-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Эквадор - Бразилия ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Чили - Аргентина ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 04.06.2025 05:00 Колумбия - Перу ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 16:10 Австралия 1 - 0 Япония ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 18:45 Индонезия 1 - 0 Хитой ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 Уммон 0 - 2 Иордания ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 Баҳрайн 0 - 1 Саудия Арабистони ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 21:00 БАА 0 - 0 Ўзбекистон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 КХДР - Қирғизистон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Қатар - Эрон ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Ироқ - Жанубий Корея ЖЧ саралаш. ОФК III босқич 05.06.2025 23:15 Кувайт - Фаластин ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай -
Онлайн трансляция
Олий лига, 15-тур
15-тур ТАРКИБ:
12.Александр Лобанов
27.Илҳом Суюнов (сардор)
2.Егорь Кримец
13.Александр Клецков
5.Акбар Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе
34.Ойбек Қиличев
14.Шерзод Каримов
28.Станислав Андреев
38.Аббос Махсталиев
22.Шахбоз ЭркиновЗАХИРА
1.Никита Рибкин
6.Мурод Холмуҳаммедов
9.Темурхўжа Абдухолиқов
19.Игорь Сергеев
23.Алишер Азизов
26.Дилшод Шарофетдинов
29.Владимир КозакПАХТАКОР
Станислав Андреев (70-пен.)1:1
БУНЁДКОР
Шавкат Саломов (15)ТАРКИБ:
1.Игнатий Нестеров
23.Саҳоб Жўраев
16.Артём Филипосян
4.Хайрулла Каримов
2.Акмал Шораҳмедов
8.Жавлон Иброхимов
13.Лутфулла Тўраев
33.Ян Козак
10.Шавкат Саломов
22.Виктор Карпенко (сардор)
17.Камолиддин МурзоевЗАХИРА
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
9.Илҳом Шомуродов
18.Славолюб Жоржевич
19.Жасур Ҳасанов
20.Анваржон Солиев
28.Руслан МельзиддиновСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Эътиборингиз учун раҳмат! 90+4' ЎЙИН ТУГАДИ. БУ ГАЛГИ ДЕРБИ ҲАМ ДУРАНГ - 1:1 ҲИСОБИ БИЛАН ТУГАДИ!!! 90+3' "Пахтакор" бурчак тўпи тепади. 90' Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди 89' Майдон марказида Мурзоевга нисбатан фол ишлатилди. Умуман олганда, "Бунёдкор" дурангга қарши эмасдек кўринмоқда 88' Карпенко майдон марказидан туриб дарвозаи ишғол қилмоқчи бўлди. Лобанов бироз олдинга чиқиб кетганди. Зарба ноаниқ 87' "Пахтакор" ҳужумга эътиборни қаратмоқда. Аммо ҳозирча самарасиз 84' "Пахтакор" футболчиси 20 метрдан ноаниқ зарба йўллади 83' "Бунёдкор" футболчиси офсайдда қолиб кетди. 82' "Бунёдкор"да ўйинчи алмашди. Жавлон Иброҳимов ўрнига Руслан Мелзиддинов майдонга тушди. 80' Ташаббус яна "шерлар" томонига ўтмоқда 79' Ўта хавфли вазият. Бурчак тўпидан кейин бунёдкорчилар тўпни бош билан ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишди. Пахтакорчи уни бош билан яна дарвозабон майдончасига қайтарди. Тўп учун курашда эса Нестеров ҳужумчидан устун келди. Акс ҳолда гол бўлиши муқаррар эди 79' "Пахтакор" бурчак тўпи тепади. 78' "Бунёдкор" тўп назоратини ўз томонига оғдирмоқда. 77' Карпенконинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасини Лобанов қийинчилик билан қайтариб қолди. 76' "Бунёдкор"да футболчи алмаштирилди. Шавкат Саломов ўрнига Жасур ҳасанов туширилди 75' "Пахтакор" гол уришига бир баҳя қолди! Ўнг қанотдан ерлатиб берилган зарба шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 73' Ўйинчи алмаштирилмоқда. Аббос Махсталиев ўрнига Владимир Козак тушди. 72' Майдон эгалари босимни янада кучайтиришмоқда. Ўйни суръати ошиб кетди. 71' Темурхўжа Абдухолиқов 5 метр масофада дарвозабон билан бирга бир вазиятда гол ура олмади! 70' Пенальтини Станислав Андреев голга айлантирди!!! Ҳисоб - 1:1! 70' Ўз навбатида Каримовга иккинчи сариқ карточка ва кетидан қизил карточка бериб, урни майдондан четлатди! 69' Хайрулла Каримов жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнагани учун Коваленко пенальти белгилади! 67' Мезбонларнинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Бош билан берилган зарба бироз ноаниқ 67' Тўпни ўйинга киритишда керакли масофани сақламагани учун Хайрулла Каримов, ҳакамга эътироз билдиргани учун Егор Кримец огоҳлантириш олишди! 66' Ўйинчига атайлаб қўпол ўйнагани учун Кахи Махарадзе огоҳлантирилди. 64' Меҳмонлар ўта қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Аслида бу ҳужум Исмоилов шогирдларининг ҳужумда тўпни йўқотишидан кейин бошланганди. Чап қанотда Саломов тўпни эгаллаб олиб, уни ўнг қанотга кўчирди. Дарвозабон майдончасига етказиб берилган тўпга икки нафар бунёдкорчилар ета олишмади 63' Камолиддин Мурзоев жамоа сардори Карпенко билан бир-икки марта "девор" ўйнади ва шундан сўнг мезбонларнинг 2 нафар ҳимоячисини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб бораётганда тўқнашув натижасида майдонга йиқилди. Пенальти йўқ. 62' Бурчак тўпидан сўнг мезбонлар дарвозаси олдида таҳликали вазият юзага келди. Сўнгги дамда тўпни Лобанов эгаллаб олди 61' Қосимов шогирдлари бурчак тўпи ишлашди 60' МАйдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми. Тўпни Игнатий эгаллаб олди! 59' "Пахтакор" ўта чиройли ҳужум уюштирди. Темурхўжа Абдухолиқов бир неча паслардан кейин тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Ноаниқ! 56' Мезбонларнинг хафвфли ҳужуми! Нестеров бироз илдамроқ ҳаракат қилиб, Абдухолиқовга келаётган тўпни тепиб юборди. 55' "Пахтакор" бурчак тўпини бартара фэтиб, ҳужум ташкил қилаётганида тўпни йўқотди. 55' "Қалдирғочлар" ўнг қанотдан кетма-кет 2 марта ўйинга киритганидан кейин, энди бурчак зарбасини ишлашди 53' Шерзод Каримов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга туширилди. 53' "Бунёдкор" тўпни назорат қилмоқда, "Пахтакор" эса тўпга эга чиқиши билан дарҳол олдинга интилмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ. 48' Аббос Махсталиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. ҲИмоячилар уни қайтариб юборишди 47' "Пахтакор" футболчиси ўнг қанотдан ерлатиб кучли зарба берди. Игнатий тўпни осонгина эгаллаб олди 46' Иккинчи бўлимни "Бунёдкор" бошлаб берди. ' Жамоалар таркибида ўзгариш бўлмайдиган кўринади. ' Танаффус якунланиб, жамоалар майдонга қайтишмоқда. ' Биринчи бўлим якунланди. 45+1' Ўйинга бир дақиқа қўшиб берилди. 45' Шавкат Саломов жарима зарбасини тепиш ўрнига сув ичгани учун огоҳлантирилди. 45' Мезбонлар Карпекнога нисбатан фол ишлатишди. МАйдоннинг K9 зонасидан. 43' Сезиб турганингиздек, мезбонлар ҳисобни тенглаштириши мақсадида катта куч билан олдинга ташланишмоқда. 42' Суюновнинг зарбаси шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 41' Ҳимоячи тўпни Нестеров қабул қилиб олганидан кейин уни пахтакорчига олдириб қўйди ва ўша заҳоти ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси тахминан майдоннинг D4 зонасидан амалга оширилади. 41' Бу галги бурчак тўпи ҳам самара келтирмади. 40' "Пахтакор" бурчак тўпи ишлади 39' Жавлон Иброҳимов икки нафар пахтакорчини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди, аммо сўнгги дамда тўпни олдириб қўйди. 38' Бурчак тўпидан сўнг тўпни "Пахтакор" футболчиси Шерзод Каримов дарвозанинг олис бурчаги томон айлантириб йўллади. Тўпга ташлган Нестеров ҳам уни эгаллаб ололмаганди. Зарба бироз ноаниқ чиқди. 36' "Қалдирғочлар"нинг жавоб ҳужуми ҳам хавфли чиқди. 36' майдон эгаларининг бу гали ҳужуми ҳам самарасиз бўлди 35' "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Шерзод Каримовнинг бурчакдан етказиб берган тўпи ноаниқ бўлди 34' Тўп асосан майдон марказида. 30' "Пахтакор" тўп назоратини ўз томонига оғдиришга интилмоқда. Ҳозирча қанотлардан етказиб берилаётган паслар самара келитраётгани йўқ 28' "Бунёдкор" футболчилари Девид Карни ва Баҳодир Пардаев ўйинни стадионнинг матбуот ложасида туриб кузатишмоқда. 28' Ўйин суръати бироз тушгандек бўлди. 26' Меҳмон ҳимоячиларининг мудофаадаги хатоси эвазига Андреев жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, уни дарвозабон майдончасига етказди. Нестеров тўпга ташланиб, хавфни бартараф этди 23' МАйдон эгаларининг ҳужумини Нестеров йўққа чиқарди 22' Майдонда қўполликла кўпаймоқда... 21' "Пахтакор" футболчисиннг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 20' Ташаббус "Бунёдкор" томонига ўтмоқда. Ҳозиргина чап қанот чизиғи ёнидан пас тўппа-тўғри "ПАхтакор" дарвозасига кириб кетишига сал қолди. Лобанов бир амаллаб тўпни қайтариб юборди. '
Шавкат Саломов ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва бир ҳимоячи билан бирга параллел равишда ҳаракат қилди ва ўткир бурчак остида бўлишига қарамай, индивидуал маҳорати эвазига дарвозани ишғол қилди! Бу ерда Александр Лобановнинг ҳам айби борлигини таъкидлаш лозим.15' "Бунёдкор" гол урди! 11' "Пахтакор" чап қанотда белгиланган жарима зарбасини чиройли комбинация орқали ўйинга киритди. ЖАрима майдончасига етказиб берилган тўпни меҳмонлар бартараф этишди. Жарима майдончасини амалга ошириш комбинацияси машғулотларда ишлаб чиқилгани кўриниб турди. 9' "Бунёдкор"нинг ўта хавфли ҳужуми! Акмал Шораҳмедов ва Карпенко ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, тўпни жарима майдончаси ичига етзаби беришшди. Жарима майдончаси ичизиғи устида тўпга биринчи бўлиб етиб келган "қалдирғочлар"дан бири дарвоза томон кучли зарба берди. Тўпни дарвозабон Лобанов эгаллаб олди. 7' "Пахтакор" сардори Илҳом Суюнов чап қанотдан ҳужум уюштиришга уринди. Бунёдкорчилар хавфли ўйин намойиш қилишди. Эркин зарба 4' Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазиятлар юзага келмади 3' Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" кўк, "Бунёдкор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда 1' Ўйин бошланди! ' Стадионга тахминан 5 минг нафар мухлис ташриф буюрган. ' Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида чиқиб келишди ва бир-бирлари билан қўл бериб сўрашишмоқда ' "Пахтакор" марказий стадионидан уюштирадиган матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз! ' АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 8 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 8 | 17 |
3 | БАА | 8 | 13 |
4 | Қатар | 8 | 10 |
5 | Қирғизистон | 8 | 6 |
6 | КХДР | 8 | 2 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 8 | 16 |
2 | Иордания | 8 | 13 |
3 | Ироқ | 8 | 12 |
4 | Уммон | 8 | 10 |
5 | Фаластин | 8 | 6 |
6 | Кувайт | 8 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Индонезия | 9 | 12 |
4 | Саудия Арабистони | 8 | 10 |
5 | Баҳрайн | 8 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | - | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | - | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | - | Иордания |
Навбатдаги ўйинлар
9-тур | БАА | - | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | - | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | - | Иордания |
9-тур | КХДР | - | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | - | Эрон |
9-тур | Ироқ | - | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | - | Фаластин |