-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла-лигаси, 4-тур
20 сентябрь, соат 19:00 ТАРКИБ:
1.Херман Люкс (Д)
2.Руис Санабрия
21.Модибо Диаките
12.Сидней
16.Луизиньо
4.Алекс Бергантиньос
8.Харис Медуньянин
11.Хуанфран
24.Луис Фаринья
14.Исаак Куенка
9.Элдер ПоштигаЗАХИРА
ДЕПОРТИВО
Харис Медуньянин (49, пенальти)
Точе (84)2:8
РЕАЛ МАДРИД
Криштиану Роналду (29, 41, 78), Хамес Родригес (35), Гарет Бэйл (66, 71)
Чичарито (88, 90+1)ТАРКИБ:
1.Икер Касильяс (Д)
2.Рафаель Варан
4.Серхио Рамос
12.Марсело
17.Альваро Арбелоа
8.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
11.Гарет Бэйл
19.Лука Модрич
11.Карим Бензема
7. Криштиану РоналдуЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90' Эътиборингиз учун рахмат. Омад сизу бизни асло тарк этмасин. Севимли жамоаларингиз эса гол уришда давом этаверсин! 90' Шу лаҳзада эса ўйин тугади. Риасор бугун жами 10та (!) гол гувоҳига айланди. Аммо, 10та голдан 8таси Депортиво дарвозасига киритилгани мухлисларни хурсанд қилмаган бўлса керак!!! 90' ГООЛ! Чичарито 8:2, ёки 2:8. Нима аҳамияти бор. Етар балки?! 90' Ҳакам ўйинга 2 дақиқа вақт қўшиб берди 86' Нималар бўлмоқда?!! Чичарито ажойиб зарбаси билан Реалнинг 7-голини киритмоқда. Ҳозир ҳисобда ҳам адашиб кетамиз бу кетишда. Ҳали яна вақт бор.... 84' Точе Касильяс дарвозасига гол урди. Ҳисоб 4тага қисқарди. 84' 6та голга қаноат қилмаётган Реал яна гол уриш ниятида олдинга ўтмоқда. Шунақаси ҳам бўлиб туради. 80' "Депортиво"нинг 18-рақамли футболчиси дарвозагача 3-4 метр масофадан тўпни дарвозага йўллай олмади. ҚАнотдан етказилган тўпдан сўнг унинг бош билан зарба беришига ҳеч ким халал бермаётганди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди 78' ГООЛ!!!! Роналду хет-трикк муаллифига айланмоқда. Ҳисоб Депортиво учун шармандали кўриниш олмоқда.... 75' Бу орада эса мезбонлар таркибида ўзгариш. Луис Фаринья - out, Хосе Верду - in. 75' ГООЛ. Бирга-бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг устидан тушириб қўйган Гарет Бэйл, Реалнинг бешинчи, ўзининг эса, учрашувдаги иккинчи голини киритмоқда. 68' Бэйлнинг голи яна барчасини ўз жойига қайтарди. Мезбонлар нима қилишини билмаяпти. Реал эса, ҳотиржам ўйинни давом эттирмоқда. 66' ГООЛ! Гарет Бэйл ҳам ўз номига дубль ёзиб қўядиган бўлди! 63' Ильярамендининг майдонда пайдо бўлиши натижасида Реал тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштиришга эришгандек гўё. Таяня зонасида Реал мезбон футболчиларига деярли имкон бермаяпти 60' Анчелотти Бензема ўрнига Ильярамендини туширмоқда. Италиялик мураббий майдон марказидан ҳавотирда кўринади. 57' мезбонларнинг кетма-кет ҳужумларига Реал ҳам ҳавфли қарши ҳужум билан жавоб бермқода. 54' Мезбонларнинг ҳужуми пайтида Касильяс яна хатога йўл қўйди. Аммо, унинг бахтига бу вазиятда офссайд бор эди. Биринчи бўлимда деярли дам олган Касильясга иккинчи бўлимга киришиб кетиш осон бўлмаяпти. 53' "Риасор"да ўйин энди қизғин тус оладиганга ўхшамоқда. 51' Пенальти белгиланган вазиятда ҳакам ўз ассистентининг ишорасига таянди. Аммо, учта ҳамон иккита тўп фарқи билан олдинда бораётган Реал учун бу ҳеч нарсани англатмаслиги лозим. 49' Депортиво ҳисобни қисқартирди. Харис Медуниянин! 47' Пенальт Реал дарвозасига! 46' Дарвоқе, Депортиво сафида дастлабки ўзгариш. Иван Квалейру, иккинчи бўлим бошидан Элдер Поштига ўрнига ўйинни давом эттиради. Риасор Кавалейруни олқишламоқда. 46' Иккинчи бўлимни бошладик! 45' Катта устунликка эришган Реал биринчи бўлимдаёқ ўйин масаласини деярли ҳал қилиб қўйди. Роналду ҳам Родригес ҳам "Риасор"да ўзларининг илк голларини нишонлашди. 45' Биринчи бўлим тугади. 44' Касильяс ҳам зерикди.... 42' 3та голдан сўнг ўзига келолмаётган Херман Люкс огоҳлантириш олди. Дарвозабонга жуда оғир ҳозир.... 41' ГООЛ! Роналду дублини нишонламоқда! 0:3. "Риасор" экстазда..... 36' Реални энди тўхтатиб бўлмайдиганга ўхшаяпти! Кетма-кет икки мағлубият мадридлик футболчиларга қаттиқ таъсир қилган кўринади. Хамес Родригес рақиб дарвозаси тўққизлига тўпни "михлаб" қўйди! 35' Хамес Родригес!!!! Супергол!! 31' Гол киритилган вазиятда Арбелоа анча яхши ҳаракат қилди. Унинг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Роналду дарвозага тўғирлаб қўйди. Реал эса голдан сўнг жонланди. Безнемада яхши вазият бўлганди. 29' Роналдуууу! Португалиялик футболчи "Риасор" стадионида ўзининг илк голини киритди! 29' ГООЛ!! 24' Арбелоанинг зарбасини Херман Люкс қўлидан чиқариб юборди. Аммо, Бэйл тўпга оёғини қўйишга улгурмади. 22' Роналдунинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. Мезбонларнинг онда сонда уюштираётган ҳужумлари эса деярли ҳеч қандай ҳавф туғдирмаяпти. 18' Мезбонлар бурчак тўпи ишлади. 17' Мана вазият!!!! Бензема ҳозирги вазиятда зарба бердими, ёки жамоадошига тўп узатдими, тушуниб бўлмади. Аммо, вазиятни Бэйл гол билан якунлаши мумкин эди. Херман Люкс ўз жойида. 15' Реалнинг ҳужумларини бартараф этиш учун мезбонлар катта куч сарфлашмоқда. Бэйл яхши имкониятга эга бўлган эди. Аммо уэльслик футболчи қанчалик тезкор бўлмасин, ҳозирги вазиятда тўпга ҳатто Усэйн Болт ҳам ета олмасди. 12' Мезбонларнинг ҳужумига Реал тезда жавоб қайтарди. Қанотда бир футболчини ҳеч қийинчиликсиз алдаб ўтган Бэйл, тўпни Роналду томон оширди. Португалиялик эса зарба беришда бироз ноаниқликка йўл қўйди. Ўйин бироз жонланди 10' Ўйиндаги илк зарба эса, мезбонлар томонидан амалга оширилди. Исаак Куенканинг зарбасига аниқлик ҳам, куч ҳам етишмади. 8' Реал майдон марказини тўлиқ ўзиники қилиб олди. Албатта, Реал ярим ҳимоясида қандай савиядаги футболчилар ўйнаётганини унутмаслик лозим. 6' Модрич бурчак тўпини оширишга ҳозирлик кўрмоқда. Бироз устунлик мадридлик футболчиларда. 3' "Реал" ўйиннинг илк дақиқаларидан тўпни ўзиники қилиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бензема ўйиндаги илк ҳавфли вазиятни яратиши мумкин эди, аммо тўпга ета олмади. 1' Ўйин бошланди!! 0' Мазкур баҳсда "Реал" фаворит сифатида қаралаётган бўлса ҳам, унутмаслик лозим, "Риасор" мадридликлар учун энг ноқулай стадионлардан бири ҳисобланади.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |