-
-
АПЛ 04.05.2024 00:00 Лутон 1 - 1 Эвертон Ла-лига 04.05.2024 00:00 Хетафе 0 - 2 Атлетик Бильбао Лига—1 04.05.2024 00:00 Ланс 2 - 0 Лорьян АПЛ 04.05.2024 16:30 Арсенал 3 - 0 Борнмут Ла-лига 04.05.2024 17:00 Реал Сосьедад 2 - 0 Лас-Пальмас Лига—1 04.05.2024 18:00 Гавр 3 - 1 Страсбур Суперлига 04.05.2024 18:30 Андижон 0 - 1 Сўғдиёна АПЛ 04.05.2024 19:00 Брентфорд 0 - 0 Фулхэм АПЛ 04.05.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед 1 - 3 Ноттингем Форест АПЛ 04.05.2024 19:00 Бёрнли 1 - 4 Ньюкасл Ла-лига 04.05.2024 19:15 Реал Мадрид 3 - 0 Кадис Лига—1 04.05.2024 20:00 Монако 4 - 1 Клермон «A» Серия 04.05.2024 21:00 Монца 2 - 2 Лацио АПЛ 04.05.2024 21:30 Манчестер Сити 5 - 1 Вулверхэмптон Ла-лига 04.05.2024 21:30 Жирона 4 - 2 Барселона Лига—1 04.05.2024 22:00 Метц 2 - 3 Ренн «A» Серия 04.05.2024 23:45 Сассуоло 1 - 0 Интер Лига—1 05.05.2024 00:00 Брест 0 - 0 Нант Ла-лига 05.05.2024 00:00 Мальорка 0 - 1 Атлетико «A» Серия 05.05.2024 15:30 Кальяри - Лечче Ла-лига 05.05.2024 17:00 Осасуна - Бетис АПЛ 05.05.2024 18:00 Челси - Вест Хэм «A» Серия 05.05.2024 18:00 Верона - Фиорентина «A» Серия 05.05.2024 18:00 Эмполи - Фрозиноне АПЛ 05.05.2024 18:00 Брайтон - Астон Вилла Ла-лига 05.05.2024 19:15 Сельта - Вильярреал АПЛ 05.05.2024 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм «A» Серия 05.05.2024 21:00 Милан - Женоа Ла-лига 05.05.2024 21:30 Валенсия - Алавес «A» Серия 05.05.2024 23:45 Рома - Ювентус Ла-лига 06.05.2024 00:00 Севилья - Гранада Ла-лига 06.05.2024 00:00 Райо Вальекано - Альмерия «A» Серия 06.05.2024 21:00 Салернитана - Аталанта «A» Серия 06.05.2024 23:45 Удинезе - Наполи АПЛ 07.05.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед Лига—1 07.05.2024 00:00 Лилль - Лион -
Онлайн трансляция
ЖЧ-2014, чорак финал
4 июль, соат 21:00 ТАРКИБ:
1.Льорис
2.Дебюши
3.Эвра
4.Варан
5.Сако
6.Кабай
8.Вальбуэна
10.Бензема
11.Гризманн
14.Матюиди
19.ПогбаЗАХИРА
ФРАНЦИЯ
0:1
ГЕРМАНИЯ
Хуммельс (13)ТАРКИБ:
1.Нойер
4.Хёведес
5.Хуммельс
6.Хедира
7.Швайнштайгер
8.Ўзил
11.Клозе.
13.Мюллер
16.Лам
18.Кроос
20.Боатенг
ЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' Ўйин тугади! Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқмоқда! 90+4' Вуууууҳ, Бензема!!!! Жамоадоши билан девор ўйнаб, чап оёқда дарвоза томон зарба берди. Нойер зарбани қайтарди! 90+4' Сўнгги 60 сония.... 90+2' Германияда ўзгариш. Тони Кроос ўрнига Крамер туширилди 90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди 87' Эҳҳеҳеҳее! Шюррле яна бир вазиятдан фойдалана олмаяпти! Мюллер ўнг қанот бўйлаб ҳимоячидан қочиб кетди ва тўпни орқароққа - жарима майдончасига кириб келган Шюррлега етказди. Андре ўз зарбаси билан Эвранинг қорнини нишонга олди 83' Германияда ўзгариш. Ўзил ўрнига Гётце тушди 82' ВУуууууҳҳҳҳ, Шюррррррррле! Ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди! Германия қарши ҳужумга ўтди. Ўзил жарима майдончасининг чап қанотидан тўпни Мюллер томон узатди. Томаснинг оёғи тўпга тегмай қолди, тўп эмас ёлғиз турган Шюррле келиб тушди. Андренинг зарбаси унчалик кучли чиқмади ва Льория оёғи билан тўпни қайтариб қолди 81' Тўп Хуммельсга тегиб, Германия дарвозасига кириб кетишига сал қолди. Бурчакдан етказилган тўпни Нойер эгаллаб олди 80' Франция қарши ҳужумга ўтаётганида Швайнштайгер Гризманни чалиб йиқитди ва огоҳлантириш олди 77' Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўп Ремига насиб этди. Унинг ўткир бурчак остида йўллаган кучли зарбасини Нойер қайтарди 76' Бензама ўнг қанотдан етказилган тўпни жарима майдончаси ичида эгаллади ва бир ҳимоячини алдаб, зарба берди. Тўшп йўлига Хуммельс ғов бўлди! Такрорий ҳужум пайтида Матюиди чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди 75' Ўзил тўпни жарима майдончасига кириб борган Мюллерга узатди. Томас чизиқ ёнидан тўпни яна Месутга қайтарган пайтда ҳимоячи хавфни бартараф этди 73' Шюррле чап қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Льория эгаллаб олди 73' Францияда яна ўзгариш: Кабай ўрнига Рами туширилди 72' Вуууҳ, ўнг қанотдан етказилган тўпни Бензема жарима майдончаси ичида кўкраги билан қайтарди, аммо марказий ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди. Карим зарба беришга кеч қолди 71' Францияда ўзгариш. Сако майдонни тарк этди, Лоран Косьелни ўйинни давом эттиради 70' Французлар ўз жарима майдончалари яқинида тўпни йўқотишди. Тўпни эгаллаб олган немислар ўнг қанотдаги Мюллер орқали ўйнашди. Томаснинг дарвозабон майдончаси томон йўллаган зарбаси/узатмаси дарвозанинг олис устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди 69' Мирослав Клозе ўрнига Андре Шюррле туширилди 68' Кроос ўнг томондан ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди 64' Франция бурчак тўпини ўйинга киритди. Бензема ҳужумда фол ишлатди, деб топилди 62' Вальбуэна майдон марказида Швайнштайгер билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди 61' Французларнинг бурчак тўпини немислар қайтаришди, такрорий ҳужум пайтида Варан бош билан дарвозанинг юқори бурчагига тўпни йўллади. Нойер тўпни эгаллаб олди 60' Матюиди чап қанотда шериги билан девор ўйнади ва қанот бўйлаб олдинга ўтди. Жарима майдончасига кириб келиб, ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда тўпни шеригига етказишга қарор қилди. Тўп немис ҳимоячисининг оёғидан майдонни тарк этди 58' Франция аста-секин ташаббусни ўз томонига оғдираётгандек... 56' Франция ҳужумни чап томонга кўчирди ва Гризманн кучли зарба билан тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб, Вальбуэна тўпни эгаллаб, бир ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо тўп майдонни тарк этди 54' ... Ва Франция қарши ҳужумга ўтаётганида Хедира майдон марказида Гризманни қўполлик билан тўхтатди ва огоҳлантириш олди 53' Германия хавфли ҳужум ташкил қилди. Лам жарима майдончасининг ўнг қанотидан тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди... 52' Бурчак тўпи пайтида Хуммельс Льорисга нисбатан қўпол ўйнади 52' Немислар қарши ҳужум ташкил қилишди. Тўп жарима майдончасининг чап қанотидаги Ўзилга етказилди. Месут тўпни 11 метрли нуқта атрофига қайтараётганди, тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди 50' Франция жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончасига етказилган тўпга Эвранинг боши тегмай қолди. Боз устига, ҳимояч офсайдда қолганди 48' Ўзил Клозени жарима майдончаси томон бошлади. Уго Льорис тўпни эгаллаб олди 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Франция-Германия - 0:1. Танаффус 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди 44' Погба ҳимоядан чиқишда бир футболчидан ўтиб кетди ва тўпни қап қанотда очилаётган Бенземага узатди. Карим бир ҳимоячидан ўтди ва 13-14 метрлардан зарба берди. Нойер тўпни эгаллаб олди 42' Матюиди чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Бензема бош билан зарба берди. Тўп Хуммельснинг қорнига тегди ва дарвозагача етиб бормади 37' Немислар қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди. Дебюши Клозенинг оёғи остидан тўпни қайтариб юборди 35' Дешам шогирдлари бурчак тўпига ўйинга киритишди. ҲИмоячининг бошидан олис устун томон йўл олган тўпга Мамаду Сахо бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 34' Вууууҳҳҳ! Гризман жарима майдончасининг чап қанотидан зарба йўллади. Нойер қайтарди. Бензема яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди! 30' Германия бурчак тўпи ишлади 29' Французлар немисларнинг тўп йўқотишини кутишга ва шундан сўнг қарши ҳужумга ўтишга мажбур бўлишмоқда 25' Хедира жарима майдончаси остонасидан Мюллерни олдинга бошлади. Бироқ Эвра гавда билан яхши ўйнади ва Льорис тўпни эгаллаб олиши учун шароит яратди 24' Германия рақибига тўпни назорат қилиш имкониятини бермаяпти. Ҳозир эса Клозе жарима майдончаси ичида Клозе йиқилди. Француз ҳимоячисининг қўли унга теккан бўлиши мумкин, аммо бу пенальти эмас! 21' Учрашувда ҳал бирорта ҳам бурчак тўпи амалга оширилмади... 17' Германия яна тўпни назорат қилмоқда ва ўзига имконият қидирмоқда 13' Германия жарима зарбасига эга бўлди. Жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Матс Хуммельс бош билан дарвозага йўллади. Тўп дарвозага киришдан олдин дарвоза тўсинига тегиб кирди 13' ГООООООЛ, Хуммельс, 0:1! 12' Олдинга узатилган тўпга Гризманн офсайд чизиғидан қочиб кетди ва дарвозабон майдончасига кириб келаётган Бензема томон узатди. Германиялик ҳимоячи тўпни қайтариб қолди 11' Вальбуэна ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичидаги Бензема томон узатди. Сўнгги паллада Боатенг тўпни қайтариб қолди 10' Ўзил жарима майдончасининг чап қанотидан тўпни юмшоққина қилиб дарвозабон майдончаси томон узатди. ҲИмоячилар бу узатмани муаммосиз қайтаришди 8' Франциянинг жавоб ҳужуми. Вальбуэна чап томондан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Бензема томон узатди. Каримнинг йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди 6' Германия 2та ҳужум ташкил қилди. Лам ўнг томондан тўпни жарима майдончаси ташқарисида турган Клозе узатди. Мирослав марказий ҳимоячилардан ўтиб кета олмади. Такрорий ҳужум пайтида Хедира жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни Мюллер томон узатди. Тўп дарвозабонга насиб этди 2' Дастлабки имконият немисларда бўлди. Майдон марказидан қайтарилган тўп ўнг қанотдаги Гётцега келиб тушди. У Клозе томон узатмани амалга оширди, бироқ тўпни ҳимоячилар қайтаришди 2' Кутилганидек, Германия тўпни назорат қилишга ўтди 1' Ўйин бошланди. Биринчи бўлимда тўпни Германия ўйинга киритиб берди! ' Мадҳиялардан аввал эса ҳар иккала терма жамоа сардорлари Уго Льорис ва Филип Лам мухлисларга расизм қарши мурожаатни ўқиб эшиттиришди ' Аввал Франция, кейин Германия давлат мадҳиялари янграйди ' Терма жамоалар майдонда саф тортишди ' Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатиб боришга таклиф этамиз ' Мундиалда чорак финал босқичига етиб келдик! 1' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 34 | 87 |
2 | Жирона | 34 | 74 |
3 | Барселона | 34 | 73 |
4 | Атлетико | 34 | 67 |
5 | Атлетик Бильбао | 34 | 61 |
6 | Реал Сосьедад | 34 | 54 |
7 | Бетис | 33 | 49 |
8 | Валенсия | 33 | 47 |
9 | Вильярреал | 33 | 45 |
10 | Хетафе | 34 | 43 |
11 | Осасуна | 33 | 39 |
12 | Севилья | 33 | 38 |
13 | Алавес | 33 | 38 |
14 | Лас-Пальмас | 34 | 37 |
15 | Райо Вальекано | 33 | 34 |
16 | Мальорка | 34 | 32 |
17 | Сельта | 33 | 31 |
18 | Кадис | 34 | 26 |
19 | Гранада | 33 | 21 |
20 | Альмерия | 33 | 14 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Хетафе | 0-2 | Атлетик Бильбао |
34-тур | Реал Сосьедад | 2-0 | Лас-Пальмас |
34-тур | Реал Мадрид | 3-0 | Кадис |
34-тур | Жирона | 4-2 | Барселона |
34-тур | Мальорка | 0-1 | Атлетико |
Навбатдаги ўйинлар
34-тур | Осасуна | - | Бетис |
34-тур | Сельта | - | Вильярреал |
34-тур | Валенсия | - | Алавес |
34-тур | Райо Вальекано | - | Альмерия |
34-тур | Севилья | - | Гранада |