-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Онлайн трансляция
Испания Ла-лигаси, 1-тур
24 август, соат 23:59 ТАРКИБ:
Браво
Алвес
Матьё
Маскерано
Альба
Бускетс
Ракитич
Иньеста
Месси
Рафинья Алькантара
Эл-ҲаддадиЗАХИРА
Масип
Бартра
Монтойя
Педро
Серхи Роберто
Сандро
ХавиБАРСЕЛОНА
Месси (42, 64)
Мунир ал-Ҳаддодий (46)3:0
ЭЛЬЧЕ
ТАРКИБ:
Титонь
Альбакар
Ломбан
Пелегрин
Суарес
Гарри Родригес
Пашалич
Хосе Анхель
П.Москера
Коро
ЖонатасЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Эътиборингиз учун раҳмат! ' "Барселона" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади. Янги бош мураббийи Луис Энрикенинг дебют ўйини муваффақиятли чиқди, демакки, жамоага янги қўшилган барча футболчиларни ғалабали дебют билан табрикласак бўлади. Месси эса бугун дублга эришди. 90+3' Ўйин якунланди! 90+1' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 90' "Эльче" бурчак тўпи ишлади. 87' Меҳмон футболчиларидан бири майдонда жароҳат олиб ётибди. У тиббий ёрдамга муҳтож 85' Тўп фақат каталонияликлар томонида бўлмоқда. Ҳозиирги дақиқалар "Барселона" учун ўйин боғланмаларини синовдан ўтказиш бўлиб хизмат қилмоқда 81' "Эльче"да таркибда ўзгариш бўлди 79' "Барса"да футболчи алмашди. Андрес Иньеста сардорлик боғичини Мессига қолдириб, ўз ўрнини Серхи Робертога бўшатиб берди 75' "Барселона" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва ПЕдро 20 метрлардан дарвоза томон зарба берди. "Эльче" посбони тўпни қайтарди. Педрода зарба беришдан ташқари бир неча нафар шерикларига тўпни етказиш вариантлари ҳам бор эди 74' Алвес ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни узатди. Аммо Педро тўпга бироз ета олмади 73' Ўйин тақдири ҳал бўлганини ҳар иккала жамоа вакиллари тушуниб туришибди. Шу боис бўлса керак, ўйин нисбатан сокинлашгандек 68' Маскеранонинг майдондан четлатилиши каталонияликларни янада жипслаштирди ва улар майдонда бир киши кам бўлиб ўйнаб, рақиб дарвозасига 2та гол уришди 67' Мунир ал-Ҳаддодий ўрнига Педро туширилди 64' Данни Алвес ўнг қанотдан тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни Мессига узатди. Лео биринчи футболчини алдади, иккинчисидан ўтди ва учинчи футболчининг ёнидан ўтказиб, 15 метрлардан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди! 64' ГОООООООЛ!!!, Месси, 3:0! 63' Месси деярли майдон марказидан ҳимоячиларни "териб" ўтиб кетаётганида сўнгги ҳимоячи уни тортиб қолди. Жарима тўпи 60' Тўп асосан мезбонларда. 56' Жарима майдончасига ўнг томондан кириб келган Бартрага тўп етказилди. Ҳимоячи шерикларига тўпни узатиш ўрнига ўзи дарвоза томон яқинлашишга қарор қилди ва тўпни йўқотди 54' "Эльче"да ўзгариш: Хосе Анхель ўрнига Эскриба Альваро Хименес туширилди 53' Майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнаётган, аммо ҳисобда ортда бораётган "Эльче" ҳужумга ўтишга мажбур. Ҳозирча меҳмонлар бу ишни меъёрига етказа олишмаяпти 46' Ракитич майдон марказидан тўп узатаётган пайтда Мунир сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда турганда ва рақибдан қочиб кетиб, тўп ерга тушиб сакраган пайтда тўпни битта зарба билан дарвозабон устидан ошириб, тўрга жойлади! 46' ГОООООЛЛЛЛ! Мунир ал-Ҳаддодий, 2:0! 46' Иккинчи бўлимни "Барселона" бошлаб берди 46' "Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Бартра туширилди ' Майдонда бир киши кам бўлиб қолган "Барселона" иккинчи бўлимда қандай ҳаракат қилишини кузатамиз. "Эльче" энди олдинга ўтадими? Бу саволга жавобни ҳам танаффусдан кейин оламиз ' Биринчи бўлим сўнгига қадар мезбонларнинг босими ошиб борди ва "Эльче"нинг ҳимоядаги хатоси туфайли Месси ҳисобни очди. Аммо Маскерано ўзи истамаган ҳолда "сўнгги умид кушанда"сига айланди ва майдондан четлатилди 45+2' Биринчи бўлим якунланди 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 44' Маскерано майдондан четлатилди! Гарри Родригес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга қочиб кетаётганида Маскерано уни қоидага хилоф равишда тўхтатди. Натижада Хавьерга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди! 42' "Барселона" футболчилари рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг уюштиришди ва тўпни БУскетс эгаллаб, Мессига узатди. Лео икки футболчидан қочиб кетди ва жарима майдончасига кириб бориб, дарвозани ишғол қилди! 42' ГООООЛЛЛЛ! МЕССССИИИИИ, 1:0! 40' Месси чиройли узатма билан Мунирни жарима майдончасига бошлади. Ал-Ҳаддодий ўзи зарба бериш мумкин бўлган вазиятда пас ўйнашшга қарор қилди. Аммо у тўпни етказган жойда каталонияликлардан ҳеч ким йўқ эди... 33' Вуҳ, бу сафар Иньестанинг олис масофадан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тегиб, майдонни тарк этди!!! 28' Оҳо, Месси ўз услубида 2 ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни Иньеста узатиб, ўзи жарима майдончасига кириб борди. Андрес эса тавани билан тўпни Леога узатди, аммо сўнгги ҳимоячи тўпни қайтариб қолди. Акс ҳолда Месси яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди 22' "Эльче"ни дарвоза тўсини ва устуни кесишга жой голдан қутқармоқда! Иньеста ҳимоячилардан ўтиб кетди ва чап қанотдан очилган Мунирга тўпни узатди. Ал-Ҳаддодий эса дарвозанинг яқин бурчагига зарба берди. Дарвозабон реакция кўрсатишга улгурмаганди. Тўп тўсин ва устун кесишмасига тегиб, майдонни тарк этди! 17' Бускетс тўп узатишда хатога йўл қўйди. Бундан эса "Эльче" футболчилари фойдалана олишмади 16' Бурчак тўпи мезбон футболчининг олис масофадан зарба йўллаши билан якунланди. ноаниқ 15' Месси тўпни чап қанотда очилаётган Альбага етказди. Жорди тўпни жарима майдончасига етказмоқчи бўлганида тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди 12' Мессининг узатмасидан кейин Алвес дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борганди, аммо у офсайдда қолган экан 11' "Барселона" ўйинид ҳозирча жиддий ўзгаришлар кузатилмаяпти. Жамоа тўпни назорат қилган ҳолда, рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш ҳақида бош қотирмоқда 6' "Барса" битта ҳужум давомида 2 марта рақиб жарима майдончасига ёриб киришди. Меҳмон ҳимоячилар ҳозирча хушёр ўйнашмоқда 5' Жорди Альба офсайдда қолиб кетди 4' "Эльче" ҳужумчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ 3' Ўйин давом этади. Тўп билан кўк-анорранглилар 2' Ўйин тўхтаб турибди, футболчилар уни майдондан ташқарисга ҳайдашмоқда, аммо у яна қайтиб майдонга тушмоқда. Ҳозирча уни ҳеч ким ушлай олганича йўқ. Қувиш ишларига стадион ходимлари қўшилишди ва ходимлар бири уни тутишга муваффақ бўлди 1' Майдонда қора мушук югуриб юрибди. У "Барса" дарвозаси олдида юрганди, энди нариги дарвоза олдига югуриб борди) 1' Ўйин бошланди. Баҳсни мезбонлар - "Эльче" жамоаси бошаб беришди. Улар бугун оқ рангли формада ҳаракат қилишади ' Жамоалар майдонга чиқиб келишди ' Ўйин бошланишига бир неча дақиқа вақт қолмоқда ' Каталонияликлар таркибида янгилар бор, янги бош мураббий... Уларнинг ўйинини кузатиш қизиқ бўлади ' Ўтган мавсумда бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмаган "Барселона" янги мавсумни ўз уйида "Эльче"га қарши баҳс билан бошлайди ' Европанинг, умуман олганда Жаҳоннинг энг кучли чемпионатларидан бири бугун старт олди ' Хайрли оқшом, қадрли Испания чемпионати мухлислари!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |