-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
29-тур, 5 апрель, соат 23:59 ТАРКИБ:
01.Серхио Альварес (Д)
19.Жонни
02.Уго Мальо
22.Густаво Кабраль
05.Педро Эрнандес
24.Аугусто Фернандес
23.Микаель Крон-Дели
03.Андреу Фонтас
11.Хоакин Ларривей
10.Нолито
14.Фабиан ОрельянаЗАХИРА
13.Рубен Бланко (Д)
20.Серхи Гомес
08.Алекс Лопес
06.Неманья Радоха
07.Санти Минья
18.Тео Бонгонда
09.ЧарльзСЕЛЬТА
0:1
БАРСЕЛОНА
Жереми Матьё (74)ТАРКИБ:
13.Клаудио Браво (Д)
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
24.Жереми Матье
21.Адриано
12.Рафинья
05.Серхио Бускетс
08.Андрес Иньеста
09.Луис Суарес
11.Неймар
10.Лионель МессиЗАХИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
15.Марк Бартра
02.Мартин Монтойя
04.Иван Ракитич
06.Хави Эрнандес
20.Серхи Роберто
07.Педро РодригесСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' Ўйин тугади! Барселона сафарда жуда қийин ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Матье бугун Барселорна қаҳрамони! 90+3' Ўйиннинг сўнгги сонияларида Сельта бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз. 90' Месси!! Очиқчасига қизғанди. Қулай вазиятда турган шеригига тўпни ошириши мумкин эди, аммо тўпни дарвозабон устидан оширмоқчи бўлди. Ноаниқ. 90' Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 87' Бускетс эса Орельянанинг жахлини чиқаришдан олдин вақтни чўзгани учун сариқ карточка олди. 87' Фабиан Орельянага қизил карточка!!!! Бускетсга чим бўлакчасини отгани учун. Асаблар, асаблар.... 83' Қизиқ статистик маълумот: Матье ўз фаолияти давомида илк марта кетма-кет икки учрашувда гол урмоқда. Барселона ҳужумчилари гол ура олмаётган вақтда франциялик ҳимоячининг голлари анча фойдали бўлмоқда.... 82' Орельяна ҳужум вақтида фол ишлатди. Барселона футболчилари шошмасдан ҳужум бошлашмоқда. 80' Бундан бир неча дақиқа олдин Иньеста ўрнига Педро майдонга туширилганини эслатиб ўтамиз. 79' Бу орада қарши ҳужум пайтида Неймар яна оффсайдда қолиб кетди. 78' Ўйин бироз асабий кўриниш олди. Анча тез суратларда ўтмоқда. 75' Дарвоқе, бундан бир неча дақиқа олдин, мезбонлар таркибда футболчи алмаштирилди. Камп Ноудаги ўйин қаҳрамони Ларривей ўрнига Шарлес майдонга тушди. 74' Месси қанотдан жарима тўпини узатди, Матье эса яна барчадан чаққон ҳаракат қилиб дарвозани боши билан нишонга олди. Барселона олдинда. 74' ГОООЛ!!!! Матье!!! Яна Матье, яна боши билан!!! 69' Сельта футболчиси рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Пенальти йўқ. 67' Сельта таркибида ҳам ўзгариш. Никлас Крон-Дели ўрнига Неманья Радойа майдонга тушди. 67' Нолито тўпга бироз кеч қолди. Браво чаққонроқ ҳаракат қилди. 66' Барселона футболчиларининг жарима тўпи бартараф этилди ва Сельта қарши ҳужумга отланди. 65' Бускетсга нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи. 64' Айни дамда устунлик меҳмонлар томонида. Ҳужумлар анча ҳавфли кўриниш олмоқда, фақат зарбалар берилмаяпти. 62' Мана яна бир вазият!! Дани Алвеснинг чап оёғига тўп тушмай қолди. Унинг зарбаси ўхшамади, ажойиб вазият эди. 61' Барселонанинг яна бир бурчак тўпи самарасиз амалга оширилди.... 60' Бир пайтлардагидек Хави, Иньеста ва Бускетс Барселонанинг ярим ҳимоя марказида яна бирга тўп суришмоқда. 56' Барселона сафида ўзгариш. Хави Рафинья ўрнига майдонга тушди. 54' Шу заҳоти, мезбонлар ҳавфли қарши ҳужум уюштиришди. Нолито қанотдан жарима майдонига кирди ва рақибнинг икки ҳимоячиси орасидан зарба берди. Ноаниқ. Ушбу вазиятда Нолито тўпни қулай вазиятда турган шеригига оширишдан қизғанди. 53' Месси!! Ҳозир Сельтага омад кулиб боқди. Мессининг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ. 52' Сўнгги икки дақиқада анча фаол ҳаракат қилган мезбонлар яна бир бурчак тўпини амалга оширишади. 51' Фабиан Орельяна оффсайдда қолиб кетди. Сельта футболчилари ҳам ҳужумда анча фаол. 49' Барселона футболчилари рақиб жарима майдони яқинида ҳавфли жарима тўпини ишлаб олишди. 48' Барселона футболчилари бурчак тўпини амалга оширишади. 47' ГООЛ! Неймар оффсайддан урилган гол муаллифига айланди. Ҳужумчи бироз оффсайдда қолиб кетди ва гол ҳисобга олинмади.... 46' Биринчи таймдаги статистикага кўра тўпни назорат қилиш бўйича устунлик Барселона томонида - 63% - 37 %. Аммо, ҳавфли ҳужумлар борасида Сельта биринчи таймда Барселонадан фаол ҳаракат қилишди! 46' Иккинчи тайм бошланди! 45' Учрашув ҳаками эса биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Биринчи тайм тугади! 45' Суаресга симуляция учун сариқ карточка.... 43' Сельта футболчилари биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида анча фаол.... 41' Ларривей!!!!! Мана вазият....Ларривей мезбонларни олдинга олиб чиқиш учун жуда қулай имкониятга эга бўлди, аммо рақиб ҳимоячиларининг совғасидан унумли фойдалана олмади ва тўпни тепага қараб тепиб юборди. 40' Фабиан Орельянани жарима майдони ичида йиқитишди ва ҳакам ҳуштак чалди. Пенальти?! Йўқ, Сельта ҳужумчиси офф сайдда қолган экан. 38' Мезбонлар ҳужуми пайтида асабийлашаётган Луис Энрикени кўрсатишди. Сельта футболчилари бугун ҳам Барселона мураббийини асабийлашишга мажбур қилишмоқда.... 36' Мезбонлар яна бир бурчак тўпини амалга оширишди, бу сафар ҳам ҳавф бартараф этилди. 35' Сельта футболчиси меҳмонлар жарима майдонида йиқилди ва пенальти сўради. Аммо, бу ҳам пенальти эмас. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. 31' Голга тортадиган ҳужумлар камайди, меҳмонлар марказдан ўнг қанотга, Дани Алвес томон тўпни кўпроқ оширишмоқда. 28' Ох, мана вазият!! Браво ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг таваккал қилиб рақибига ташланди ва тўпни тепиб юборишга улгурди. Стадион эса пенальти талаб қилмоқда.... 23' Суареснинг кучли зарбасини Серхио Альварес қайтарди. Сельта дарвозабони мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида қаҳрамонлик кўрсатган ва ўз жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшган эди. Бугун ҳам ҳозирча яхши ўйнамоқда. 21' Иньеста кўзини юмиб тўп оширгандек кўринди ҳозир.... 19' Ҳаводан узатилган тўпларни Сельта ҳимоячилари қайтармоқда, шунинг учун меҳмонлар вақти-вақти билан ердан узун пасларни оширишга уринмоқдалар. 18' Барселона футболчилари майдон марказида назоратни ўз қўлларига олишди. Сўнгги икки дақиқада тўп уларда. Фақат жарима майдонигача кириб боришга ҳозирча қийналмқодалар. 15' Суарес ҳакамдан пенальти сўрамоқда. Ҳакам бундай вазият учун пенальти берадиган аҳмоқ эмас, албатта. 14' Ўйин темпи анча юқори. Сельта ҳимояда ўйнаётгани йўқ, вақти-вақти билан тезкор ҳужумлар уюштирмоқда. 12' Мессиииии!!!! Месси ҳозир майдон марказидан рақиб жарима майдонига кириб борди ва кучли зарба берди, аммо Альварес уни қайтарди. Қайтган тўпга эса Неймар тўғри зарба бера олмади. 10' Мана вазият!!!! Браво ҳозир Селтьа футболчисининг зарбасини бартараф этди. Браво, Браво! 8' Барселонада эса, ҳозир айнан Дани Алвес ўз қанотидан анча фаол. 6' Сельта футболчилари чап қанотда анча ҳавфли кўринмоқда. Дани Алвеснинг қанотидан.... 3' Ўйиндаги илк бурчак тўпини Сельта футболчилари амалга оширишди. Аммо, бурчак тўпи самарасиз. 2' Дани Алвеш қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, аммо тўпга Неймардан олдин Серхио Альварес олдинроқ чиқди. 2' Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида Сельта Камп Ноуда ғалаба қозонган эди. Бугун ҳам Барселонага осон бўлмаслигини таҳмин қилиш қийин эмас. 2' "Барселона" ёрқин қизил рангли формада, "Сельта" эса оч ҳаворанг рангли футболкада ўйнамоқда 1' Ўйин бошланди. ' "Сельта" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |