-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
AFC U23 championship
Ярим финал. 23 январь, соат 16:30 ТАРКИБ:
01.Ботир Эргашев
02.Рустам Ашурматов
20.Достон Турсунов
05.Аббос Отахонов
04.Акром Комилов
06.Азизжон Ғаниев
07.Одилбек Хамробеков
08.Жасур Яхшибоев
17.Достонбек Ҳамдамов
10.Жавоҳир Сидиқов
09.Забиҳилло ЎринбоевЗАХИРА
Дилшод Ҳамроев
Раҳим Давронов
Исломжон Қобилов
Ҳожиакбар Алижонов
Хусниддин Ғофуров
Ойбек Рустамов
Суҳроб Нуруллоев
Абдужамол Исроилов
Дониёр Нарзуллаев
Андрей Сидоров
Бобур АбдухолиқовЎЗБЕКИСТОН U23
Забиҳилло Ўринбоев (33)
Азизжон Ғаниев (99)
Жасурбек Яхшибоев (110)
Акром Комилов (118)4:1
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ U23
Хванг Хюн СуТАРКИБ:
01.Канг Хюн Му
02.Парк Жэ У
03.Ли Гун
05.Хванг Хюн Су
08.Хан Сеунг Гю
09.Ли Кеун Хо
10.Юн Сеунг Вон
11.Чо Йонг Ук
15.Чой Жэ Хун
16.Жанг Юн Хо
22.Ли Санг МинЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' 120' Ўйин тугади Финал муборак 120' Ўйин якунланди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ОСиё чемпионати финалида. Чемпионлик учун Вьетнамга қарши баҳс олиб борамиз. 118' Акром Комилов, 4:1! "Бунёдкор" ҳимоячиси чап томондан жарима майдончасига кирди ҳамда узатма беришга қарор қилди шекилли, аммо тўп дарвозабоннинг яқин бурчагидан ўтиб, тўсинга тегиб, тўрга бориб тушди! 115' Ойбек Рустамов сариқ карточка олди 113' Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Бобур Абдухолиқов туширилди 112' Яна бир ҳужум! Комиловнинг узатмасидан кейин Забиҳилло бош билан зарба берди. Ноаниқ 110' ГОООООООЛ! Жасурбек Яхшибоев, 3:1! Қарши ҳужумда Сиддиқов - Ҳамробеков - Ўринбоев - Яхшибоев комбинациясидан кейин Жасур бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди! 109' Ўзбекистонда ўзгариш: Ғаниев ўрнига Ойбек Рустамов тушди 108' Эҳ! Яхшибоев Ҳамдамовни яккама-якка вазиятга чиқарди. Аммо Достонбек бироз офсайдда қолди 106' Тўртинчи бўлим бошланди. Яна 15 дақиқа 105+1' Вууууҳ! Ҳамдамов ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Зарба бироз ноаниқ бўлди 105' Учинчи бўлимга бир дақиқа қўшилди 102' ВУУУУҲ! Ҳамдамов чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Забиҳилло бош билан зарба берди. Дарвозабон маҳорат билан зарбани қайтарди 99' ГОООООООООЛ! Азизжон Ғаниеееев! 2:1! "Насаф" ярим ҳимоячиси олис масофадан ўта кучли ва аниқ зарба берди. Тўп тўққизликка михланди! 98' Устунлик тўлиғича ўзбекистонликлар томонида. Корейсла ҳимояланишмоқда 96' Яхшибоев жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба берди. Канг тўпни эгаллади 94' Ўзбекистонда ўзгариш: Отахонов ўрнига Дониёр Нарзуллаев туширилди 94' Кореяда ўзгариш: Хан Сеунг Хо ўрнига Го Мёнг Сеок тушди 93' Отахонов ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди 91' Вуууууҳ! Чо Йонг Ук Отахоновдан ўтиб кетиб, бирга бир вазиятга чиқиб борди. Сўнгги паллада техник хато туфайли у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 91' Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди. Сиддиқов тўпни ўйинга киритиб берди 90+3' Ўйиннинг асосий вақти якунига етди. Ҳозирча Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:1. Қўшимча бўлимлар белгиланади. Яна 30 дақиқа 90+2' Комилов олис масофадан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 90' Корейсларнинг хавфли ҳужуми. Қанотдан етказилган узатмани дарвозабонимиз эгаллаб олди 88' Вуууууҳ! Сиддиқов рақиб жарима майдончаси ичидаги Ҳамробеков билан "девор" ўйнаб олиб, зарба берди. Канг Хюн Му тўпни иккинчи уринишда эгаллади 86' Жасур яна ўз қанотида ики ҳимоячини чалғитиб, унча кучли бўлмаган зарба берди. Канг тўпни эгаллади 85' ВУУУУУУУҲ! Яхшибоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва зарба берди. Дарвозага кираётган тўпни ҳимоячи сўнгги паллада чизиқ устида қайтариб қолди 84' Сиддиқов жарима майдончасига узатма берди. Жасур узатмага ета олмади 82' ВУУУУУҲ! Яна дарвозабон қутқармоқда! Яхшибоев бир ҳимоячидан ўитб кетиб жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Ҳамдамов йўллаган зарбани дарвозабон қайтарди 80' ВУУУУУУҲ! Ҳамробековнинг олис масофадан берган кучли зарбасидан кейин тўп дарвозабоннинг қўли орқали дарвоза устунига тегиб қайтди 78' Жанубий Кореяда ўзгариш: Чой Жэ Хо ўрнига Чо Ю Мин тушди 75' Ҳакамга эътироз билдиргани учун Ли Кеун Хо сариқ олди 74' Жанг Юн Хо майдон четлатилди. У бирга-бир вазиятда Эргашевга зарба бериб юборди. Натижада сариқ карточка олди. Бу унинг ўйинда иккинчи сариғи бўлди ва қизилга айланди 73' Эҳҳҳҳ! Ҳамдамов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди, яккама-якка вазиятда ўзи зарба бериши мумкин эди, аммо у узатма беришга қарор қилди. Ҳимоячи тўпни қайтаришга улгурди 72' Аутдан отиб берилган узатмадан кейин Сиддиқов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо тўп майдон чизиғини кесиб ўтди 71' Вууууҳ! Яхибоевнинг узатмасидан кейин Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо ҳимоячи тўпни қайтариб юборишга улгурди 69' Яхшибоев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирар экан, ҳимоячини алдашга уринди, аммо ўзи фол ишлатди 66' Комилов чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди 61' Ўринбоев ва Сиддиқов ўзаро узатмалар орқали жарима майдончасига кириб боришди, аммо Жавоҳир тўпга бироз ета олмади 60' Сиддиқов ўнг қанотдан Комиловни олдинга бошлади. Акром жарима майдончасига аниқ узатма бера олмади 58' ГОЛ! Хванг Хюн Су, 1:1! Жаримадан етказилган узатмани футболчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди 58' Аббос Отахонов сариқ олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Ли Гунни йиқитишга мажбур бўлди 56' Кореяликларнинг ҳужуми. Узатма ноаниқ чиқди 54' Рақиб ҳимоячиларининг хатосидан кейин Ҳамдамов рақиб жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди ва дарҳол зарба берди. Тўп мудофаа вакилига тегиб қайтди 51' Ҳамдамов жарима тўпини дарвоза яқинига узатди. Ҳамробеков бироз ета олмади 51' Яхшибоев ўнг қанотда икки рақиб футболчисини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо узатма беришга улгурмади 50' Жанг Юн Хо сариқ карточка олди 48' Терма жамоамиз узатмалар орқали яхши комбинация ташкил қилди. Комилов рақиб жарима майдончаси ичида бироз тўпга ета олмади. Бурчак тўпи ишладик 46' Иккинчи бўлим старт олди. Давом этамиз 45+3' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:0. Танаффус. 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 45' Ҳамдамов сариқ карточка олди. Тўп учун курашда дарвозабонга зарба бериб юборгани учун 44' Вуууҳ! Сиддиқов яна бир ажойиб узатма билан Ҳамдамовни яккама-якка вазиятга чиқаришга уринди. Достон тўпга бироз ета олмади 41' Ли Гун чап қанотдан берган узатмани Ботирали эгаллади 40' Кореялик футболчи жарима майдончамизга узатма берди. Эргашев мушт билан ён томонга уриб юборди 38' Корейслар фаоллашишга ҳаракат қилишмоқда 33' ГООООООООЛ! Забиҳилло Ўринбоеееев, 1:0! Терма жамоамиз бурчак тўпини ўйинга киритди. Кореяликлар хавфни бартараф этишди. Аммо такрорий ҳужум пайтида Сиддиқов ажойиб узатма билан Ўринбоевни яккама-якка вазиятга чиқарди. Забиҳилло Ўринбоев дарвозабоннинг оёқлари орасида тўпни ўтказиб, дарвозани ишғол қилди! 31' Ҳар иккала жамоада хатолар кузатилмоқда. Иккала жамоа ҳам тўпни узоқ вақт сақлаб тура олмаяпти 29' Хан Сеунг Су олис масофадан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди 26' Яхши имконият! Вакилларимиз майдон марказида рақибни хато қилишга мажбур қилиб, тўпни эгаллаб олишди. Ўринбоев ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Ғаниевга узатма берди. Азизжоннинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди 20' Вуууууҳ! Ҳамдамов етказган жарима тўпини дарвозабон мушт билан уриб юборди. Тўпни эгаллаган вакилларимиз чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига етказишди. Турсунов бош билан хавфли зарба йўллади. Бироз ноаниқ. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 19' Ўнг қанотда Ҳамдамовга нисбатан фол ишлатилди. Стандарни амалга оширамиз 17' Кореялик футболчи олис масофадан аниқ зарба йўллади. Ботирали Эргашев тўпни эгаллаб олди 16' Майдон маркази учун кураш кечмоқда асосан 13' Кореяликлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Муваффақиятсиз 11' Зарбани Ҳамдамов йўллади. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди 10' Хван Сеунг Гю ўз жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан тўхтатди. Жарима зарбаси тепамиз 9' Ўринбоев ва Ли Санг Мин ҳавода бош билан тўқнашиб кетишди. Уларга майдон ташқраисидан тиббий ёрдам кўрсатилади 7' Ғаниев ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига етказишга ҳаракат қилди. Аммо тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди 6' Вууууҳ! Достон Ҳамдамов олис масофадан хавфли зарба йўллади. Ноаниқ 4' Яхшибоев қанотдан марказ томон сурилди ва 22 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 1' Яхшибоев офсайдда қолди 1' Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Ўзбекистон терма жамоаси киритиб берди ' Ўзбекистон оқ, Жанубий Корея қизил ранегли футболкаларда ҳаракат қилишади ' Энди эса навбат Корея Республикаси мадҳиясига ' Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграйди ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Хитойда давом этаётган Осиё чемпионатининг ярим финал босқичида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши учрашувда майдонга тушмоқда.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |