-
-
АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар 2 - 4 Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея 2 - 2 Индонезия «A» Серия 25.04.2024 23:00 Удинезе 1 - 2 Рома АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 3 Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси -
Онлайн трансляция
Англия Премьер-лигаси
16-тур, 14 декабрь, соат 18:30 ТАРКИБ:
01.Давид де Хеа (Д)
06.Жонни Эванс
04.Фил Жонс
25.Антонио Валенсия
16.Майкл Кэррик
18.Эшли Янг
31.Маруан Феллайни
08.Хуан Мата
10.Уэйн Руни
20.Робин ван Перси
49.Жеймс УилсонЗАХИРА
13.Андерс Линдегор (Д)
51.Патрик МакНейр
42.Тайлер Блэкетт
24.Даррен Флетчер
11.Аднан Янузай
21.Андер Эррера
09.Радамель ФалькаоМАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД
Уэйн Руни (12)
Хуан Мата (40)
Робин ван Перси (71)3:0
ЛИВЕРПУЛЬ
ТАРКИБ:
01.Брэд Жонс (Д)
02.Глен Жонсон
06.Деян Ловрен
37.Мартин Шкртел
31.Раҳим Стерлинг
24.Жо Аллен
10.Филиппе Коутиньо
18.Альберто Морено
08.Стивен Жеррард
14.Жордан Хендерсон
20.Адам ЛалланаЗАХИРА
22.Симон Миньоле (Д)
21.Лукас Лейва
23.Эмре Жан
09.Рики Ламберт
50.Лазар Маркович
45.Марио БалотеллиСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' "Қизил иблислар" чемпионлик курашига қўшилишди. МЮ" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! 90+4' Ўйин якунланди. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" - 3:0. Ҳисоб ўйинга мос эмасдек. Де Хеа ўйин қаҳрамони! 90+3' Бурчакдан етказилган тўпни Де Хеа эгаллаб олди 90+3' "Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритади 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди 89' Фалькао жарима зарбасини йўллади, тўп жонли деворга тегиб қайтди, яна зарба берди, ҳимоячига тегди бу сафар 89' "МЮ"да учинчи ўзгариш: Фил Жонс майдонни тарк этди. МакНэйр туширилди 88' Жарима майдончасига яқин жойда Коло Туре Эррерани йиқитди 87' Вууууҳ! Ван Перси жарима майдончаси чизиғи олдида бир ҳимоячини алдади ва кучли зарба берди. Тўп Жонснинг қўлидан майдонни тарк этди! 85' Де Хеааааа! Фантастика! Балотелли дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди, зарба йўллади! Дарвозабон тўпни оёқлари билан қайтарди!!! 84' Вууууҳ, Балотелли 24 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунидан ярим метр масофадан ўтиб кетди 84' Меҳмонларнинг ҳужумидан сўнг Фалькао бош билан зарба берди. Жонс тўпни эгаллади 83' Вуууууҳ, яна де Хеа!!! Ўнг қанотдан тўп етказилганидан кейин ҳимоячининг оёғидан Балотеллига келди, Марио яқин масофадан зарба йўллади. Давид эгаллаб олди! 81' Ван Перси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, посбон тўпни эгаллади 78' "МЮ"да ўзгариш: Руни ўрнига Фалькао туширилди 73' Марио Балотелли огоҳлантириш олди 71' ГООООООООЛ! Робин ван Перси, 3:0!!! Меҳмонларнинг ҳужумга берилиб кетганидан фойдаланган манкунианликлар қарши ҳужумга ўтишди. Руни чап қанотдан олдинга ўтиб, қарама-қарши қанотдаги Ван Перси томон узатди. Ҳимоячи тўпни қайтарди, жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаган Мата дарҳол тўпни Ван Персига узатди. Робин дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қилди! 71' "МЮ"да ўзгариш: Уилсон ўрнига Андер Эррера тушди 68' Бурчак тўпидан кейин "Ливерпуль" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан бош билан зарба берди. Дарвозабон майдончасининг чап томонида турган Балотелли акробатик услубда зарба йўлламоқчи бўлди, тўп унинг оёғига тегмай қолди 67' ВУуууууҳ, бугун "МЮ" дарвозасига тўп кирмаяпти, киришни истамаяпти! Стерлинг жарима майдончаси ичида тўп учун курашда ҳимоячилардан устун келди ва тўпни Балотеллига етказди. Марио 10-11 метрлардан зарба йўллади. Тўп Де Хеанинг қўлига тегиб, дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 66' Янг чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди ва бу тўп посбонга насиб қилди 65' Балотелли жарима майдончасига кириб борган Стерлингга пас берди, аммо Раҳим яна тўпни йўқотди 64' Вууууҳ! Валенсия ўнг қанотдан тўпни ерлатиб кучли зарба билан жарима майдончасига етказди. Ван Перси тўпга оёқ қўйди, аммо у дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди... 59' Стерлинг йўллаган зарба ноаниқ бўлди 57' Балотелли жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди 52' Ван Перси 15 метр масофадан зарба йўллади. Брэд Жонс тўпни эгаллаб олди 51' Эҳҳҳҳҳҳ, Стерлииииииинг! Бугун Раҳим учинчи марта Де Хеа билан яккама-якка вазиятда мағлуб бўлмоқда! Ҳимоянинг қўпол хатосидан кейин Стерлинг дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди, Де Хеани алдаб ўтиб, зара берди. Аммо Давид оёғини чўзиб, зарбани қайтарди 49' Мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишди. Меҳмонлар қайтаришди 47' Стерлинг чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Хендерсоннинг бош билан зарба беришга ҳеч ким халал бера олмади, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 46' Брендан Роджерс майдонга Балотеллини ташлади. Адам Лаллана танаффусдан кейин майдонга қайтмади 46' Иккинчи тайм бошланди. 45+2' Биринчи бўлим якунланди. "МЮ" - "Ливерпуль" - 2:0. Танаффус 45+1' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 45' "Ливерпуль" бурчак тўпи ишлади 42' Ўнг қанотдан етказилган тўпга 11 метрли нуқта атрофида турган Стерлинг бош билан зарба берди. Де Хеа тўпни ушлаб олди 40' ГООООООООЛ! Хуан Мата, 2:0!!! Эшли Янг чап қанотдан тўпни ўнг оёдқ жарима майдончасига айлантирди. Тўпга ван Перси сакради, аммо унинг бошига тўп теккан-тегмаганини аниқлаб бўлмади. Олис устун ёнида очиқ турган Мата бош билан дарвозани ишғол қилди. Агар Робиннинг бошига тўп теккан бўлса, Мата офсайдда эди 36' Жонни Эванс огоҳлантириш олди 35' Бурчакдан тўп ўйинга киритилганидан кейин жарима майдончаси ташқарисидаги Алленга етказилди. Жо зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди 34' Олис масофадан етказилган узатмадан кейин Альберто Морено жарима майдончасига кириб борди, бироқ ортдан етиб келган ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! 30' Хуан Мата томонидан етказилган тўпни ливерпулликлар қайтаришди 29' Жо Аллен сариқ карточка олди. У Валенсияни қоидага хилоф равишда тўхтатди 28' Меҳмонлар чап қанотдан жарима майдончасига кириб боришди, аммо тўпни ҳимоячилар эгаллаб, уни посбонга узатишди ва Де Хеа тўпни майдон марказига тепиб юборди 26' "Ливерпуль"да ўзгариш бўлди: Глен Жонсон ўрнига Коло Туре туширилди 23' Вууууууҳ! Яна Стерлинг! Раҳим жарима майдончаси ичида — чап томонда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида зарба берди! Тўп Де Хеадан майдонни тарк этди 22' "Ливерпуль" вазиятни ўнглаш учун ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча бундан фойда бўлаётгани йўқ 17' Энди "Ливерпуль" қарши ҳужумга ўтди. Хендерсон Стерлингни бирга бир вазиятга чиқараётганидан узатма марказий ҳимоячидан ўтмади 12' ГООООООООООЛ! Уэйн Руни, 1:0!!! "Ливерпуль"нинг ҳужумидан кейин орадан 30 сония ўтиб "МЮ" гол урди. Валенсия ўнг қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончаси чизиғи устида очилган Рунига узатди. Жамоа аниқ зарба билан ҳисобни очди! 12' Вууууууҳҳҳҳ! Лаллана чиройли пас билан Стерлингни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Раҳим яқин масофадан дарвозабонни доғда қолдира олмади. Де Хеа оёғи билан зарбани қайтарди! 11' Коутиньо чап қанотдан олдинга ўтаётган Стерлингга пас берди. Раҳим тўпга ета олмади 9' Валенсия ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Тўпни меҳмонлар қайтаришди 7' "Ливерпуль" прессинг уюштириб, рақибига ҳужум ташкил қилишга имкон бермаяпти ҳозирча 5' Феллайни чап қанотда қоида бузди. Жеррард тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди 4' "МЮ" ўз жарима майдончаси олдида тўпни йўқотди ва тезда яна хавфнинг олдини олди 2' Ливерпулликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп 3 марта жарима майдончасига етказилди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди 2' "МЮ" қизил, "Ливерпуль" сариқ рангли формада майдонга тушган 1' Ўйин бошланди! ' Жамоалар майдонда саф тортиб бўлишган. Учрашув бошланиш арафасида. ' Бугун Англия классикоси. Премьер-лигада энг кўп чемпионликни қўлга киритган икки жамоа — "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" жамоалари орзулар театри — "Олд Траффорд"да тўқнаш келишмоқда ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Манчестер Сити | 33 | 76 |
3 | Ливерпуль | 34 | 74 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 33 | 53 |
7 | Ньюкасл | 33 | 50 |
8 | Вест Хэм | 34 | 48 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Борнмут | 34 | 45 |
11 | Брайтон | 33 | 44 |
12 | Вулверхэмптон | 34 | 43 |
13 | Фулхэм | 34 | 42 |
14 | Эвертон | 34 | 41 |
15 | Кристал Пэлас | 34 | 39 |
16 | Брентфорд | 34 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 34 | 25 |
19 | Бёрнли | 34 | 23 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 34 | 16 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Лутон | 1-5 | Брентфорд |
34-тур | Шеффилд Юнайтед | 1-4 | Бёрнли |
34-тур | Вулверхэмптон | 0-2 | Арсенал |
34-тур | Эвертон | 2-0 | Ноттингем Форест |
34-тур | Кристал Пэлас | 5-2 | Вест Хэм |
34-тур | Астон Вилла | 3-1 | Борнмут |
34-тур | Фулхэм | 1-3 | Ливерпуль |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |