-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла-лигаси, 35-тур
27 апрель, соат 20:00 ТАРКИБ:
Гуаита
Барраган
Гайя
Матье
Р.Кошта
Парехо
Фуэго
Пьятти
Жоау Перейра
Пако Алькасер
ЖонасЗАХИРА
ВАЛЕНСИЯ
0:1
АТЛЕТИКО МАДРИД
Рауль Гарсия (42)ТАРКИБ:
Куртуа
Хуанфран
Миранда
Годин
Филипе Луис
Коке
Тиагу
Р.Гарсия
Габи
Коста
ВильяЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Эътиборингиз учун раҳмат ' Асабий кечган ўйинда "Атлетико" жуда муҳим ғалабага эришди. Қосил, Симеоне. Барча қийин ўйинларда ғалабага эришмоқда 90+4' УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 90+3' Симеоне учинчи ўзгаришга қўл урди. Соса ўрнига химоячи Алдервейрелдни туширди 90+2' "Атлетико" футболчиси майдондан четлатилди! Хуанфран тезкор Пабло Пьяттини ўтказиб юборди ва уни очиқчасига тепиб қулатди. Бирданига қизил карточка! 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 90' Эдуардо Варгас ҳаводаги тўп учун курашда тўпни атайлаб қўл билан ўйнади. Натижада сариқ карточка олди. 87' Чап қанотда Фуэго тўпга улгурмади ва очиқчасига Арда Туронни тепиб йиқитди. Турк футбочлиси оғриқ зарбидан майдондан ётибди, испаниялик эса сариқ карточка билан жазоланди. 86' Диего Коста! Бугун у вазиятларни кўкка совурмоқда. Уни иккинчи марта Гуаита билан бирга-бир вазиятга чиқаришмоқда. Бу сафар у посбонни алдашга қарор қилди. Бироқ Висента сакраган ҳолда тўпни эгаллаб олди. Жуда ажойиб ҳаракат! 83' ПИцци учинчи ўзгаришни амалга оширди. Жонас ўрнига Федерико Картабия туширилди 74' ! Ух, Фигули ўнг қанотдан ажойиб зарба йўллади. Куртуа тўпга улгурмади. Аммо тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 72' Мезбонлар босимни оширишмоқда. Навбатдаги бурчак тўпи ўйинга киритилди, аммо ҳозирча бу самара бермаяпти 71' Пьятти дарвоза томон зарба берди. Куртуа тўпни эгаллаб олди 70' Диего Годин сариқ карточка олди. Пако Алькасерни чалиб йиқитгани учун 69' Меҳмонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Бироқ узатма ҳеч кимга насиб этмади ва майдонни тарк этди 69' "Атлетико"да иккинчи ўзгариш: Рауль Гарсия ўрнига Хосе Соса туширилди 66' Бурчак тўпидан кейин меҳмонлардан бири бош билан зарба берди. Бироқ Гуаита тўпни эгаллаб олди 66' "Атлетико"нинг қарши ҳужуми туфали Арда Турон зарба беришга муваффақ бўлди, аммо ҳимоячи тўп йўлига тўсиқ бўла олди 65' Бурчак тўпи ёмон чиқмади. Аммо Варгас ҳимоячини итариб юборгани учун ҳужумда фол қайд этилди 64' !!! Уҳҳҳҳ, "Валенсия" ҳисобни тенглаштириш учун ўта қулай имкониятга эга бўлди! Чап қанотдан тўп кучли тарзда дарвозабон майдончасига етказилди. Жонас бош билан дарвозага зарба берди. Тўп Филипе Луис оёғига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи 62' Барраган майдонни тарк этди ва Фигули ўйинни давом эттиради 60' Дарвоқе, "Месталья" Давид Вильяни қарсаклар билан кузатиб қўйди. Хабарингиз бор, Вилья 5 йил давомида "Валенсия" шарафини ҳимоя қилган 59' Вилья жароҳат олди. Диего Симеоне эса унинг ўрнига Арда Туронни туширди 53' "Валенсия"да дастлабки ўзгариш: Данни Парехо ўрнига Эдуардо Варгас туширилди 51' !!! Диего Коста рақибни кечирди! Мезбон жамоа ҳимоячиси майдон марказида "подкат" билан ҳужумни қайтаргандек бўлди, аммо тўп Диего Костага насиб этди. Ҳужумчи таъқибчилардан 10 метрлар фарқ билан дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб борди ва тўпни Гуаита оёқлари орасидан ўтказмоқчи бўлди. Аммо оёқларини ёпишга улгурди. Тўп ён томонга кетди ва ҳимоячи уни тепиб юборди. 49' Бурчак зарбасидан кейин Куртуа тўпни эгалаб олди 48' Жонас ўнг қанотда очилган Перейрани тўп билан таъминлади, аммо "Атлетико" ҳимояда яхши ўйнамоқда. Тўп майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи. 47' Диего Коста жарима майдончасининг чап қанотида финт ишлатиб ҳимоячини алдаб ўтмоқчи бўлди. Аммо унинг бу "номери" ўтмади. Натижада тўпни орқароқда турган Габига узатишга тўғри келди. Унинг 23 метрдан йўлаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 46' Иккинчи бўлим бошланди ' Биринчи бўлимга хулоса берадиган бўлсак: "Валенсия" ўйинни жуда яхши бошлади, Куртуа дарвозаси томон ҳужумлар ташкил қилди. Лекин кейинчалик мезбонларнинг жисмоний ҳолати яхши эмаслиги кўзга ташлана бошлади. "Атлетико" аста-секин ташаббусни қўлга кирита бошлади ва бир қатор ҳужумлар ташкил қилди. Натижада муҳим голни рақиб дарвозасига йўллади. Энди Пицци ўз жамоасини ўйинини ўзгартиришга ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қилади. Бунинг учун унинг ихтиёрида 15 дақиқа вақт бор. "Матрасчилар" эса иккинчи бўлимда қарши ҳужумда ҳаракат қилишса керак. 45' Бош ҳакм Ундиано Мальенко биринчи бўлимга умуман вақт қўшмади ва жамоаларни танаффусга бошлади. 43' !!! Жуда чиройли гол! Габи тўпни юмшоқ тарзда 11 метрли нуқта атрофига узатди. Рауль Гарсия икки ҳимоячи қуршовида турганди. Шунингдек, "Валенсия" дарвозабони ушбу зонага яқинлашиб келди. Аммо Гарсия дарвозага тескари ҳолатга турганига қарамай, барчадан баланд сакради ва тўпни дарвоза томон бурди. Тўп дарвозабоннинг қўллари олдидан ўтиб кетди, ўнг устунга урилиб, тўрга бориб тушди. Дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, ҳимоячилар ҳам суст ўйнашди. 42' ГОООООЛ!!! Рауль Гарсия, 0:1 39' "Валенсия" футболчилари олис масофадан зарба йўллашди. Ушбу тўп Куртуа учун машғулот вазифасини ўтаб берди! 36' Майдонда эҳтирослар жунбушга келмоқда. Жонас сариқ карточка олди, ҳуштакдан кейин тўпни тепиб юборгани учун. 35' "Атлетико" чемпионликни қўлга киритишни истаса, бугунги ўйинда очко йўқотишга ҳақи йўқ. Аммо улар чоршанба куни бўладиган "Челси"га қарши ўйинни ҳам ўйлашга мажбурлар. "Атлетико" ҳар иккала фронтни баравар эплай олармикан. кўрамиз. 30' Ташаббус меҳмонлар томонига ўтмоқда. 28' "Атлетико"да илк хавфли вазият. Меҳмонлар ўнг қанот чизиғидан тўпни ўйинга киритишди ва тўп 11 метрли нуқта атрофига етказилди. У ерда тўпга ҳеч ким зарба бера олмади, бироқ чапроқда турган Филипе Луисга келиб тушди. Ҳимоячи дарвоза томон зарба берди, бироқ Барраган тўпга оёқ қўйишга улгурди. Бурчак тўпи.
26' Габи қанотдан етказиб берган тўпни Годин бош билан дарвоза томон йўллашга уринди. Аммо ноаниқ 23' "Атлетико" ҳозирча ўзига ўхшамаяпти. Мезбонлар эса анча фаол ўйнашмоқда 18' Жамоалар қарама-қарши ҳужумлар асосида ўйинни давом эттиришмоқда. Тўп марказда сақланаётгани йўқ. Аммо ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ 11' Мадридликлар сафида жароҳатланганлар йўқ. "Валенсия" сафида эса Диего Алвес, Хуан Бернат, Филипп Сендерос ва Виктор Руис жароҳатланишган 10' Диего Коста жарима майдончаси ичида 2та ҳужумда иштирок этди. Аввал ўзи ҳимоячини алдаб ўта олмаган бўлса, кейинчалик шериги узатган тўпга Костага нисбатан "Валенсия" дарвозабони чаққонлик қилди 5' "Атлетико" 2003 йилдан бери "Месталья" стадионида ғалаба қозона олмаётган экан... 1' Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ валенсияликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Пако Алькасер жарима майдончаси доираси ичида шеригида пас қабул қилди ва дарҳол дарвоза томон зарба берди. Ерлатиб берилган зарба шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 1' Энди эътиборингизни "ВАленсия" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйинга қаратамиз! 1' АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |