-Хаттол
9.Абдулла Носир ас-Соқир
12.Ҳамад ал-Банкий
26.Холид ас-Самҳарий
29.Муҳаммад Макий
30.Али СайидСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' Ўйин тугади. "Насаф" - "Ал-Ҳидд" 4:0. Қаршиликлар кейинги босқичга чиқди. 90+1' ГООООООЛ! Драган ЧЕРАН! 4:0! Олис масофадан тўпни "тўққизлик"га жойлаб қўйди! Даҳшатли гол! 87' ВУУУУУҲ! Қаршиликлар ажойиб қарши ҳужум натижасида Абдухолиқовни яккама-якка вазиятга чиқаришди. Бобурнинг зарбасини Аббос кўкраги билан қайтарди 87' Бурчакдан етказилган узатмани Қувватов эгаллаб олди 86' "Насаф"да сўнгги ўзгариш: Одил Ҳамробеков ўрнига Дилшод Раҳматуллаев туширилди 85' Эҳҳҳҳ, Абдухолиқов! Бобур бир ҳимоячидан яхши қочиб кетиб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо тўпни узоқлаштириб юбориши натижасида, тўп майдонни тарк этди 82' ВУУУУҲ! Ғаниев йўллаган жарима зарбаси натижасида деярли устунни силаб ўтиб кетди! 81' Абдураҳимовга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр 80' "Насаф"да ўзгариш: Шаҳбоз Эркинов ўрнига Бобур Абдухолиқов туширилди 79' Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Абдураҳимов ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Аббос зарбани қайтаришга муваффақ бўлди 77' ГООООООЛ! Дониёржон Нарзуллаев, 3:0! Қаршиликлар қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишди. Сайфиев чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Абдураҳимовга узатма берди. Баҳромнинг узатмаси Эркинов тўхтатиб берди ва Нарзуллаев яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! 75' Вуууҳ! Черан айёрона пас билан Эркиновни бирга бир вазиятга чиқарди. Шаҳбоз эса қониқарли зарба бера олмади. Унинг кучсиз зарбасини Аббос эгаллаб олди 74' Мезбонларнинг хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужуми бартараф этилди 69' "Насаф"да ўзгариш: Ислом Кенжабоев ўрнига Дониёржон Нарзуллаев тушди 68' Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Кенжабоев бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 66' ВУУУУУҲ! Баҳрайнликлар "Насаф" дарвозасини ишғол қилишларига бир бахя қолди. Дастлабки берилган зарба Шораҳмедовга тегиб қайтди. Бу пайтда Қувватов ҳам тўп йўлига ташлангани боис яқин бурчак очиқ қолганди. Аммо бошқа футболчи хавфни бартараф этди 64' Эҳҳҳҳ, Кенжабоев! Яхши комбинация орқали Ислом жарима майдончасига кириб келди ва чап оёқда ноаниқ зарба берди 63' Ғаниев узоқ масофадан зарба берди. Ноаниқ 62' Вуууҳ! "Ҳидд"нинг хавфли ҳужуми. Футболчи чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва кучли тарзда дарвоза яқинига узатма берди. Тўп қарама-қарши қанотга ўтиб кетди 58' Меҳмонлар чап қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп қаршилик футболчининг бошидан майдонни тарк этди 56' "Ал-Ҳидд"да ўзгариш: Акарандут Орок ўрнига Аҳмад Иброҳим ал-Хаттол тушди 54' Баҳрайнлик футболчи ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. У тўпни ўзидан узоқлаштириб юбориши натижасида тўпни Сайфиев эгаллаб, хавфни бартараф этди 51' Азизжон Ғаниев ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини тўғридан-тўғри дарвоза томон тепди. Аббос тўпни эгаллади 50' Аҳмад Буғаммар огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Кенжабоевни очиқчасига йиқитди 47' Меҳмон футболчиси ҳам олис масофадан зарба берди. Ноаниқ 47' Оҳо! Ғаниев олис масофадан ерлатиб зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 46' Иккинчи бўлим бошланди ' Мухлислар "Насаф" - "Ал-Ҳидд" - 4:1 деб ёзилган баннер кўтариб келишибди. Шу жойда "1"га ҳожат йўқ эдиёв!
45+3' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Насаф" - "Ал-Ҳидд" 2:0. Танаффус. 45+2' Кенжабоев ўнг қанотдан чиройли тарзда жарима майдончасига кириб келди, аммо сўнгги паллада тўпни олдириб қўйди 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 45' "Ҳидд" бурчакдан етказилган узатмани Қувватов эгаллаб олди 44' ВУУУУУУҲ! Рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан сўнг Эркинов жарима майдончаси ичида ёлғиз қолди ва бирга бир вазиятда чап оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Афсус 43' Ҳамробеков олис масофадан зарба йўллади, аммо тўп рақиб футболчисига тегиб қайтди 38' Шораҳмедов бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Ғаниев эгаллади ва ўнг томондан зарба берди. Ноаниқ 37' Қаршиликлар тўпни назорат қилиб, баҳрайнликларни тўпсиз югуришга мажбур қилишмоқда 35' "Насаф"нинг ҳужуми. Шораҳмедов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Черан ҳимоячига нисбатан фол ишлатди 34' Орок тўпни мезбонлар жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди 32' Вуууҳ! Аҳмад Буғаммар "Насаф" жарима майдончаси ташқарисида бир неча футболчини алдади ва зарба берди. Қувватов тўпни эгаллаб олди 27' Сайид Муҳаннад Аднан олис масофадан жарима зарбасини тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 26' ГОООООООЛ! Игорь Голбан, 2:0! Шораҳмедов жаримадан етказилган узатмани "Насаф" ҳимоячиси бош билан дарвозага жойлаб қўйди! 25' Абдураҳимовга нисбатан қоидабузарлик. Яна ўша нуқтадан 22' Ҳамробеков чап қанотдан ҳужумга қўшилди, аммо тўп майдонни тарк этди 22' Баҳрайнлик футболчи майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритди. Қувватов тўпни эгаллаб олди 18' Вууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Кенжабоев рақиб жарима майдончаси ичида эгаллаб, бир ҳимоячини алдаётганида, йиқилди. Аммо, вазиятга яқин турган ҳакам пенальти белгиламади 16' ГОООООООЛ! Шаҳбоз Эркинов, 1:0! Шораҳмедов жаримадан етказилган узатмани "Насаф" ҳужумчиси бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Бурчакка кираётган тўпни дарвозабон нигоҳлари билан кузатиб қолди! 16' Ўнг қанотдан Абдураҳимовга нисбатан фол ишлатилди 9' Вуууҳ! Эркинов жарима майдончасига ўнг қанотдан кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Кенжабоев олис устун яқинида тўпни дарвоза томон бура олмади 7' Вуууууууҳ! Азизжон Ғаниев бурчакдан етказилган узатмага Эркинов дарвозабон майдончаси ичида бош билан зарба берди. Аббос Аҳмад зарбани қайтарди 7' Голбан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 2' Черан рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 28 метр масофа. Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 1' Шри-ланкалик ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва ўйин бошланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди ' "Бунёдкор" стадионига йиғилган мухлислар сони унчалик кўп эмас. ' "Насаф" оқ, "Ҳидд" кўк рангли формада ҳаракат қилади ' Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбек футболи янги мавсумни бошлаб бермоқда. "Насаф" ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Баҳрайннинг "Ал-Ҳидд" клубини қабул қилмоқда
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |