-
-
Ла-лига 22.04.2024 00:00 Реал Мадрид 3 - 2 Барселона Лига—1 22.04.2024 00:00 ПСЖ 4 - 1 Лион Футзал. Осиё чемпионати 22.04.2024 16:00 Япония 1 - 1 Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 22.04.2024 16:00 Жанубий Корея 5 - 5 Қирғизистон AFC U-23 22.04.2024 18:00 БАА 1 - 2 Хитой AFC U-23 22.04.2024 18:00 Япония 0 - 1 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 22.04.2024 19:00 Баҳрайн 2 - 3 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 22.04.2024 19:00 Эрон 4 - 0 Кувайт AFC U-23 22.04.2024 20:30 Саудия Арабистони 1 - 2 Ироқ AFC U-23 22.04.2024 20:30 Таиланд 0 - 1 Тожикистон «A» Серия 22.04.2024 21:30 Рома 1 - 3 Болонья «A» Серия 22.04.2024 23:45 Милан 1 - 2 Интер Ла-лига 23.04.2024 00:00 Севилья 2 - 1 Мальорка AFC U-23 23.04.2024 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам AFC U-23 23.04.2024 20:30 Кувайт - Малайзия АПЛ 24.04.2024 00:00 Арсенал - Челси Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 12:00 Тожикистон - Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 14:00 Эрон - Қирғизистон Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 16:00 Таиланд - Ироқ Футзал. Осиё чемпионати 24.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам Лига—1 24.04.2024 22:00 Лорьян - ПСЖ АПЛ 24.04.2024 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон - Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако - Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель - Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси-2019/2020, 10-тур
2019 йил 18 декабрь. соат 23:59 ТАРКИБ:
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
02.Нелсон Семеду
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
15.Клеман Ленгле
21.Френки де Йонг
04.Иван Ракитич
20.Серхи Роберто
17.Антуан Гризманн
09.Луис Суарес
10.Лионель МессиЗАХИРА
13.Нето (Д)
23.Самуэль Умтити
05.Серхио Бускетс
22.Артуро Видаль
19.Карлес Аленья
27.Карлес Перес
31.Ансуман ФатиБАРСЕЛОНА
0:0
РЕАЛ
ТАРКИБ:
13.Тибо Куртуа (Д)
02.Даниэль Карвахаль
04.Серхио Рамос
05.Рафаель Варан
23.Ферлан Менди
14.Каземиро
08.Тони Кроос
15.Федерико Вальверде
22.Иско
11.Гарет Бэйл
09.Карим БенземаЗАХИРА
01.Альфонс Ареола (Д)
06.Начо
03.Эдер Милитао
10.Лука Модрич
27.Родриго
18.Лука Йович
25.Винисиус ЖуниорСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' Ўйин якунланди. "Барселона" - "Реал" - 0:0 90+5' Сўнгги 60 сония бошланди 90+2' Карвахаль "сариқ" олди. Фатини тактик фол эвазига йиқитди 90+1' Каземиро рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди. 90' Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди 89' Мезбонлар қарши ҳужум ташкил қилишди, тўпни Куртуа эгаллади 87' Фати бурчак зарбаси ишлади ва уни ўзи амалга оширди. Куртуа олдинга чиқишда хатога йўл қўйди, аммо Суареснинг зарбаси ноаниқ чиқди 86' Мадридликлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Модричнинг узатмасидан кейин Бэйл тўпни боши билан олдинга уриб, югурди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди 83' "Барса"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Ансуман Фати тушди 82' Менди чап қанотдан узатма берди. Тўп учун курашда Бэйл ва Лангле бош билан тўқнашиб кетишди. Тиббий ёрдам керак 80' "Реал"да ўзгариш: Вальверде ўрнига Лука Модрич туширилди 78' Серхио Рамос сариқ карточка олди. 76' Иско сариқ карточка олди. Огоҳлантиришлар бўйича ҳисоб — 3:3 74' "Барса" хавфли ҳужум ташкил қилди. Сўнгги зарбани Суарес йўллади. Ноаниқ 74' ОФсайд қайд этилди ва гол инобатга олинмади. Давом этамиз. 72' Бэйл дарвозани ишғол қилди. Лайнсмен байроғини кўтарди, офсайд. VAR вазиятни текширмоқда 72' Вууууҳ! Де Йонг олдинга ўтди, Суарес билан "девор" ўйнаб, 17 метрдан кучли зарба берди. Куртуа тўпни эгаллади 70' Гарет Бэйл огоҳлантирилди. У ҳимояда тўпни тепиб юбораётган Гризманнга нисбатан қўполлик қилди 68' ВУУУУУҲ! "Реал" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Бэйл жарима майдони ичида аниқ зарба бера олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 67' Месси йўллаган зарба натижасида тўп "жонли девор"га тегиб қайтди 66' Каземиро сариқ карточка олди. У "Атлетик Бильбао"га қарши кейинги ўйинни ўтказиб юборади 65' Бэйлнинг узатмасига Бензема ўткир бурчак остида бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди 64' Хавфли вазият! Месси юқоридан жарима майдонига етказган узатмани Суарес бош билан Гризманнга ташлаб берди. Антуан ён томон очилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди 62' Бэйл ён чизиқдан тўпни отиб берди. Крооснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди 59' "Барселона" хавфли ҳужум ташкил қилди. Мадридликлар қийинчилик билан хавфни бартараф этишди 58' Мессининг узатмасидан кейин Роберто ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига узатма берди. Тибо Куртуа тўпни эгаллаб олди 56' "Барса"да тактик ўзгариш юз беради. Сержи Роберто ўнг қанот ҳимоясига ўтади, Видал эса марказни эгаллайди 55' "Барселона"да ўзгариш: Семеду ўрнига Артуро Видаль туширилди. 54' Вальверде олис масофадан зарба берди. Тўп Лангледан майдонни тарк этди 53' Иско офсайдда қолди 52' Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида "Реал" томонидан қўлланилаётган прессинг иш бермоқда. Натижада улар кўпроқ тўпни назорат қилишмоқда 49' Месси меҳмонларнинг 2 ҳимоячисидан ўтиб кетиб, жарима майдонига кирди ва Суарес томон пас берди. Луис тўпни эгаллай олмади 46' "Реал" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Пике бош билан қайтарди 46' Иккинчи тайм бошланди. Тўпни ўйинга Суарес киритиб берди ' Футболчилар майдонга қайтишмоқда. 45+1' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилган эди. Ҳакам ҳуштагини чалди. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади 45' "Барса"дан жавоб ҳужуми. Альба ўз қанотидан олис устун томон узатма берди. Суарес дарвоза майдонига тўпни етказди. Мендининг оёғига тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўпга де Йонг ета олмади 44' Вуууҳ! Вальверде 18 метрлардан тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тер Штеген иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди 41' ВУУУУУҲ! Мессининг ажойиб узатмасидан кейин Альба жарима майдонига кирди ва тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди 40' Луис Суарес сариқ карточка олди. У майдон марказида Каземиронинг ортидан итариб юборди 40' "Барса" тезкор ҳужум ташкил қилди, аммо тўп Суаресдан майдонни тарк этди 39' Бэйл олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Рекошет ҳолатида юқорига кўтарилган тўпни Тер Штеген эгаллади 37' Кроос олис масофадан зарба йўллади. Анча ноаниқ 36' Месси бурчак зарбасини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди 35' "Реал" футболчилари ўз жарима майдонлари атрофида тўпни олдириб қўйишди. Мезбонлар бу имкониятдан фойдалана олишмади 34' Тўп назорати бўйича кўрсаткич — 56 — 44% 32' Мессининг бутсаси ечилиб кетди. 31' ВУУУУУҲ! Энди Серхио Рамос жамоасини муқаррар голдан қайтариб қолди. Каталонияликлар чап қанотдан тезкор ҳужум ташкил қилишди. Альба томонидан етказилган узатмани Куртуа қайтарди. МЕсси эса жарима майдони чизиғи устидан тўпни дарвоза томон тепди. Дарвозага кираётган тўпни Рамос қайтариб қолди! 29' "Реал" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда. Марк-Андре мушти билан тўпни уриб юборди 28' Суареснинг узатмасидан кейин Семеду жарима майдонига кириб борди, аммо офсайд 26' Бурчакдан етказилган узатмага Варан 10 метрлардан бош билан зарба берди. тўп устун ёнидан ўтиб кетди 25' "Реал" ижросида хавфли ҳужум. Бензема ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб, дарвоза майдонига узатма берди. Тер Штеген оёғи билан тўпни қайтарди. Каземир эса тўпни эгаллади ва 25 метрлардан зарба берди. Тер Штеген тўпни майдон ташқарисига уриб юборди 24' Бэйл ён чизиқдан тўпни отиб берди. Каземиро тўп учун кураш олиб борди. Пике тўпни қайтарди 21' Иван Ракитич сариқ карточка олди. Хорватиялик футболчи ўзидан ўтиб кетаётган Искони йиқитди. 19' "Реал"нинг ҳужумлари давом этмоқда. Қироллик клуби яна бир бурчак зарбасини амалга оширди. Дарвоза томон йўлланган зарбани Лангле қайтариб қолди 17' ВУУУУҲ! "Реал" ҳисобни очишига бир бахя қолди! Бурчакдан узатма берилганидан кейин Каземиро бош билан зарба берди. Пике дарвоза чизиғи устида бош билан тўпни қайтариб қолди! 17' Каземиро олис масофадан зарба йўллади. Тўп "Барса" футболчисидан майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси 16' Пике чап қанотда Семедудан ўтиб кетиб, жарима майдони томон узатма берди. Пике бош билан тўпни қайтарди 11' VAR ишга тушди. Альбанинг узатмасидан кейин тўп Карвахалнинг қўлига теккандек бўлди. Аммо ҳаммаси жойида, қоидабузарлик йўқ. Ўйин давом этади 10' Дарвоза томон дастлабки аниқ зарба берилди. Бенземанинг 16 метрдан берган зарбасидан сўнг тўпни тер Штеген эгаллаб олди 9' Месси ўз жарима майдонига яқин жойда "Реал"нинг икки футболчисидан ўтиб кетиб, жамоадошларини олдинга бошлади. Альба меҳмонлар жарима майдонига етказган узатмани Рамос қайтариб қолди 9' Бэйл чап қанотдан мезбонлар жарима майдонига узатма берди. Иско бош билан зарба беришга уринди. Пике қайтарди 8' Каземиро майдон марказида де Йонгга нисбатан фол ишлатди 6' Бэйл томон олис масофадан узатма берди. Аммо Гарет бу узатмага етиб бора олмасди, югурмай қўя қолди 4' "Барселона" хавфли ҳужум ташкил қилди. Месси майдон марказидан Альба томон узатма берди. Хорди тўпни тўхтатмасдан жарима майдони ичида очилган Суарес томон етказган. Уругвайлик футболчи тўпни тўхтата олмади. Акс ҳолда дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолар эди 3' "Кўк-анорранглилар" 2 дақиқадан бери тўпни назорат қилмоқда 2' Мадридликлар ён чизиқдан тўпни "Барса" жарима майдонига улоқтириб беришди. Бэйл эса у ерда фоида бузди 1' Диққат учрашув бошланди! Тўпни ўйинга Бензема киритиб берди. ' "Барса" ўзининг шахмат шаклидаги кўк-аноррангли формада, "Реал" эса анъанавий оқ рангли футболкада ўйнайди ' Диққат! "Барселона" ва "Реал" футболчилари майдонга тушиб келишмоқда ' "Эл-класико"лар тарихидаги энг яхши тўпурар ким эканини яхши биласиз — Лионель Месси — 26та гол ' "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳам "эл-класико"ни томоша қилиш "Камп Ноу"га ташриф буюрибди. Мароқли меҳнат таътили ' "Реал" сардори Серхио Рамос эса бугун "класико"да иштирок бўйича мутлақ рекордчига айланади — 43та ўйин! ' Бугунги ўйин Лионель Месси учун "эл-класико"даги 42-учрашув бўлади. Бу борада аргентиналик футболчи шу пайтгача рекордчи бўлиб турган Хави билан тенглашиб олди. ' Футболчилар "Камп Ноу" стадионида чигилёзда машғулотини якунлаб, кийим алмаштириш хонасига йўл олишди. 10-15 дақиқадан кейин улар қайтишади ' Дарвоқе, Гарет Бэйлни бошланғич таркибда кутганмидингиз? Зидан уни атайин "класико" учун тайёрлаб келганми ёки йўқми, билмадигу, назаримизда, Лукас Васкес соғ бўлганида уэльслик футболчи бошланғич таркибга катта эҳтимол билан киритилмас эди. Зидан Винисиус ва Родригодан кўра Бэйлни афзал билди ' Ҳозирча шунга ўхшаш воқеалар бўлиб ўтди. Ўйин бошланишига эса 40 дақиқа вақт қолди ' Бугун эса "Барселона" ўнг қанот ҳимоячиси Нелсон Семедунинг уйига ўғрилар тушган. Бугун эса у учрашувни асосий таркибда бошламоқда. ' Шунингдек, "Барса"нинг кечаги машғулотида Артуро Видаль асосий таркибга кирмаслигини билгач, қаттиқ ғазабланган ва ўз жаҳлини яшириб ўтирмаган. ' Жамоа бош мураббийлари танлаган таркиб эса баъзи сюрпризларни тақдим этган эди. Аммо ҳали ҳайратларимиз тарқамасдан туриб, навбатдаги кутилмаган янгради: Асосий таркибга киритилган Бускетс бошланғич таркибдан чиқарилиб, унинг ўрнига Иван Ракитич киритилди. "Барса" ёрдамчи мураббийи Жон Аспиазунинг айтишича, Бускетснинг соғлиги жойида, шунчаки техник хато туфайли у асосий таркибга кириб қолган. Аслида у захирада қолиши керак эди. Нима ҳам дердик, Вальверденинг яна бир кутилмаган қарори ' Ўйин бошланишига 1 соат вақт бор. Аммо шу пайтгача майдон ташқарисида анча-мунча ишлар бўлиб кетди. Аслида бу ўйин 26 октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Каталониядаги оммавий тартибсизликлар туфайли "класико" бугунга қолдирилди ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари, ҳурматли "эл-класико" ишқибозлари
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 33 | 74 |
2 | Ливерпуль | 33 | 74 |
3 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ньюкасл | 32 | 50 |
7 | Ман. Юнайтед | 32 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 31 | 47 |
10 | Брайтон | 32 | 44 |
11 | Вулверхэмптон | 33 | 43 |
12 | Фулхэм | 34 | 42 |
13 | Борнмут | 33 | 42 |
14 | Эвертон | 33 | 38 |
15 | Кристал Пэлас | 33 | 36 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 33 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |