-
-
Ла-лига 23.04.2024 00:00 Севилья 2 - 1 Мальорка AFC U-23 23.04.2024 20:30 Ўзбекистон 3 - 0 Вьетнам AFC U-23 23.04.2024 20:30 Кувайт 2 - 1 Малайзия АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал 5 - 0 Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон - Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон - Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд - Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян - ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель - Ницца Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако - Лилль АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон - Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар - Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея - Индонезия АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон - Манчестер Сити -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси-2017/2018
21-тур, 2018 йил 27 январь, соат 20:15 ТАРКИБ:
13.Нето (Д)
21.Мартин Монтойя
14.Хосе Гайя
15.Тони Лато
24.Эсекьель Гарай
16.Жофрей Кондогбиа
10.Даниэль Парехо
17.Франсис Коклен
07.Гонсало Гуедес
19.Родриго
22.Санти МиньяЗАХИРА
01.Хауме Доменек (Д)
30.Начо Видаль
18.Карлос Солер
06.Неманья Максимович
11.Андреас Перейра
08.Лусиано Виетто
09.Симоне ДзадзаВАЛЕНСИЯ
Санти Мина (58)1:4
РЕАЛ МАДРИД
Крштиану Роналду (16-пенальти, 38-пенальти)
Марсело (84)
Тони Кроос (89)ТАРКИБ:
01.Кейлор Навас (Д)
06.Начо
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
12.Марсело
14.Каземиро
10.Лука Модрич
08.Тони Кроос
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
11.Гарет БэйлЗАХИРА
13.Кико Касилья (Д)
15.Тео Эрнандес
21.Борха Майорал
23.Матео Ковачич
18.Маркос Льоренте
20.Марко Асенсио
17.Лукас ВаскесСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' Ўйин якунланди. "Валенсия" - "Реал" 1:4. 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди 89' ГООООООЛ! Тони Кроос, 1:4! Ажойиб гол! Германиялик футболчи рақиб жарима майдончаси ташқарисида Ковачич билан "девор" ўйнаб олиб, аниқ зарба билан дарвоза бурчагига тўпни жойлади. Голнинг ажойиблиги шундаки, Ковачич узатмани товониб билан берганди 88' "Реал"да ўзгариш: Лука Модрич ўрнига Матео Ковачич туширилди 87' Парехо огоҳлантириш олди 84' ГООООООЛ! Мерсело, 1:3! Бразилиялик футболчи Асенсио билан девор ўйнаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба берди. Нето оёқлари орасида тўпни ўтказиб юборди 82' ВУУУҲ! Роналду яна бир имкониятдан фойдалана олмади! Модрич ўнг қанотда Асенсио билан "девор" ўйнади ва 11 метрли нуқта устига узатам берди. Роналдунинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди 79' Вуууҳ! Роналду жаримадан хавфли зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди 78' "Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Марко Асенсио туширилди 75' "Валенсия"да ўзгариш: Родриго ўрнига Симоне Дзадза туширилди 71' Парехо етказиб берган жарима тўпини мадридликлар қайтаришди 71' Карвахаль сариқ карточка олди. 69' "Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Лукас Васкес туширилди 68' ВУУУУУҲ! Роналду ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Бэйл ўнг қанотдан бир ҳимоячидан чиройли ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Роналдуга узатма берди. Криштиану берган зарбани Нето қайтарди 67' Кўршапалаклар тинимсиз ҳужум ташкил қилишмоқда 66' ВУУУУУҲ! Навас муқаррар голдан қутқарди! Мезбонлар қисқа паслар орқали ажойиб комбинация ташкил қилишди. Парехо 14 метрлардан зарба йўллади. Кейлор оёғи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди 63' Рафаэль Варан огоҳлантирилди 62' Вууууҳ! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин ҳимоячи қайтарган тўпни Бэйл эгаллади, аммо яқин масофадан муваффақиятли зарба бера олмади 60' Хосе Луис Гайя сариқ карточка олди 59' ГООООООЛ! Санти Мина, 1:2! Бурчакдан етказилган узатмани Санти бош билан дарвозага жойлаб қўйди 55' Крооснинг узатмасидан кейин Роналду рақиб жарима майдончасига кирди ва йиқилиб тушди. Қоидабузарлик йўқ, у ўзи сирпаниб йиқилиб тушди 52' Гарет Бэйл сариқ карточка олди 50' Қанотдан етказилган узатмани Навас эгаллади 48' Санти Мина жарима майдончаси кираётганида Каземирога урилиб йиқилди. Қоидабузарлик юз бермади 46' Иккинчи тайм аввалида "Валенсия"да ўзгариш бўлди: Гедеш ўрнига Карлос Солер тушди 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+2' Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Валенсия" - "Реал" 0:2. Танаффус 45+2' Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Валенсия" - "Реал" 0:2. Танаффус 45+1' Вуууҳ! Гедеш жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди 44' ВУУУУУУҲ! Родриго бўш дарвозани ишғол эта олмади! Санти Мина ўнг томондан жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берилди. Родриго тўпга оёқ қўйди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 42' Каземиро жарима майдончаси ичида Парехони йиқитилди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади 38' ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 0:2! Португалиялик футболчи бу сафар ҳам дарвозабонга имконият қолдирмади 37' "Валенсия" дарвозаси томон яна бир пенальти! Ҳимоячи бу сафар Бенземани йиқитди 35' Навас мезбонларнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди 34' "Валенсия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди 31' Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Нето муштлари билан тўпни уриб юборди 28' Парехо ўнг қанотдан жариам тўпини ўйинга киритди. Кондогбия бош билан тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп майдонни тарк этди 27' Оҳо! Марселонинг узатмасидан кейин Роналду чап томондан жарима майдончасига кириб, деярли бирга бир вазиятда кучсиз зарба берди. Нето тўпни ушлаб олди 27' Қанотидан етказилган узатмани Навас эгаллаб олди 26' Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Роналду ўйин қоидасини бузди 25' Роналду жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди 25' ВУУУУУҲ! Кондогбия жарима майдончаси ташқарисидан ўта хавфли зарба йўллади. Кейлор Навасдан ажойиб сэйв! 21' Кўршапалаклар "Реал" жарима майдончаси ичида дарвоза томон 2 марта зарба беришди. Тўп ҳар сафар ҳимоячиларга тегиб қайтди 18' Хавфли вазият! Бэйлнинг узатмасидан кейин Роналду рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо кейинчалик уни мезбон футболчисига олдириб қўйди ва ўзи қоида бузди 16' ГОООООЛ! Криштиану Роналду, 0:1! Португалиялик футболчи 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланди 15' Пенальти! "Валенсия" дарвозасига! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритилганидан кейин мадридликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва жарима майдончаси ичида Роналду йиқитилди 14' "Валенсия" бурчак тўпи ишлади 11' Марсело ўз қанотидан анча ноаниқ узатма берди 10' Вууууҳ! Родриго "Реал" жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олиб, 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди 7' ВУУУУУУУҲ! "Реал" гол уришга жуда яқин келди! ҚАнотдан етказилган узатмага "Валенсия" посбони чиқиб келди ва тўпни эгаллашга ҳаракат қилди. Аммо Нето ҳимоячига урилиб кетиши оқибатида тўпни қўлидан чиқариб юборди. Тўп эса Бэйлга келиб тушди ва 14 метрлардан зарба берди. Нето дастлаб зарбани қайтариб, сўнгра тўпни эгаллаб олди 6' "Реал" жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Ҳимоячилар ва дарвозабон бир-бирларини яхши тушунишмади. Хавф бир амаллаб бартараф этилди 4' Майдон маркази учун кураш кечмоқда 1' Учрашувга старт берилди. Тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди ' Бугун "Валенсия" оқ, "Реал" кўк рангли футболкаларда ҳаракат қилишади ' Диққат, жамоалар "Месталья" стадионига чиқиб келишди ' Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи давра баҳси "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган ва унда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилганди ' Испания чемпионатининг 21-тури доирасида марказий ўйин бошланиш арафасида. "Валенсия" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилмоқда ' Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини якунлиб, энди эътиборимизни Испания Ла лигасига қаратамиз
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Қатар | 3 | 7 |
2 | Индонезия | 3 | 6 |
3 | Австралия | 3 | 2 |
4 | Иордания | 3 | 1 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 3 | 9 |
2 | Япония | 3 | 6 |
3 | Хитой | 3 | 3 |
4 | БАА | 3 | 0 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 3 | 6 |
2 | Ироқ | 3 | 6 |
3 | Тожикистон | 3 | 3 |
4 | Таиланд | 3 | 3 |
D - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ўзбекистон | 3 | 9 |
2 | Вьетнам | 3 | 6 |
3 | Кувайт | 3 | 3 |
4 | Малайзия | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
3-тур | Қатар | 0-0 | Австралия |
3-тур | Иордания | 1-4 | Индонезия |
3-тур | БАА | 1-2 | Хитой |
3-тур | Япония | 0-1 | Жанубий Корея |
3-тур | Саудия Арабистони | 1-2 | Ироқ |
3-тур | Таиланд | 0-1 | Тожикистон |
3-тур | Ўзбекистон | 3-0 | Вьетнам |
3-тур | Кувайт | 2-1 | Малайзия |
Навбатдаги ўйинлар
Чорак финал | Қатар | - | Япония |
Чорак финал | Жанубий Корея | - | Индонезия |
Чорак финал | Ўзбекистон | - | Саудия Арабистони |
Чорак финал | Ироқ | - | Вьетнам |