-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
17-тур, 4 январь, соат 21:00 ТАРКИБ:
1.Диего Алвес
6.Лукас Орбан
19.Антонио Барраган
5.Шкодран Мустафи
23.Николас Отаменди
11.Пабло Пьятти
21.Андре Гомес
10.Даниэль Парехо
15.Энцо Перес
7.Альваро Негредо
9.Пако АлькасерЗАХИРА
ВАЛЕНСИЯ
Антонио Барраган (52)
Николас Отаменди (65)2:1
РЕАЛ МАДРИД
Криштиану Роналду (14-пен.)ТАРКИБ:
1.Икер Касильяс
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
3.Пепе
4.Серхио Рамос
11.Гарет Бэйл
23.Иско
8.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
9.Карим Бензема
7.Криштиану РоналдуЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Эътиборингиз учун раҳмат ' "Реал Мадрид" ғалабалар серияси бўйича жаҳон рекордини ўрната олмайдиган бўлди. Ушбу мағлубиятдан кейин "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги 1 очколик фарқ сақланиб қолди ("Реал"нинг "Севилья"га қарши қолдирилган ўйини бор). Каталонияликлар бугун ғалаба қозониб, 1-ўринга чиқиб олиш имкониятига эгалар. "Реал Сосьедад"га қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Ўйин сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади. Ўтказиб юборманг ' Даҳшатли ўйин, суперўйин! Ҳиссиётларга бой бўлган ўйин! "Валенсия" ютқаза туриб, "Мадрид"ни мағлуб этиш учун ўзида куч топа олди! 90+4' Бурчак зарбаси ўйинга киритилди, ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди ва ҳакам ўша заҳоти финал хуштагини чалди! 90+3' Вууууууҳ! Ажойиб комбинация! Хамес-Иско-Марсело комбинациясидан кейин бразилиялик ҳимоячи зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғи тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!!! 90+3' Энг сўнгги 60 сония бошланди! 90+1' Родрига ҳимоячиларнинг устидан ошириб, Алкасерни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқармоқчи бўлди. Рамос тўпни эгаллаб олди 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 90' Пепе олис масофадан зарба йўллади. Юқоридан ўтиб кетди 88' Вуууууҳ, Роналдуууууууу! Бурчакдан етказилган тўпга бош билан зарба берди! Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 88' Тўп чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган Роналдуга узатилди. Криштиану дарвозанинг яқин устунига яқин жойда очилган Чичаритога етказилди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи 87' Ўнг қанотдан етказилган тўпни майдон эгалари қайтаришди 86' Бурчакдан етказилган тўпни "кўршапалаклар" бартараф этишди 85' Вууууууҳ, Диего Алвеееес! Чап қанотдан етказилган тўпга Иско 6-7 метрлардан бош билан зарба йўллади! Дарвозабон тўпни қайтарди, кейин ҳимоячи тўпни тепиб юборди! 84' Кроос жарима майдончаси ичидаги Чичарито томон узатма берди. Диего Алвес тўпни эгаллади 83' "Месталья" соҳиблари қарши ҳужумга ўтишди. Гайя чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Рамос тўп йўлига ғов бўлди 82' Пепе жарима майдончаси томон узатма берди. Тўп дарвозабонга насиб этди, меҳмонлардан ҳеч ким тўпга югурмади 81' "Реал" босимни оширмоқда. "Валенсия" тўлиқ мудофаада. 80' Иккала жамоада ўзгариш: Бензема ўрнига Чичарито, Негредо ўрнига Родриго туширилди 79' Вуууууууҳ, Рамоооссс! "Реал" ўнг бурчакдан 3 марта тўпни ўйинга киритди. Учинчисида тўп Крооснинг ўзига қайтарилди. Унинг узатмасидан кейин Рамос бош билан зарба берди. Зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Майдон эгаларига омад кулиб боқди! 78' Роналду чап қанотдан дарвозабон майдончасига унчалик кучли бўлмаган узатма берди. Ҳимоячилар уни қайтаришди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи 75' Мадридликлар томонидан амалга оширилган жарима зарбаси хавфли бўлди. Дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди ва тўп Бенземага келиб тушди. Каримнинг 10 метрлардан зарбасини ҳимоячилар қайтаришди 74' "Реал" чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Марсело томонидан дарвозабон майдончасига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтиришди 73' "Валенсия"да ўзгариш: Барраган ўрнига Суфён Фигули тушди 71' "Реал"да бирданига иккита ўзгариш бўлди: Хамес ва Бэйл ўрнига Сами Хедира ва Хесе Родригес туширилди 70' Бэйл ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончаси чизиғи устига етказди, Иско тўпни дарвозага бурди. Диего Алвес тўпни эгаллади 68' Эҳҳҳҳҳҳҳ, Баррагаааааан! Дарвозабон бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади!!! 65' ГООООООООООЛ! Николас Отаменди, 2:1! Тўп бурчакдан етказилганидан кейин Отаменди ҳаводаги курашда Рамосдан устун келди ва бош билан дарвозани ишғол қилди. Зарба кучли чиқди, тўсин остига кираётган тўпни Касильяс қайтара олмади! 64' Қанотда белгиланган жаримадан етказилган тўп Рамоснинг бошидан майдонни тарк этди 63' Даниэль Карвахаль огоҳлантирилди. У ўзидан ўтиб кетаётган ҳужумчини қўли билан тўхтатиб қолди 60' Лукас Орбан огоҳлантириш олди. Ҳакам билан тортишгани учун 59' Вууууҳ, Оҳоҳҳоҳо, Ой-ой-ой!!! Мезбонлар майдон марказида жарима зарбасини ишлашди. "Валенсия" футболчиларидан бир тўпни ярим метр нарига тепиб қўйди. Бу узатма эдими ёки бошқа ўйинчи жарима зарбасини тепиш учун ташлаб қўйдими — буниси футболчининг ўзига боғлиқ. Аммо Бензема тўпни дарҳол олдинга узатди ва Бэйл дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. У деярли дарвозабон майдончасигача борди. Ортдан келаётган ҳимоячи тўпга оёқ чўзди, аммо тўпга ета олмади. Бэйл эса зарба беришга улгурмади ва тўпни дарвозабон қайтарди. Ундан кейин ҳимоячилар вазиятдан узоқлаштиришди. Такрорий лавҳада ортдан келган ҳимоячи Бэйлнинг йиқилишига сабаб бўлгандек кўринди... 57' Чап қанотдан "Валенсия" дарвозабон майдончаси узатма берилди. Ҳимоячи тўпни қайтарди ва тўп юқорига кўтарилди. Дарвозабон ва Бэйл тўп учун сакрашди. Гарет унга нисбатан ўйин қоидаси бузди 55' "Реал" бурчак зарбасини амалга оширди, Рамос бош билан йўллаган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди 52' ГОООООООООЛ! Антонио Барраган, 1:1! "Валенсия" чап қанот ярим ҳимоячиси тўпни эгаллади ва марказ томонга сурилди ва ўнг қанотда очилган Барраганга узатма берди. Антонио 16 метрлардан кучли зарба берди. Тўп Пепега тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Автогол деса ҳам бўлади. Ҳакам қайдномада голни кимни номига ёзишни ўзи билади. 50' "Реал" ўз жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйиши натижасида мезбонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Негредо ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап қанотдаги жамоадошига етказди. Узатма муваффақиятли чиқмади ва ҳужумчи тўпни чизиқ устидан эгаллаб, орқароқдаги шеригига узатди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди! 46' Вууууууҳ! Жарима тўпи жарима майдончасига етказиб берилди. Тўп қайтарилди. Андре Гомес 17 метрдан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёёёёнгинасидан ўтиб кетди! 46' Пепе чап қанотдан ўйин қоидасини бузди 46' Иккинчи бўлим бошланди! ' Футболчилар майдонга қайтишмоқда ' Биринчи бўлим жуда жанговар ўтди. Пенальтидан урилган гол эвазига "Реал" олдинда бормоқда. Кўриниб турибди, "Валенсия" шунчаки таслим бўлмайди. Танаффус. Бироз дам оламиз 45+2' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Валенсия" - "Реал Мадрид" - 0:1. 45+2' Вууууууҳ! Қойил, Касильяс! Андре Гомес 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп "Реал" ҳимоячисидан ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Алкасер эгаллади, Касильяснинг югуриб келаётганини кўрган Пако ўнг қанотда очиқ турган Негредога пас бермоқчи бўлди. Бироқ Икер оёғи билан тўпни қайтарди ва эгаллаб олди! 45+1' Бензема 16 метрлардан зарба йўллади. Тўпни Диего Алвес эгаллади 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди 45' Гомес 18 метрлардан кучли зарба йўллади! Даврозабон тўпни эгаллади 44' Касильяс тўпни тезлик билан ўйинга киритмоқчи бўлганида Даниэль Парехога урилиб йиқилди. "Валенсия" футболчиси огоҳлантириш олди. Биринчи бўлимнинг ўзида 5та "сариқ" 43' "Валенсия" хавфли ҳужум ташкил қилди! Майдон марказида тўпни эгаллаган мезбонлар чап қанотдан жарима майдончасига кирган Алкасерга тўпни етказишди. Пако паралел қанотга эмас, узатмани орқадан яқинлашаётган жамоадошига етказишга қарор қилди. Аммо узатма жуда кучсиз чиқди ва тўпни Касильяс эгаллаб олди 42' Пако Алкасер майдон марказида Пепени чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди 41' Бурчак зарбасини мадридликлар бартараф этишди 40' "Валенсия" ҳужумчиси Барраган жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади! Ўнг қанотдан етказилган тўпни эгаллаган Антонио жарима майдончасига кирди ва 14 метрлардан зарба йўллади. Тўп Пепега тегиб, майдонни тарк этди 39' Тўп жарима майдончаси атрофига етказилди ва Роналду унга югурди. Энцо Перес тўпни ён томонга тепиб юборди 38' Алкасер томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди 37' Иско жарима майдончаси бурчагида Гомесни чалиб йиқитди. Жарима зарбаси 35' "Реал" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Дастлабкисини валенсияликлар қайтаришди. Иккинчи бурчак зарбаси пайтида Серхио Рамос сакраган ҳолда Негредонинг белига урилиб кетди. Альваро ўзини алмаштиришларини сўраяпти... 33' Роналду жарима зарбасини тепди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 33' Шкодран Мустафий сариқ карточка олди. Чап қанотда Роналдуни чалиб йиқитгани учун! 31' Алкасер жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди 30' Анчелотти шогирдлари бурчак зарбасини ўйинга киритишди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди 25' Эҳҳҳҳҳ, Роналдуууу! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвозабон майдончасидаги Роналдуга узатди. Криштиану дарвозабонни алдаб ўтди, аммо ўткир бурчак остида дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қила олмади! Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди! 24' Хосе Луис Гайя майдонга тушган заҳоти сариқ карточка олди. Муддатидан аввал майдонга тушиб кетди шекилли! 23' "Валенсия" футболчиси Пабло Пьятти жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Хосе Луис Гайя тушди 22' Негредо жарима майдончасига яқинлашиб келди ва ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда тўпни чап қанотдаги футболчига муваффақиятсиз тарзда етказди ва хавфли вазият йўққа чиқди 21' Роналду зарбани ерлатиб йўллади. Тўп жонли девордан ўтди, Алвес уни эгаллади 20' "Реал" жарима зарбаси тепади. Искога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 30 метрлар... 19' Ўйин бошида "кўршапалаклар" босим уюштиришаётганди, "Қироллик клуби" илк хавфли вазиятдаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. Энди эса тўп назорати "Реал" томонига ўтмоқда 16' Вууууууҳ! Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпни қайтаришда Пепе ва Касильяс бир-бирларига халал беришди. ДАврозабоннинг мушт билан урган тўпи узоққа бормади. Негредо 11 метрли нуқта атрофида чалқанча зарба бериб, дарвозани аниқ нишонга ола билмади 15' Серхио Рамосга сариқ карточка кўрсатилди. Тўпни қўли билан ўйнагани учун 14' ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 0:1! Дарвозабон тўп йўналишини топа олмади 13' ПЕНАЛЬТИ! "Валенсия" дарвозасига! Жаримадан етказилган тўп Бэйлнинг бошига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва Негредонинг қўлга тегди! 12' Ўнг қанотдаги чизиқ олдида Бэйлга нисбатан ўйин қоидаси бузилди 10' Олис масофадан етказилган тўпни Бэйл жарима майдончаси ичида — ўнг томонда эгаллади. Тўпни чап оёғига тўғирлаб зарба берди, зарба муваффақиятсиз чиқди 9' Мезбонлар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишди. Рамос тўпни унчалик муваффақиятли қайтармади. Унинг бахтига тўпни ҳужумчи эгаллай олмади 5' Чап қанотдан етказилган тўпни жарима майдончаси ичида турган футболчи тўхтатмасдан ичкарига узатди. Ҳужумчидан кўра Касильяс тўпга биринчи бўлиб етиб олди 3' "Валенсия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилди. Яна жарима майдончасига узатма берилди. Ҳужумчи олис бурчакка тўпни йўллади. Касильяс тўпни эгаллаб олди 2' "Валенсия"нинг ўнг қанот ҳимоячиси тўпни орқага узатди. Марказий ҳимоячи ва дарвозабон бироз бир-бирларига ишониб қолишди. Бензема ҳам тўпга қараб югурди. Сўнгги паллада дарвозабон Диего Алвес тўпни тепиб юборишга улгурди 1' "Кўршапалаклар" чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатишди. Мадридликлар тўпни қайтаришди 1' ЎЙИН БОШЛАНДИ! ' "Веленсия" оқ, "Реал" ўзининг сафар формаси — қора рангли футболкаларда майдонга тушишган ' Жамоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда ' "Валенсия" футболчилари ҳурмат йўлакчасини ҳосил қилиб, "Реал" футболчиларининг майдонга чиқиб келишларини қарсаклар билан кутиб олишди ' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда ' "Реал" ва "Барселона" билан тенгма-тенг ўйнайдиган жамоалар Ла лигада кам. "Валенсия" эса шундай жамоалар тоифасига киради. "Барса" энг сўнгги сониялардагина ғалаба тўпини киритганди. Шу боис, бугун мадридликларга жиддий қаршилик кўрсатишини кутиш мумкин ' Испания чемпонати 2 ҳафталик танаффусдан кейин яна ўз йўлида давом этади. Бугун бизни катта ўйин кутиб турибди ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Манчестер Сити | 32 | 73 |
2 | Арсенал | 32 | 71 |
3 | Ливерпуль | 32 | 71 |
4 | Астон Вилла | 33 | 63 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ньюкасл | 32 | 50 |
7 | Ман. Юнайтед | 32 | 50 |
8 | Вест Хэм | 33 | 48 |
9 | Челси | 31 | 47 |
10 | Брайтон | 32 | 44 |
11 | Вулверхэмптон | 32 | 43 |
12 | Фулхэм | 33 | 42 |
13 | Борнмут | 32 | 42 |
14 | Эвертон | 32 | 35 |
15 | Кристал Пэлас | 32 | 33 |
16 | Брентфорд | 33 | 32 |
17 | Ноттингем Форест | 33 | 30 |
18 | Лутон | 33 | 25 |
19 | Бёрнли | 33 | 20 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Ньюкасл | 4-0 | Тоттенхэм |
33-тур | Брентфорд | 2-0 | Шеффилд Юнайтед |
33-тур | Бёрнли | 1-1 | Брайтон |
33-тур | Манчестер Сити | 5-1 | Лутон |
33-тур | Ноттингем Форест | 2-2 | Вулверхэмптон |
33-тур | Борнмут | 2-2 | Ман. Юнайтед |
33-тур | Ливерпуль | 0-1 | Кристал Пэлас |
33-тур | Вест Хэм | 0-2 | Фулхэм |
33-тур | Арсенал | 0-2 | Астон Вилла |
33-тур | Челси | 6-0 | Эвертон |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |