-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
ЖЧ-2014, нимчорак финал
29 июнь, соат 01:00 ТАРКИБ:
1.Оспина
2.Сапата
3.Йепес
6.К.Санчес
7.Армеро
8.Агиляр
9.Гутьеррес.
10.Хамес
11.Куадрадо
18.Суньига
21.Ж.МартинесЗАХИРА
КОЛУМБИЯ
Хамес Родригес (28, 50)2:0
УРУГВАЙ
ТАРКИБ:
1.Муслера
3.Годин
6.А.Перейра
7.К.Родригес
10.Форлан
13.Хименес
16.М.Перейра
17.Аревало
20.А.Гонсалес
21.Кавани
22.М.КасересЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Эътиборингиз учун раҳмат 90+3' Ўйин якунланди! Колумбия ҳам чорак финалда! 1/4 финалда бу жамоа Бразилия билан баҳс олиб боради! 90+2' Колумбиялик футболчига нисбатан ўйн қоидаси бузилди 90+1' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 90' Колумбия қарши ҳужумга ўтди ва ҳужумчи ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишга уриниши муваффақиятсиз чиқди 89' Колумбия ўз тарихида илк марта ЖЧнинг чорак финалига чиқишга яқин турибди. Улар шу пайтгача бир мартагина гуруҳдан чиқишганди 88' Дарвозабон майдончаси томон етказилган тўп Оспинага насиб этди 87' Кавани жарима зарбаси ишлади 86' Бурчак тўпи уругвайликларга наф келтирмади 85' Ўйин қаҳрамони Хамес Родригес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Адриан Рамос туширилди 85' Кавани жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Оспина дарвоза бурчагига кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпи 84' Жарима майдончасига етказилган тўпни Оспина эгаллаб олди 84' Годин жарима зарбасини ишлади ва ўз жарима майдончаси томон борди 82' Уругвайликлар рақиб ҳимоячини ёриб ўтиш учун бу сафар қисқа паслардан фойдаланишди. Аммо муваффақиятсиз чиқди бу уриниш 81' Куадрадо майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Фреди Гуарин туширилди 79' Уругвай битта жавоб тўпини урши мумкин эди. Макси Перейра ўнг томон жарима майдончасига ёриб кирди ва тўп унга келиб тушди. Аммо бирга-бир вазиятда берилган зарбани Давид Оспина қайтариб қолди! 78' Колумбия футболчиси Пабло Алмеро огоҳлантириш олди 77' Уругвай захирадаги футболчиси Лугано огоҳлантириш олди. У майдон четидаги тўқнашув пайтида майдонга югуриб чиққанди. Уругвай кейинги босқичга чиқса, Лугано майдонга туша олмайди 77' Уругвай шошилмоқда, аммо бу ҳеч қандай наф бераётгани йўқ. Колумбия эса асосий вақтини ҳимояда ўтказмоқда. 74' Аравело жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвозабон майдончаси томон узатганди, бу зарба бўлиб чиқди. Дарвозанинг юқори бурчагига йўл олаётган тўпни посбон мушти билан майдон ташқарисига уриб юборди 69' Бурчак тўпидан кейин Кавани тўпни дарвоза томон буришга уринди, муваффақиятсиз 68' Гастиан Рамиреснинг жаримадан йўллаган зарбаси аввал жонли деворга тегиб қайтди. ФУтболчининг ўзи тўпни жарима майдончасидаги шеригига узатди. Ҳужумчининг зарбаси колумбиялик ҳимоячининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди 68' Гутьеррес ўрнига Мехия туширилди 67' Уругвай жарима зарбаси ишлади 64' Вуууууҳ, уругвайлик Кристиан Родригес жарима майдончасигача яқинлашиб келди ва даҳшатли зарба йўллади. Оспина зарбани бир амаллаб қайтарди! 63' Колумбия бурчак тўпи ишлади 60' Оскар Табарес иккита ўзгариш қилди. Форлан ва Перейра майдонни тарк этишди ва уларнинг ўрнига Стуани ва Рамерес туширилди 59' Кавани 22 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Оспина тўпни ишонч билан эгаллаб олди 55' Родригес ўйинда дублга эришмоқда. Унинг ЖЧдаги голлари сони эса 5тага етди ва Мундиал тўпурарлари орасида карвонбошига айланди 50' Ҳужум ўнг қанотдан жуда чиройли ривожланди. Хуан Куадрадо тўпни Хамес Родригесга узатди ва ўзи жарима майдончасига кириб борди. Родригес эса ҳужумга Жексон Мартинесни қўшди ва у чап қанотда бўш турган Пабло Армеро кўрди. У тўпни дарвозанинг олис устуни томон узатди. Куадрадо бош билан тўпни Родригес томон узатди ва Хамес яқин масофадан даврозани ишғол қилди! 50' ГОООЛЛЛЛЛ! Хамес Родригес, 2:0! 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+1' Биринчи бўлим якунланди 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди 44' Гол ўтказиб юборганидан кейин Уругвай бироз фаоллашганди. Тўп назорати яна Колумбия томонига ўтди 39' Уругвайда яхши имконият! Альваро Гонсалес жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Оспина тўпни қайтарди 36' Гутьеррес 17 метрлардан зарба йўллади. Аниқ, аммо кучсиз. Муслера тўпни эгаллаб олди ' Колумбияда жамоавий ўйин яхши шакллангани кўриниб турибди 33' Каванининг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди 32' Уругвай энди ҳужумга ўта бошлади ва жарима зарбаси ишлади 28' Ўнг қанотдан етказилган тўпни Хамес Родригес кўкраги билан қайтарди ва тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Тўп аввал дарвоза тўсинига тегиб, кейин чизиқни кесиб ўтди. Жуда чиройли гол! 28' ГООООЛЛЛЛ! Хамес Родригес, 1:0! 25' Колумбия ярим ҳимоячиси Агиляр жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди 23' Суньига дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади 21' Колумбия бурчак тўпини ўйинга киритди. Жексон Мартинеснинг зарбаси кучсиз чиқди 20' Суньига тўпни ўнг қанотдан дарвозабон майдончасиа етказди. Уругвайлик ҳимоячини тўпни қайтарди 17' Колумбия тўпни назорат қилиб, Уругвай мудофаасини ёриб ўтиш йўлларини қидирмоқда 14' Диего Форлан олис масофадан зарба беришга қарор қилди, ноаниқ 8' Ўйинда эҳтиёткорлик йўқ эмас. Ҳозирча очиқ ўйин бўлаётгани йўқ 5' Родригес тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Уругвай посбони тўпни юқорига уриб юбордию, аммо эгаллаб ола билмади 4' Дастлабки дақиқаларда колумбияликлар тўпни назорат қилишга интилишмоқда ва улар жарима зарбасини ишлашди 1' Ўйин бошланди! ' Колумбия сариқ, Уругвай эса ҳаворанг футболкаларда "Маракана"га чиқиб келишди ' Суарес 4 ойга футбол билан хайрлашганидан кейин Уругвай бироз кучсизлангандек. Аммо Жанубий Америка жамоалари бир-бирлариини яхши билишади. Шу боис, бу ўйин ҳам тенгкурашлар остида кечиши кутилмоқда! ' Икки давлат мадҳиялари янгради. ' Нимчорак финал №2. Колумбия - Уругвай! ' ЖЧ-2014дан онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |