-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Эквадор - Бразилия ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Чили - Аргентина ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Колумбия - Перу ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 16:10 Австралия 1 - 0 Япония ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 18:45 Индонезия 1 - 0 Хитой ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 Уммон 0 - 2 Иордания ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 Баҳрайн 0 - 1 Саудия Арабистони ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 БАА 0 - 0 Ўзбекистон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 КХДР - Қирғизистон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Қатар - Эрон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Ироқ - Жанубий Корея ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Кувайт - Фаластин ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай -
Онлайн трансляция
ЖЧ-2018, 3-ўрин учун ўйин. 14 июль, соат 19:00
ТАРКИБ:
Тибо Куртуа (Д)
Венсан Компани
Ян Вертонген
Тоби Альдервейрельд
Томас Мёнье
Эден Азар
Аксель Витсель
Насер Шадли
Кевин де Брейне
Йори Тилеманс
Ромелу ЛукакуЗАХИРА
Симон Миньоле (Д)
Кун Кастелс (Д)
Дедрик Боята
Томас Вермален
Аднан Янузай
Янник Карраско
Мусса Дембеле
Торган Азар
Лендер Дендонкер
Маруан Феллайни
Дрис Мертенс
Мичи БатшуайиБЕЛЬГИЯ
Тома Мёнье (4)
Эден Азар (82)2:0
АНГЛИЯ
ТАРКИБ:
Жордан Пикфорд (Д)
Жон Стоунз
Дэнни Роуз
Фил Жонс
Киран Триппьер
Гарри Магуайр
Раҳим Стерлинг
Фабиан Делф
Эрик Дайер
Рубен Лофтус-Чик
Харри КейнЗАХИРА
Жек Батланд (Д)
Ник Поуп (Д)
Эшли Янг
Кайл Уокер
Трент
Гэри Кэхилл
Деле Алли
Жесси Лингард
Жордан Хендерсон
Жейми Варди
Маркус Рэшфорд
Дэнни УэлбекСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' Ўйин тугади. Бельгия терма жамоаси — бронза медали соҳиби! Бельгияликлар ўз тарихида энг яхши натижани қайд этишди 90+3' Витсель огоҳлантириш олди 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 89' Мартинес шогирдлари тўпни хотиржамлик билан назорат қилишмоқда. Англияда иштиёқ қолмади шекилли 86' Бельгияликларнинг қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда. 84' Англияда сўнгги ўзгариш: Лофтус-Чик ўрнига Деле Алли туширилди 82' ГОООООООЛ! Эден Азар, 2:0! "Челси" ярим ҳимоячиси де Брёйненинг узатмасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ўз имкониятидан самарали фойдаланди 80' Вуууууҳ! Бельгия намунагидек қарши ҳужум ташкил қилди. Мертенснинг узатмасидан кейин Мёнье тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Пикфорддан ажойиб сэйв! 78' Бельгияда ўзгариш: Тилеманс ўрнига Мусса Дембеле тушди 78' Магуайр сариқ карточка олди, Фағоний кескин эътироз билдиргани учун 76' Эҳ, Мертенс! Бельгия қарши ҳужумда 3 футболчи (де Брёйне, Азар, Мертенс) бўлиб рақибнинг икки ҳимоячисига қарши чиқиб боришди. Азар бир футболчини ўзи билан ён томонга олиб кетди, Мертенс эса иккинчи ҳимоячини чалғитиб 16 метрдан зарба беришга қарор қилди, аммо ўта муваффақиятсиз уриниш бўлди 74' Оҳо! Навбатдаги жарима зарбаси. Бу сафар Магуайр бош билан зарба берди. Тўп яна устун ёнидан ўтиб кетди 73' Вуҳ! Бурчакдан етказилган узатмани Альдервейрельд бош билан ён томонга чиқариб юборилди. Тўп аутдан ўйинга киритилганидан кейин Лингард тўпни жарима майдончасига етказди. Кейн бош билан зарба берди. Тўп устундан ярим метр масофадан ўтиб кетди 72' Трипье ўйинга киритган жарима тўпини Компани бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди 70' ВУУУУУУУУҲ! Қандай қилиб гол бўлмади вазият????! Дайер Рэшворд билан "девор" ўйнаб олиб, жарима майдончасига кирди ҳамда яккама-якка вазиятда тўпни Куртуанинг устидан ошириб қўйди. Қаердандир етиб келган Арьдервейрелд чизиқ устида тўпни қайтариб қолди! 66' Англия терма жамоасидаги бурчак тўплари хавфли чиқмаяпти 62' Вуууҳ! Бельгияда хавфли ҳужум. Азар жарима майдончасига кириб, ўнг қанотдан ёрдамга келган Мёньега узатма берди. Тома нариги томонда очилган жамоадошига узатма берганида, у дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, аммо Делф тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди. 60' Бельгияда ўзгариш: Ромелу Лукаку ўрнига Дрис Мертенс майдонга туширилди. Демак, катта эҳтимол билан мусобақада "Олтин бутса" Ҳарри Кейнга насиб этади 56' Вууууҳ! Де Брёйне чиройли узатма билан Лукакуни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Лукаку эса муваффақиятли зарба бера олмади. Пикфорд тўпни эгаллаб олди 52' Жон Стоунз сариқ карточка олди. У Азарни қўли билан тортиб тўхтатишга мажбур эди 51' Бурчакдан етказиб берилган узатмани Куртуа эгаллаб олди 50' Вуууҳ! Трипье ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазиятга юзага келадигандек эди, аммо Вертонген тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 46' Англияда иккита ўзгариш бўлди: Роуз ва Стерлинг ўрнига Лингард ва Рэшфорд туширилди 46' Иккинчи бўлимга старт берилди ' Ҳозирча Бельгия - Англия 1:0. Танаффус 45+2' Алиризо Фағонийнинг ҳуштаги янгради ва биринчи бўлимга якун ясалди 45' Бельгиядан яхши ҳужум! Жарима майдончасига кираётган Кевин де Брюйнега Азар ўз вақтида пас берди. Ярим ҳимоячи 15 метрлардан зарба берди. Магуайр тўп йўлига оёқ қўйиб қолди 39' Бельгия бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф юзага келмади 39' Бельгияда ўзгариш бўлди: Носир Шодли ўрнига Томас Вермален туширилди 38' Стерлинг ўнг қанотдан олдинга ўтиб, 11 метрли нуқта устига узатма берди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтариб юборди 34' Бельгияликлар тўпни 2-3 дақиқа давомида назорат қилиб, ҳужум ташкил қилиш пайида бўлишди 30' Қизил иблислар Азарнинг қанотидан ҳужум ташкил қилишди. Комбинация жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбагача етиб борди, аммо тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди 29' Инглизлар рақиб мудофаасини ёриб ўтиш учун турли вариантларни қидиришмоқда, аммо ҳали муваффақиятли ҳужум ташкил қила олишмади 24' ВУУУУУУҲ! Стерлинг жарима майдончаси ичида дарвозага тескари турган ҳолда тўпни қабул қилиш чоғида уни тўхтатмасдан Кейнга ташлаб берди. Ҳарри 16 метрлардан зарба берди. Тўп шундоққина тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди! 20' Бурчакдан етказилган узатмага Магуайр бош билан аниқ зарба берди. Куртуа тўпни эгаллаб олди 19' Вуууҳ! Лофтус-Чик чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, ҳаттоки дарвозабон майдончасигача келиб узатма берди. Бельгиялик футболчи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 11' Вуууууҳ! Бельгиядан яна бир хавфли ҳужум. Лукаку жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, чап қанотдан ичкарига кирган де Брёйнега пас берди. Тўп ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни эгаллаган Кевин зарба берди. Рекошет ҳолатида борган зарбани Пикфорд қийинчилик билан қайтариб қолди 4' ГООООООООЛ! Тома Мёнье, 1:0! Лукаку майдон марказида тўпни қабул қилиб, ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Шодлига узатма берди. Носирнинг пасидан кейин ҳимоячиларни ортда қолдирган Тома Мёнье дарвозани ишғол қилди. Бельгия олдинда. 1' Диққат! Бронза медали учун баҳс бошланди ' Бугун Англия қизил, Бельгия эса сариқ рангли формада майдонга тушган ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун 3-ўрин учун баҳс бошланиш арафасида, эртага эса бизни финал кутиб турибди. Бельгия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн транслацияни бошлаймиз.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 8 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 8 | 17 |
3 | БАА | 8 | 13 |
4 | Қатар | 8 | 10 |
5 | Қирғизистон | 8 | 6 |
6 | КХДР | 8 | 2 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 8 | 16 |
2 | Иордания | 8 | 13 |
3 | Ироқ | 8 | 12 |
4 | Уммон | 8 | 10 |
5 | Фаластин | 8 | 6 |
6 | Кувайт | 8 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Индонезия | 9 | 12 |
4 | Саудия Арабистони | 8 | 10 |
5 | Баҳрайн | 8 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | - | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | - | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | - | Иордания |
Навбатдаги ўйинлар
9-тур | БАА | - | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | - | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | - | Иордания |
9-тур | КХДР | - | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | - | Эрон |
9-тур | Ироқ | - | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | - | Фаластин |