-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
ЖЧ-2022 саралаш. Осиё, 2-босқич.
«D» гуруҳи, 3-тур. 10.10.2019 соат 17:00 ТАРКИБ:
01.Элдор Суюнов
04.Фарруҳ Сайфиев
05.Рустам Ашурматов
20.Ислом Тўхтахўжаев
03.Ҳожиакбар Алижонов
13.Санжар Қодирқулов
22.Жамшид Искандеров
10.Жалолиддин Машарипов
07.Отабек Шукуров
17.Достон Ҳамдамов
14.Элдор ШомуродовЗАХИРА
12.Санжар Қувватов (Д)
16.Абдумавлон Абдужалилов (Д)
15.Егор Кримец
19.Акбаржон Исматуллаев
23.Хуршид Ғиёсов
06.Азизжон Ғаниев
08.Икромжон Алибоев
09.Одил Аҳмедов
18.Сардор Мирзаев
02.Шароф Муҳиддинов
11.Темурхўжа Абдухолиқов
21.Игорь СергеевЎЗБЕКИСТОН
Санжар Қодирқулов (2)
Элдор Шомуродов (33)
Жамшид Искандаров (53)
Ислом Тўхтахўжаев (72)
Игорь Сергеев (90)5:0
ЯМАН
ТАРКИБ:
22.Салим Сайид (Д)
05.Маҳди Аловуддин
02.Аҳмад ал-Ҳамрий
04.Мудир Абдуробий
17.Муфид Сарҳан
12.Аҳмад Моҳир
16.Носир ал-Гаҳваший
11.Абдулвоси ал-Матрий
20.Эмад Тавфиқ
07.Аҳмад ас-Сарорий
09.Умар Абдуллоҳ ад-ДаҳийЗАХИРА
01.Муҳаммад Али Аяш (Д)
23.Салим ал-Ҳарш (Д)
03.Муҳаммад Умар
06.Абдулазиз ал-Жумаий
19.Муҳаммад Али Буқшан
10.Эссам ал-Воравий
14.Манаф Сайид Саад
15.Муҳаммад Салим
18.Али Кафиз
21.Муҳаммад Ба РовисСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' Ўйин тугади. Ўзбекистон - Яман - 5:0! Ғалаба муборак бўлсин! 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 90' ГООООООООЛ! Игорь Сергеев, 5:0! Шукуров - Ҳамдамов - Сергеев комбинация муваффақиятли чиқди ва Игорь бўш дарвозани ишғол қилди! 88' Эҳҳҳ! Алижонов чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвозабон майдонига узатма берди. Ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди. Сергеев бирозгина ета олмади 87' Чап қанотдан етказилган узатмага Сергеев "қайчи" услубида зарба беришга уринди. Уриниш муваффақиятли чиқмади 85' Яманда ўзгариш: Мудир Абдуробий ўрнига Муҳаммад Салим туширилди 83' Мудир Абдуробийга тиббий ёрдам кўрсатилди 82' Алибоев олис масофадан кучли зарба берди. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди 79' Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев туширилди 78' Вуууууҳ! Ҳимоячи тўпни ўз дарвозабонига етказди. Салим эса тўпни бўйсундиришга хатога йўл қўйди. Босимни давом эттирган Машарипов тўпни эгалладию, аммо бўш қолган дарвозага зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди 76' Отабек Шукуров огоҳлантириш олди 74' Ўзбекистонда ўзгариш: Фаррух Сайфиев ўрнига Икром Алибоев туширилди 72' ГООООООЛ! Ислом Тўхтахўжаев, 4:0! Бурчакдан етказилган узатмани "Локомотив" ҳимоячиси бош билан дарвозага жойлаб қўйди 68' Яхши вазият! Бурчакдан етказилган узатмани Шомуродов эгаллади ва нариги устун томон узатма берди. Салим тўпни эгаллаб олди 65' ГОООООООЛ! Одил Аҳмедов, 4:0! Машарипов чап қанотда жарима майдонига кирди, бир ҳимоячини алдаб, дарвозабон майдонига аниқ пас берди. Аҳмедов бош билан дарвозани ишғол қилди!
ЙЎҚ! Гол бекор қилинди! Ўзбекистон терма жамоаси майдон марказида ҳужум бошлаётган пайтда Одил Шукуровга узатма бераётганида тўп ҳакамга тегиб қолди ва Аҳмедовни тўпни эгаллаб, ҳужумни давом эттирган эди. Оқибатда гол билан якунланган ҳужум инобатга олинмади. Афсус. Аммо қоидага кўра ҳакам — ҳақ64' Яманликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Суюнов баланд сакраб тўпни эгаллаб олди 63' Тўп назорати мезбонлар томонида. 57' Ўзбекистонда ўзгариш: Искандеров ўрнига Одил Аҳмедов майдонга тушди 56' Иккинчи бўлим аввалида захирадан майдонга тушган Эссам ал-Воравий огоҳлантирилди 55' ВУУУУУУУҲ! Ҳамдамооов! Шомуродов жуда аниқ узатма билан рақиб дарвозасига яқинлашаётган Достон томон узатма берди. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси посбон билан яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўп Салим Сайиднинг кўкрагига тегиб қайтди 53' ГОООООООООЛ! Жамшид Искандарооввввв! 3:0! Терма жамоамиз чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Қодирқулов рақиб жарима майдони ташқарисида эгаллади ва орқароқдаги Жамшидга пас берди. Искандаровнинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади. Тўп дарвоза бурчагидан ўрин олди 49' Машарипов чап қанотдан олдинга ўтаётган Сайфиевга узатма берди. Фаррух тўпга ета олмади 46' Иккинчи бўлимга старт берилди 45+1' Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Ўзбекистон - Яман - 2:0. Танаффус 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди 45' Машарипов бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди 43' Жамоамиз қисқа паслар орқали яхши ҳужум ташкил қилди. Аммо Искандаровнинг сўнгги узатмаси бироз секинроқ бўлгани учун Қодирқулов тўшпни эгналлай олмади 39' Терма жамоамиз тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Ҳамдамовнинг узатмасини ҳимоячилар жарима майдони ичида қайтаришди 38' Ҳамдамов жарима майдони ичида кўкраги билан қабул қилди, аммо офсайд 36' Шомуродов тактик схемада ёлғиз ҳужумчи сифатида кўрсатилган бўлса-да, Ҳамдамов тез-тез унга яқин жойда пайдо бўлмоқда 33' ГОООООООООЛ! Элдор Шомуродооооввв! 2:0! Сайфиев чап қанотдан аниқ узатма берди ва "Ростов" ҳужумчиси 12-13 метрлардан бош билан зарба бериб, "тўққизлик"га тўпни "михлади"! 32' Майдон марказидан Машарипов йўналиши бўйлаб узатма берилди. Салим Сайид ҳавода тенгсиз ҳозирча 30' Вуууууууҳ! Қодирқуловнинг ажойиб узатмасидан кейин Ҳамдамов жарима майдони остонасида тўпни эгаллади ва 16 метрдан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди 29' Чап қанотдан жарима майдонига кираётган Алижоновни Шукуров кўрди ва узатма берди. Ҳожиакбар тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозаси яқинига етказди. Аммо у ерда вакилларимиздан ҳеч ким йўқ эди 26' Ҳамдамов жаримадан узатма берди. Ислом Тўхтахўжаев бош билан зарба берди, тўп юқоридан ўтиб кетди 25' Бурчакка яқин жойда Алижоновга нисбатан фол ишлатилди 24' Яманликлар ҳам тез-тез ҳужумга ўта бошлашди 20' Аҳмад ас-Сарорий олис масофадан дарвозамиз томон аниқ зарба берди. Суюнов тўпни эгаллади 19' Искандаров-Машарипов жуфтлигига бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилаётган эди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни эгаллаб олди 15' Шукуров майдон марказидан рақиб жарима майдони томон узатма берди. Салим Сайид тўпни эгаллаб олди 13' Алижонов рақиб жарима майдони остонасида очилаётган Шомуродов томон узатма берди. Аммо Элдор тўпни эгаллай олмади 10' Вуууууҳ! Искандаров! Сайфиевнинг узатмасидан кейин Машарипов чап қанотдан олдинги ўтди ва жарима майдонига узатма берди. Шомуродов тўпни ўтказиб юбордию, Жамшид ўнг оёқда зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди 9' Жамшидга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача масофа анча олис 6' Бурчакдан етказилган тўпни яманликлар қайтаришди. Қодирқулов олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ 6' Дастлабки бурчак зарбасини ишладик. Ҳамдамов қанотидан 5' Машарипов чап қанотда икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, жарима майдони томон узатма берди. Аммо узатма бироз кучлироқ чиқди ва тўп борган жойда бизникилардан ҳеч ким йўқ эди 2' ГОООООООООЛ! Санжар Қодирқулооовввв! Дебют ўйин ва дебют гол! Ҳисоб очилди! Чап қанотда Искандаров нозик узатма билан Ҳамдамовни жарима майдонига бошлади. Достоннинг узатмасидан кейин Қодирқулов 11 метрли жарима нуқтаси устидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди 1' Ўзбекистон оқ футболка, кўк шортик ва оқ гетрада, Сурия эса қизил футболка, оқ шортик ва қора гетрада майдонга тушган 1' Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Ўзбекистон миллий жамоаси киритиб берди ' Ўзбекистон мадҳияси янграмоқда. Футболчиларимиз жўр бўлиб гимнни куйлашмоқда ' Диққат, Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари футболчилари "Пахтакор" стадионида саф тортишди. Мамлакатлар мадҳиялари янграйди ' Ассалому алайкум, қадрлди футбол мухлислари. Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўйин яна бир соатдан кейин старт олади.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |