-
-
АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 3 - 3 Эрон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне 3 - 0 Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад 0 - 1 Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье 1 - 1 Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао «A» Серия 28.04.2024 15:30 Интер - Торино Лига—1 28.04.2024 16:00 Метц - Лилль Ла-лига 28.04.2024 17:00 Кадис - Мальорка «A» Серия 28.04.2024 18:00 Болонья - Удинезе Лига—1 28.04.2024 18:00 Страсбур - Ницца АПЛ 28.04.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал Лига—1 28.04.2024 18:00 Клермон - Реймс Лига—1 28.04.2024 18:00 Лорьян - Тулуза АПЛ 28.04.2024 18:00 Борнмут - Брайтон Ла-лига 28.04.2024 19:15 Гранада - Осасуна Лига—1 28.04.2024 20:05 Ренн - Брест АПЛ 28.04.2024 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити «A» Серия 28.04.2024 21:00 Наполи - Рома «A» Серия 28.04.2024 21:00 Аталанта - Эмполи Ла-лига 28.04.2024 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано Лига—1 28.04.2024 22:00 Лион - Монако «A» Серия 28.04.2024 23:45 Фиорентина - Сассуоло Ла-лига 29.04.2024 00:00 Бетис - Севилья Лига—1 29.04.2024 00:00 Марсель - Ланс -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси-2017/2018
18-тур. 2018 йил 7 февраль. соат 20:15 ТАРКИБ:
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
25.Томас Вермален
18.Хорди Альба
08.Андрес Иньеста
04.Иван Ракитич
14.Хавьер Маскерано
15.Паулиньо
20.Серхи Роберто
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Усмон ДембелеЗАХИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
02.Нельсиньо Семеду
03.Жерар Пике
06.Денис Суарес
21.Андре Гомес
37.Хосе АрнаисБАРСЕЛОНА
Лионель Месси (12)
Луис Суарес (37)
Паулиньо (90+3)3:0
ЛЕВАНТЕ
ТАРКИБ:
13.Ойер Оласабал (Д)
18.Эрик Кабасо
22.Антонио Луна
15.Серхио Постиго
26.Шакил Мур
05.Шейк Дюкуре
20.Саша Лукич
08.Жефесон Лерма
23.Жасон Ремесейро
14.Иви Лопес
21.Эммануэль БоатенгЗАХИРА
01.Рауль Фенрандес (Д)
04.Робер Пьер
12.Коке
16.Нано
03.Тоньо
31.Моктар эл-Ид
07.СамуСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' Ўйин якунланди. "Барселона" - "Леванте" 3:0! 90+3' ГОООООЛ! Паулиньо, 3:0! Месси рақиб жарима майдончаси ичида 2-3 футболчини алдади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Паулиньо тўпга оёқ қўйди ва гол! 90+2' "Леванте" хавфли ҳужум ташкил қилди. Зарба кучли, аммо ноаниқ 90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди 87' Месси "Леванте" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, устунни нишонга олди. Лео офсайдда қолган экан 85' "Барселона"да ўзгариш: Сержи Роберто ўрнига Хосе Арнаис туширилди 85' Вууууҳ! Маскерано етказган узатма натижасида Семеду жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бир амаллаб хавфни бартараф этди 84' Робер Пьер сариқ карточка олди 79' Гомеш "Леванте" жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини 2 марта алдаб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди 76' "Барса"да навбатдаги ўзгариш: Иньеста ўрнига Андре Гомеш тушди 72' Вууууҳ! Маскерано етказган узатма натижасида Суарес рақиб жарима майдончасига кирди. Дастлабки зарба ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, такрорий зарбадан кейин дарвозабон қийинчилик билан хавфни бартараф этди 70' Эмменуэль Боатенг огоҳлантирилди 69' Семеду қанотдан ҳужумга қўшилди ва бурчак тўпи ишлади 66' "Барселона"да дастлабки ўзгариш: Усмон Дембеле ўрнига Нельсон Семеду майдонга тушди. 65' ВУУУУУУҲ! "Леванте" ҳисобни қисқартириши шарт эди! Шакил Мур бирга бир вазиятда дарвозани ишғол эта олмади! Тер Штеген қутқарди! 57' Усмон олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ 54' Иньеста-Альба-Месси-Альба комбинациясидан кейин каталонияликлар қанот ҳимоячиси чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Аммо рақиб футболчисини алдаб ўта олмади 51' Майдон эгалари ҳозирча хотиржам тўпни назорат қилишмоқда 46' Вууууҳ! Иви! Ҳужумчи "Барса" жарима майдончаси ташқарисида Дембелени алдаб ўтиб, кучли зарба йўллади. Тер Штеген ажойиб сэйв орқали хавфни бартараф этди 46' Иккинчи 45 дақиқаликка старт берилди ' Жамоалар майдонга қайтишмоқда 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Леванте" 2:0 45+1' Каталонияликлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига кириб келишди. Аммо Паулиньо зарба беришга улгурмади 45' Вуууҳ! Месси посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон оёғи билан тўпни қайтарди 43' ВУУУУҲ! Месси жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни орқароққа — Ракитичга бироз кўтариб берди. Иван берган зарбадан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди 40' Месси рақиб ҳимоячисини алдаётганида, футболчи тўпни қўли билан ўйнади. Жарима зарбасини МЕсси амалга оширди. Тўп жонли девордан майдонни тарк этди 39' Яна хавфли ҳужум. Альба қанотдан етказган узатмани Месси ўзига бўйсундиришда бироз хатога йўқл қўйди. Натижада хавф йўққа чиқди 38' ГООООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Сержи Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Уругвайлий футболчи тўпни эгаллади ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди 35' Вермален ва Боатенг ҳавода бош билан тўқнашиб кетишди 32' Месси! У дарвозабон қайтариши қийин бўлган юқори бурчак томон зарба берди. Аммо тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди 31' Серхио Постига ўз жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устида Мессини йиқитди ва сариқ олди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин 29' "Леванте" футболчилари Мессига нисбатан кетма-кет фол ишлатишяпти 25' ВУУУУУҲ! Дембеле жарима майдончаси чизиғи устидан зарба беришга муваффақ бўлди. Оласабал тўпни ён томонга уриб юборди. Тўпга етиб келган Суарес дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди 24' Вууууҳ! "Леванте" футболчилари майдон марказида тўпни олиб қўйиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Аммо Иви бирозгина офсайдга чиқиб кетган экан. Акс ҳолда яккама-якка вазиятга чиқаётганди 23' Маскерано узатма беришда бироз кеч қолди. Натижада бирга-бир вазиятга қочаётган Месси офсайдда қолди 20' Меҳмон футболчилар бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият ярата олишмади 19' Вууууҳ! Иви жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди 15' Левантеликлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Аммо футболчининг зарбасига аниқлик етишмади 14' Вуууҳ! Ҳисобдаги фарқ ошиши керак эди. Қанотдан етказилган узатмани Суарес яқин масофадан дарвоза томон тепди. Дарвозабон тўпни қайтарди ва қайтган тўпга бу сафар Дембеле зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди 12' ГООООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, чап қанотдан ичкарига кираётган Альбага ҳаводан узатма берди. Хорди бош билан тўпни жарима майдончасининг марказроғига қайтарди. Месси эса тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди! Ҳисоб очилди. Бу Мессининг мавсумдаги 16-голи 11' Мезбонлар рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келишмоқда. 9' Месси қанотдан жарима тўпини рақиб дарвозасининг олис устуни томони етказди. Тўп ўша томондан майдонни тарк этди 8' Жеферсон Лерма Мессининг оёғига хавфли ташланди ва Леони йиқитди. Ҳакам уни огоҳлантирди 6' Месси олис масофадан узатма берди. Альба бирга-бир вазиятга қочиши мумкин эди, аммо офсайд 4' Меҳмонлар ўйинда иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарали чиқмади 4' Узоқ танаффусдан кейин асосий таркибга қайтган Усмон Дембеле ҳали юқори формасига чиқиб улгурмаган. У тўп узатишда бир нечта хатоларга йўл қўйди 2' Меҳмонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишганидан кейин ҳужумчи ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 2' "Леванте" бурчак тўпи ишлади 1' Баҳс старт олди. Тўпни ўйинга Месси киритиб берди ' Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Каталонияликлар жанговар таркибда майдонга тушиб келишди. Кеча сафга қўшиб олинган Котуиньо эса бугунги ўйинда майдонга тушмайди. Уни келаси ҳафтада кутиб қоламиз ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания ла лигаси қишки танаффус якунига етиб, иккинчи давра ўйинлари старт олди. "Барселона" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилмоқда. Учрашувдан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Манчестер Сити | 33 | 76 |
3 | Ливерпуль | 34 | 74 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 33 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |