-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
ЖЧ-2018, «D» гуруҳи, 2-тур
21 май, соат 23:00 ТАРКИБ:
Вилфредо Кабальеро (Д)
Николас Отаменди
Николас Таглиафико
Габриэль Меркадо
Энцо Перес
Маркос Акунья
Хавьер Маскерано
Максимильяно Меза
Лионель Месси
Серхио Агуэро
Эдуардо СалвиоЗАХИРА
Франко Армани (Д)
Нахуель Гузман (Д)
Кристиан Ансальди
Федерико Фацио
Маркос Рохо
Анхель Ди Мария
Лукас Билья
Эвер Банега
Джовани Ло Чельсо
Пауло Дибала
Кристиан Павон
Гонсало ИгуаинАРГЕНТИНА
0:3
ХОРВАТИЯ
Анте Ребич (54)
Лука Модрич (80)
Иван Ракитич (90+1)ТАРКИБ:
Даниел Субашич (Д)
Деян Ловрен
Шиме Врсалько
Домагой Вида
Иван Стринич
Иван Перишич
Марчело Брозович
Лука Модрич
Иван Ракитич
Марио Манжукич
Анте РебичЗАХИРА
Ловре Калинич (Д)
Доминик Ливакович (Д)
Йосип Пиварик
Ведран Чорлука
Дуже Калета-Кар
Тин Едвай
Филип Брадарич
Матео Ковачич
Милан Бадель
Андрей Крамарич
Марко ПьяцаСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' Равшан Эрматовнинг ҳуштаги янгради. Аргентина - Хорватия 0:3! Ховартия кейинги босқичда. Аргентиналиклар мусобақани тарк этиш хавфи остида қолишди 90+4' Чорлука сариқ карточка олди 90+3' Хорватияда сўнгги ўзгариш: Манжукич ўрнига Чорлука туширилди 90+1' ГОООООООЛ! Иван Ракитич, 0:3! Қарши ҳужумда Хорватия рақибини жазолади. 90+1' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди 90+1' Вуууууҳ! Аргентинада жуда яхши имконият! Меса яхши позицияга чиқди, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Вида зарбани қайтарди 87' Маркос Акунья огоҳлантирилди 86' ВУУУУУУУУҲ! Иван Ракитич жаримадан йўллаган зарбаси натижасида тўп тўсин ва устун туташган нуқтага тегиб қайтди! 85' Николас Отаменди сариқ карточка олди. Ҳимоячи хунук иш қилди. Майдон йиқилган Ракитич томон тўпни тепди атайлаб 83' Хорватияда ўзгариш: Перишич ўрнига Ковачич туширилди 80' ГОООООООЛ! Лука Модрич, 0:2! Супергол! "Реал" ярим ҳимоячиси 25 метрлардан аниқ зарба билан дарвоза бурчагига тўпни жойлаб қўйди 80' Аргентинанинг позицион ҳужумларидан кўра хорватларнинг қарши ҳужумлари хавфли чиқмоқда 76' Майдонда Рақитич ётибди. Унга тиббий ёрдам зарур 71' Вуууҳ! Дибала ўнг қанотдан чап оёқда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 68' Аргентинада узоқ кутилган ўзгариш: Паоло Дибала майдонга туширилди. 67' Врсалько сариқ билан сийланди Эрматов томонидан 66' Вууууҳ! Врсалько ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб укзатма берди. Манжукич тўпни дарвоза томон бурди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди 64' Бурчакдан етказилган узатмага Отаменди бош билан зарба берди. Ноаниқ 64' ВУУУУУҲ! Қандай қилиб? Аргентина қулай вазиятдан гол ура олмади? Игуаин берган пасдан кейин Меса 7-8 метрдан зарба берди. Суабшич қайтарган тўпни Меса эгаллаб олиб, Мессига узатди. Леонинг зарбаси йўлига Ракитич оёқ қўйди ва жамоасини қутқарди! 63' Ракитич офсайдда. Расулов байроғини кўтарди 63' Месси бир неча нафар футболчиларни алдаб жарима майдончаси кирди, аммо зарба беришга улгурмади 62' Аргентинанинг ҳужуми. Павон ўнг қанотдан ерлатиб узатма берди. Хорватлар тпни ён қанотга тепиб юборишди 58' Марио Манжукич сариқ олди 57' Хорватияда ўзгариш: Ребич ўрнига Крамарич туширилди 56' Хавфли вазият! Перишич чап қанотдан олдинга ўтди ва Аргентина дарвозаси яқинига узатма берди. Манжукич бош билан зарба берди. Бурчак тўпи ишланди 56' Аргентинада яна бир ўзгариш: Салвио ўрнига Павон туширилди 55' Аргентинада ўзгариш: Агуэро ўрнига Гонсало Игуаин туширилди 54' ГОООООООЛ! Анте Ребич, 0:1! Аргентина терма жамоаси посбони Кабальеро ўзига етказилган узатмани тепиб юбориш ўрнига рўпарасида турган Ребичга пас берди. Анте кучли зарба билан дарвзани ишғол қилди 53' Вуууууҳ! Рақиб жарима майдончасига кираётган Агуэрога узатма берилди. Серхио бир ҳимоячидан қочди ва зарба берди. СУбашич тўпни эгаллаб олди 51' Иеркадо сариқ карточка олди. Тактик фол. Ребич қарши ҳужумда олдинга ўтиб кетаётганди 46' Иккинчи бўлимга старт берилди 45+3' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади 45+2' Эҳҳҳҳҳ, Ребич! Аргентиналик футболчи майдон марказида қўпол ўйнади, тўп европаликларда қолгани учун Эрматов ҳуштак чалмади. Натижада Модричнинг узатмасидан кейин Ребич яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Анте жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга қарор қилди. Анча ноаниқ: тўп юқорига кўтарилиб кетди 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 44' Ўйин яна майдон марказига кўчди 39' Анте Ребич сариқ карточка олди 37' Аргентиналик ҳимоячи Меркадо жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда 33' Вууууууууҳ! Ўнг қанотдан Аргентина дарвозабон майдончасига юқоридан узатма берилди. Манжукич юзма-юз вазиятда бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўя олмади! 30' Эҳҳҳҳҳ, Энцо Перес!!! Агуэро рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан тўп учун кураш олиб борди ва тўпни олиб қўйиб, узатма берди. Бошқа ҳимоячи тўпни қайтарди. Перес эса тўпни эгаллаб олиб, деярли бўш қолган дарвозага 14 метрдан аниқ зарба бера олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 28' Меса бурчак тўпини ўйинга киритишни қойиллатмади 27' Аргентиналиклар чап қанот бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Агуэро дарвозабон майдончасига узатма берди. Стринич бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 21' ВУУУУУҲ! Акунья чап қанотдан узатма/зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, нариги қанотга ўтиб кетди 20' Кабальеро ва ҳимоячилар қалтис ҳаракат қилишиди. 19' Ҳакамлик нуқтаи назаридан бугунги ўйин Эрматов гуруҳи учун осон кечмаяпти. Ҳамюртларимиз вазиятларни яхши баҳолашмоқда ва ҳозирча бехато ишлашмоқда 13' Вууууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Салвио ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Агуэронинг зарбасидан кейин тўп Ловреннинг бошидан майдонни тарк этди 12' Вууууууҳ! Мессси! Унга ажойиб узатма берилди. У деряли дарвозабон билан юзма-юз вазиятда юқоридан келаётгани тўпни тўхтата олмади. Субашич тўпни эгаллаб олди 10' Вуууҳ! Ракитич ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Врсалькога узатма берди. Шиме оёқ билан тўпни 11 метрли нуқта устидаги Перишичга етказди. Ҳимоячи сўнгги паллада хавфни бартараф этди. 9' Жамоаларнинг бугунги ўйин учун танлаган тактикаси тушунарли: Аргентина тўпни назорат қилиб, комбинацион ҳужумлар ташкил қилиш ҳақида ўйлаяпти, Хорватия эса қарши ҳужумга таяняпти 6' Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади. Аргентиналиклар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди 5' Вууууҳ! Дастлабки хавфли вазиятни хорватлар яратишди. Перишич чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, олис бурчак томон зарба берди. Кабальеро қўлларининг учи билан хавфни бартараф этди 4' Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда 1' Равшан Эрматовнинг ҳуштаги янгради. Тўпни ўйинга хорватлар киритиб беришди ' Аргентина оқ - оч ҳаворанг футболкаларда, Хорватия эса қора рангли либосларда ҳаракат қилади. Ҳакамлар гуруҳи қизил рангли формаларни танлашган. 22:55' Аргентина мадҳияси янгради, энди навбат Хорватияга мадҳиясига ' Диққат, Эрматовнинг ортидан Аргентина ва Хорватия терма жамоалари чиқиб келишмоқда ' Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларининг финал босқичида 10-ўйинни бошқаради. Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ФИФА рефериси ЖЧ-2010да 5та, ЖЧ-2014да 4та ўйинни бошқарганди. Демак, Эрматов бугун ўзига тегишли рекордни янгилайди ' Матнли онлайн трансляция учун бежизга бугунги ўйинни танламадик. Биринчидан, ҳамюртимиз Равшан Эрматов Мундиалдаги дастлабки ўйинини бошқради. Иккинчидан эса, Лионель Месси мухлислари Аргентинанинг навбатдаги баҳсини интизорлик билан кутишмоқда. ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Россия давом этаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг экваторига етиб келяпмиз.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |