-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Эквадор - Бразилия ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Чили - Аргентина ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Колумбия - Перу ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 16:10 Австралия 1 - 0 Япония ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 18:45 Индонезия 1 - 0 Хитой ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 Уммон 0 - 2 Иордания ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 Баҳрайн 0 - 1 Саудия Арабистони ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 БАА 0 - 0 Ўзбекистон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 КХДР - Қирғизистон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Қатар - Эрон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Ироқ - Жанубий Корея ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Кувайт - Фаластин ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай -
Онлайн трансляция
Испания суперкубоги
финал, 14 август, соат 01:00 ТАРКИБ:
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
23.Самуэль Умтити
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
22.Алейкс Видаль
08.Андрес Иньеста
16.Делофеу
10.Лионель Месси
09.Луис СуаресЗАХИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
02.Нельсиньо Семеду
19.Лукас Динь
20.Серхи Роберто
06.Денис Суарес
14.Хавьер Маскерано
17.Пако АлькасерБАРСЕЛОНА
Лионель Месси (77-пенальти)1:3
РЕАЛ МАДРИД
Жерар Пике (50-автогол)
Криштиану Роналду (80)
Марко Асенсио (90)ТАРКИБ:
01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
22.Иско
23.Матео Ковачич
08.Тони Кроос
14.Каземиро
09.Карим Бензема
11.Гарет БэйлЗАХИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо
15.Тео Эрнандес
20.Марко Асенсио
24.Даниэль Себальос
07.Криштиану Роналду
17.Лукас ВаскесСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' Ўйин якунланди. Жавоб баҳси олдидан "Реал" жуда катта устунликни қўлга киритди! 90+2' Навбатдаги бурчак тўпи "Барса"га омад келтирмади 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 90' ГООООООООЛ! Марко Асенсиоооо, супергол! 1:3! "Реал" қарши ҳужум ташкил қилди. Лукас Васкес берган пасни қабул қилган Асенсио жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба билан зарвозани ишғол қилди. 88' Вуууҳ! Сержи Роберто чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Рамос хавфни бартараф этди. Акс ҳолда Месси зарба беришга тайёр эди 85' Месси ва Суарес рақиб жарима майдончаси ичида "девор" ўйнаб олишди. Луиснинг зарбаси қовушмади 82' Эҳҳҳҳ! Криштиану Роналду майдондан четлатилди. Ҳакам уни симуляцияда айблади ва иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, португалиялик футболчини майдондан ҳайдади 81' "Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Лукас Васкес тушди 81' Футболкани ечгани учун Роналду огоҳлантирилди 80' ГООООООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 1:2! Ажойиб зарба ва чиройли гол! Қарши ҳужумда португалиялик футболчи жарима майдончаси бурчагидан зарба бериб, олис юқори бурчакни ишғол қилди! 78' Вуууууҳ! "Барселона" яна бир хавфли ҳужум ташкил қилди. Месси бир неча футболчиларни алдаб Луисга узатма берди. Аммо Суарес офсайдда қолганди 77' ГОООООООЛ! Лионель Месси, 1:1. Аргентаналик футболчи Навасни алдай олди 75' ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Кейлор Навас ўз дарвозаси олдида Луис Суаресни йиқитди 73' ВУУУУУУУУУҲ! "Барселона" 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади! Денис Суарес рақиб жарима майдончаси ичида икки футболчини алдаб ўтди, Карвахаль уни йиқитди. Тўп Бускетсга келиб тушгани боис ҳакам ўйинни тўхтатмади. Серхио эса 7 метрдан 7 метрли дарвозани ишғол эта олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди 72' Вуууҳ! Роналду бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Аммо узатма берилаётган пайтда у бироз офсайдда қолган экан 71' ВУУУУУҲ! "Реал" жуда чиройли ва хавфли ҳужум ташкил қилди. Роналдунинг товон билан берган узатмасидан кейин Марсело чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва кучли зарба берди. Тер Штеген зарбани қайтарди 70' Оҳо! Бэйл чап қанотдан Роналду томон узатма берди. Криштиану чалқанча услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп унинг оёғига яхши ўтирмади 68' Денис Суарес ўйинга фаол қўшилиб кетди. У "Реал" ҳимоячиларига ташвиш туғдира бошлади 68' "Реал"да ўзгариш: Матео Ковачич ўрнига Марко Асенсио тушди 67' "Барселона"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Сержи Роберто тушди 66' "Барселона" босимни ошириб бормоқда. Кетма-кет бурчак тўплари мезбонларга наф келтирмаяпти 64' Вууууҳ! "Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритиб, такрорий ҳужумни ташкил қилди. Луис Суареснинг узатмасидан кейин Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига оз қолди 63' "Барселона" яхши қарши ҳужум ташкил қилди. Видалнинг узатмасидан кейин Луис Суарес бирга бир вазиятга чиқди, аммо уругвайлик футболчи офсайдда қолганди 62' Роналду чап томондан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп Пикедан майдонни тарк этди 61' Роналду "Барса" жарима майдончаси ичида офсайдда қолди 60' Вуууҳ! Денис бурчакдан етказган узатмани Луис Суарес бош билан дарвозага йўллади. Навас тўпни юқорига кўтариб юборди 59' "Барса"да ҳам ўзгариш: Деулофеу ўрнига Денис Суарес тушди 58' "Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Криштиану Роналду тушди! 57' Бускетс огоҳлантириш олди. Биринчи бўлимда Бускетс эмас, Месси сариқ олган экан. Шунинг учун майдондан четлатиш йўқ 56' Ракитичга нисбатан ишлатилган қўполлик туфайли белгиланган жарима зарбасини Месси тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди 55' ВУУУУУУУҲ! КАРВАХАЛЬ! 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади! Бензема чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва Карвахални тўп билан таминлади. Дани бўш қолган дарвозага зарба берди. Аммо Альба тўп йўлига ташланди ва зарбани қайтарди!!! 53' Вууууууҳ! Деулофеу ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! 52' Бурчакдан етказилган узатмани Пике бартараф этди 52' "Реал" чиройли қарши ҳужум ташкил қилди. Бензема чапдан етказган узатмадан кейин тўп Пикедан майдонни тарк этди 50' ГООООООЛ! Жерар Пике, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди! Иско чап қанотдан олдинга ўтаётган Марселога узатма берди. Бразилиялик ҳимоячининг ерлатиб узатмасини Пике ўз дарвозасига буриб қўйди. 47' Месси бирданига 4 нафар рақиб футболчилари орасида жарима майдончасига кириб келиб, йиқилди. Пенальти йўқ 46' Иккинчи бўлим бошланди 45' Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб — 0:0 45' Юқоридан берилган узатмага Бэйл бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 44' Каталонияликлар тезкор ва қисқа комбинация орқали рақиб мудофаасини ёриб ўтишди, аммо Альбанинг юқоридан берган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди 42' Месси жаримадан узатма берди. Рамос бош билан тўпн ён томонга уриб юборди 41' Дани Карвахаль огоҳлантириш олди. Иньестанинг оёғига хавфли тепди 41' Гарет Бэйл сариқ карточка олди 39' Серхио Бускетс сариқ олди 38' "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо "Барса" қарши ҳужум ташкил қилди. Деулофеу - Альба - СУарес комбинациясидан кейин Луис жарима майдончасига киришга уринди. Аммо Ковачич хавфни бартараф этди 37' Зарба! Иско чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Бэйлга узатма берди. Гарет 10 метрлардан зарба берди. Тер Штеген зарбани қайтарди 36' Хавфли ҳужум. Суарес Ракитич билан девор ўйнаб олиб, бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганди. Варан хавфни бартараф этди 33' Вуууууҳ! Иньестанинг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги Мессига узатма берди. Меҳмонлар бир амаллаб хавфни бартараф этишди 30' Каземиро олис масофадан зарба берди. Тер Штеген тўпга эга чиқди 29' Марсело чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Тўпни Альба бош билан қайтарди 27' Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Пике қўл билан тўпни дарвозага буришга ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 25' Месси ижросидаги жарима зарбаси хафли бўлди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди 24' Бу сафар Бэйл Мессини қўполлик билан тўхтатди 22' Бэйл чап қанотдан узатма берди. Альба тўпни майдон марказига қайтарди 20' Каземиро Мессини таъқиб қилишдан кеч қола бошлади ва дастлабки сариқ карточкани айнан у олди. 18' Деулофеу чап қанотдан узатма бераётганида тўп жарима майдончаси ичида турган Карвахалнинг қўлига тегди, аммо бу пенальти эмас 18' Вууууҳ! Иско чап қанотдан жарима майдончасига кирди, Видални 2 марта чалғитиб, зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, тўрга ён томондан тегди 16' "Барса" яхши ҳужум ташкил қилди. Видаль ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, узатма берди. Месси тўпга бироз ета олмади 14' Деулофеу ўйиндан ташқари ҳолатда қолди 14' Месси аста-секин ўйин назоратини ўз томонига олиб, жамоасининг ҳужумларини бошлаб бермоқда. Ҳозирча мадридликлар унинг узатмаларини тўхтатиб қолишмоқда 10' Вуҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Суарес "Реал" жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Навас тўпни эгаллади 10' Деулофеу чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Марсело узатмани қайтарди 8' Жамоалар анча эҳтиёткор ўйин олиб боришмоқда. Тўп билан кўпроқ Қироллик клуби бўлмоқда 6' "Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар уни майдон марказига қайтаришди 5' Офсайдлар бўйича ҳисоб — 1:1. Марсело бироз олдинга чиқиб кетди 2' Тер Штеген илк дақиқалардан ҳазиллашишни бошлади. У тўпни рақиб футболчисига бериб қўйди. Ковачич олис масофадан дарвозани ишғол қилишга ҳаракат қилди. Немис посбони тўпни эгаллаб олди 2' "Барса" ўзининг анъанавий кўк-анорранг формасида ўйнаётган бўлса, "Реал" кутилмаганда ушбу мавсумга тайёрлаган иккинчи формаси — кўк рангли футболкаларда ўйнамоқда 1' Диққат! Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Барселона" футболчилари киритиб беришди ' Эл-класико! Бу ўйин ҳеч қачон ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган! Жамоалар майдонга чиқиб келишди ' Ассалому алайкум, қадрил футбол мухлислари! Испанияда мавсум ажойиб тўқнашув билан бошланмоқда!
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 8 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 8 | 17 |
3 | БАА | 8 | 13 |
4 | Қатар | 8 | 10 |
5 | Қирғизистон | 8 | 6 |
6 | КХДР | 8 | 2 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 8 | 16 |
2 | Иордания | 8 | 13 |
3 | Ироқ | 8 | 12 |
4 | Уммон | 8 | 10 |
5 | Фаластин | 8 | 6 |
6 | Кувайт | 8 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Индонезия | 9 | 12 |
4 | Саудия Арабистони | 8 | 10 |
5 | Баҳрайн | 8 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | - | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | - | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | - | Иордания |
Навбатдаги ўйинлар
9-тур | БАА | - | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | - | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | - | Иордания |
9-тур | КХДР | - | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | - | Эрон |
9-тур | Ироқ | - | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | - | Фаластин |