-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати
Финал, 21 декабрь, соат 00:45 ТАРКИБ:
Икер Касильяс
Пепе
Серхио Рамос
Марсело
Даниэль Карвахаль
Иско
Тони Кроос
Хамес Родригес
Гарет Бэйл
Криштиану Роналду
Карим БенземаЗАХИРА
РЕАЛ МАДРИД
Серхио Рамос (37)
Гарет Бэйл (51)2:0
САН-ЛОРЕНСО
ТАРКИБ:
Себастьян Торрико
Марио Йепес
Вальтер Каннеманн
Эммануэль Мас
Хуан Игнасио Мерсье
Хулио Буффарини
Нестор Ортигоса
Энцо Калински
Пабло Баррьентос
Гонсало Верон
Мартин КаутеруччоЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' "Реал" клублар ўртасидаги ЖЧнинг бош совринини қўлга киритди! Табриклаймиз! 90+2' Ўйин якунланди 90' Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 90' Оҳо! Коэнтрау чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпига Роналду бош билан зарба берди. Торрико тўпни ушлаб олди 88' "Реал"да ўзгариш: Серхио Рамос ўрнига Варан тушди 87' Хулио Буффарини жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Аниқ чиқмади бу зарба 86' "Сан Лоренсо" футболчилари майдон марказида тўпни эгаллаб олишди. Марсиес жарима майдончаси яқинигача келди ва кучли зарба йўллади. Касильяс тўпни ён томонга уриб юборди 85' Вальтер Каннеманн огоҳлантириш олди 84' Касильяс дарвозаси томон хавфли зарба йўлланди. Зарба бироз ноаниқ бўлди! 82' Бэйл жарима майдончаси ичида шеригига тўни узатмоқчи бўлганида Торрико тўпни эгаллади 78' Европаликларнинг ҳужумини "САн Лоренсо" футболчилари жарима майдончаси остонасида қайтариб қолишди 73' Вуууууҳ, Кариииим! Бэйл ўнг қанотдан тўпни унга узатди. Бензема жуда яқин масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади! 68' Мартин Каутеруччо майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Мауро Матос туширилди 64' "Реал" ўзининг "фирменный" қарши ҳужумини ташкил қилди. Бейл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва тўпни юқоридан дарвозабон майдончасига узатди! Тўп юқоридан дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди 62' Бензема жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади! Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 60' Қисқа вақт ичида аргентиналиклар бош мураббийи иккита ўзгариш қилди 57' "Мадрид" бурчак тўпини ўйинга киритди. "Сан Лоренсо" катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди 56' Хулио Буффарини огоҳлантириш олди. У Бэйлни қоидага хилоф тарзда тўхтатди 54' Вуууҳ! Энцо Калинский жарима майдончаси остонасида сакраб турган тўпни дарвозага йўллади. Тўп бироз дарвоза устидан ўтиб кетди 51' ГОООООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:0! Уэльслик футболчи жарима майдончаси ичида Искодан тўпни қабул қилди ва зарба йўллади. Кучли бўлмаган зарбани аргентиналик дарвозабон қўлларининг тагидан ўтказиб юборди 49' Роналду чап томондаги Бенземага тўпни узатиб, ўзи жарима майдончаси ичида қайта қабул қилди, аммо ҳимоячилар унга зарба йўллаш имкониятини беришмади 47' "Сан Лоренсо" икки марта бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Иккинчи узатмага Йепес бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 46' Иккинчи бўлим бошланди ' Жамоалар майдонга қайтишяпти 45+2' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Сан-Лоренсо" - 1:0. Танаффус 45+2' Роналду йўллаган зарба унинг яқинида — жарима майдончаси чизиғи устида турган футболчининг қўлига тегади. Назаримизда пенальти йўқ эди, боиси масофа жуда қисқа эди, ҳимоячи қўлини олиб қочишга улгурмасди. Ҳакам ҳам ўйинни тўхтатмади 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди 44' Майдон марказига яқин жойда белгиланган жарима зарбасини мадридликлар амалга оширишди. Рамос жарима майдончаси ичида оёқ билан зарба беришга ҳаракат қилди. Зарба кучли чиқмади, Торрико тўпни эгаллади 43' Марсело жароҳат олди шекилли, унинг ўрнига Коэнтрау тушишга тайёргарлик кўрмоқда 40' Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпни Касильяс эгаллаб олди 37' ГООООООООООЛ! Серхио Рамоооос, 1:0! Бурчакдан Крооснинг узатмасини марказий ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади! Турнирдаги иккинчи ўйиндаги Рамосдан иккинчи гол! 36' "Реалчилар" жарима майдончаси атрофида, ичида пайдо бўлаётганида жанубий америкаликлар катта шижоат эвазига хавфни бартараф этиб туришибди. Роналду ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини Торрико майдон ташқарисига чиқариб юборишди 31' Жаримадан етказилган тўпни мадридликлар қайтаришди 30' Карвахаль жуда қўполлик билан рақибни тепиб йиқитди. Огоҳлантириш олди 29' Марсело чап қанотдан дарвозабон майдончасига ҳаволатиб пас берди. Посбон тўпни эгаллади 28' Роналдунинг пасидан сўнг Бензема жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба йўллади. Торрико иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди 26' Қизиқ вазият юз берди. Пепе ён чизиқдан тўпни Рамосга улоқтираётганида тўп қўлидан чиқиб кетиб, ўз олдига тушди ва сакраётган тўпни бош билан Серхиога узатди:). Ўйин тўхтатилди албатта 25' Каутеруччо майдон марказида Рамосга нисбатан қўпол ўйнади 24' Бензема бурчак тўпи ишлади 22' Серхио Рамосга сариқ карточка. Керакмас жойда рақиб оёғига тепди 21' Бэйл нисбатан яна фол ишлатилди 18' "Сан Лоренсо" футболчилари ўз дарвозалари томон белгиланган ҳар қандай стандарт вазиятда жуда хушёр ўйнашмоқда. 17' Роналдунинг зарбаси жонли девордагиларга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи 16' Ҳакам билан тортишган Пабло Баррьентосга сариқ карточка кўрсатилди 16' Бэйлга нисбатан дарвоза рўпарасида ўйин қоидаси бузилди 13' БУрчакдан етказилган тўпни ҳимоячи бош билан қайтарди 13' "Реал" бурчак тўпи ишлади 12' Ўйин анча эҳтирослар остида давом этмоқда. Футбочлилар ўзини ҳам, рақибни ҳам аяшмаяпти 10' Аргентиналиклар ўнг қанот бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Каутеруччо тўпни майдондан чиқариб юборди 5' Криштиану 30 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли девордаги футболчига тегиб, дарвозабонга келиб тушди 1' "Реал" ҳисобни очиши мумкин эди! Тони Кроос рақиб жарима майдончасига узоқ бўлмаган жойда тўпни аргентиналик футболчидан олиб қўйди ва тезда чап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Роналдуга узатди. Криштиану ўнг томонда очилган Бенземага узатди. Карим тўпга ета олмади 1' Учрашув бошланди! ' Клублар ўртасида жаҳон чемпионати. Финал. "Реал" (Испания) - "Сан-Лоренсо" (Аргентина) ' Яна бир марта ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |