-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон - Навбаҳор «A» Серия 21.04.2025 21:00 Женоа - Лацио АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Англия Премьер-лигаси, 23-тур.
29 январь, соат 00:45 ТАРКИБ:
1. Давид де Хеа (G)
2. Рафаэль да Силва
4. Фил Джонс
12. Крис Смоллинг
6. Джонни Эванс
3. Патрис Эвра
11. Райан Гиггз
18. Эшли Янг
8. Хуан Мата
25. Антонио Валенсия
20. Робин ван ПерсиЗАХИРА
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД
Ван Перси (6)
Янг (59)2:0
КАРДИФ СИТИ
ТАРКИБ:
1. Дэвид Маршалл (G)
25. Кевин Макнотон
4. Стивен Колкер
5. Марк Хадсон
42. Деклaн Джон
16. Крэйг Нун
8. Гэри Медель
18. Джордон Матч
7. Питер Уиттингем
10. Фрейзер Кэмпбелл
39. Крейг БелламиЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
94' Ўйин тугади. 90' Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди. 85' Мата ўрнига Аднан Янузай тушди. 80' Мата жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Эвра қанотдан тўпни дарвоза яқинига етказиб берди. Дарвозадан 5 метр узоқликда турган Мата тўпни тўғри Маршалнинг қўлига йўллади. 75' Валенсия ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвоза томон кучли зарба берди. Маршал катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. 74' Руни ўйинга киришиб кетди. Унинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Унинг ўзи бурчак тўпини амалга оширди. Бу ерда ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди.
71' «Кардифф» учта ўзгаришни ҳам қилиб бўлди. Кэмбел ҳам майдондан чиқди. 69' Сульшер бир дақиқа ҳам ўтиргани йўқ. Бутун ўйинни тик турган ҳолда кузатмоқда. Унинг устози сэр Алекс Фергюон ҳам стадионда. Мураббий ўз телефонида нималарнидир томоша қилмоқда. Ёки смс ёзмоқда. 67' «Кардифф» қанотлардан ҳужум уюштирмоқда. Ким ўз қанотидан олдинга борди ва тўпни ҳужум чизиғига узатди, лекин Де Хеа ўз ўрнида. 65' Мата ўйинда учинчи марта қоида бузмоқда. «Кардифф» сусайди. Эванс ҳимояда иш қолмаганидан ҳужумга борди ва узоқ масофадан зарба берди. Унга бироз аниқлик етишмади. 64' Руни ван Перси ўринига майдонга тушди. 59' Эшли Янг 30 метрлар чамасидан фантастик зарбаси билан ҳисобни 2:0га етказди. 56' Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол 54' «МЮ» ҳимояси палапартиш ҳаракат қилмоқда. Рафаэль жарима майдончасида Жонга тўпни олдириб қўйди. Кэмбел эса Эвансдан қошиб кетди ва қулай вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо унда аниқлик етишмади. «МЮ» ҳаяжонланмоқда. 51' Мата чап қанотдан олдинга ўтди ва Эшли Янгдан тўпни қабул қилиб олишга тайёр эканини билдирди. Лекин Янг тўпни узатишда кечикди. Мата ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. 47' Жамоалари иккинчи бўлимни ўзгаришларсиз бошлашди. 46' Иккинчи бўлим бошланди. 45' Биринчи бўлим якунланди. 44' «МЮ» нимагадир қанотлардан ҳужум уюштирмай қўйди. Эвра фақат олдинга бормоқда, лекин унинг тўп узатишлари жуда оддий бўлиб қолмоқда. Янузай ва Кагаваларнинг йўқлиги билинмоқда. Балки иккинчи бўлимда улардан бирини майдонга туширар. 41' Биринчи бўлим якунига яқин «Кардифф» прессинг қилишни бошлади. Уэльсликлар рақиб жарима майдончасидаёқ уларга босим ўтказишмоқда. 36' Ўйинда темп жуда катта. Ван Перси бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳеч қанча вақт ўтмай бурчакка яқин жарима зарбаси белгиланди. «Кардифф» тўпни эгаллаб олди ва катта тезлик билан қарши ҳужумга ўтди. Макнотон ўнг қанотдан олдинга борди ва Белламига тўп узатди. Ҳужумчи тўпга улгурмади. 31' Мата энди чап қанотга ўтди. Мойес унга эркинлик берган кўринади. Ўйин аста-секин Мата орқали давом этмоқда. Паслар ҳам камералар каби унга йўналди. Бу бошқача. Ўйин бошида Мата ўзини топа олмаётган эди. 27' Майдонда тенг кураш. «МЮ» жуда эҳтиёткор ҳаракат қилмоқда. «Кардифф»нинг навбатдаги ҳужумлардан бирида тўп дарвоза яқинига ҳаволатиб узатилди. Хадсоннинг зарбасини Де Хеа бартараф қилди. Жуда хавфли ҳужум бўлган эди. 23' Валенсия қанотдан навбатдаги ҳужумни бошлаётганида Беллами томонидан йиқитилди ва Беллами сариқ карточка билан жазоланди. Жарима зарбасини Мата амалга оширди. Эванснинг зарбаси ноаниқ бўлди. 20' «Кардифф» аста-секин тўпни назотар қилишни бошлади. Жарима майдончасига яқин Кэмбелл тўпни қабул қилиб олди ва уни Нунга ташлаб берди. Ярим ҳимоячининг зарбаси эса дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди. 17' Гиггз майдон марказини тўлиқ ўз қўлига олди. Қария бугун барча ҳужумларни уюштирмоқда десак ҳам бўлади. Бу ерда эса Янг ноаниқ тўпни узатиб ҳуштаклар билан мукофотланди. 15' «МЮ»нинг собиқ футболчиси Фрезер Кэмбел қулай вазиятда чиқиб бораётган эди. У тезлик олаётганида қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди. Бугун Мата майдонда йўқолиб қолмоқда. Ҳозирча! 11' Бугун Эвра деярли ўз позициясида ўйнамаяпти. У кўп вақтни ҳужумда ўтказмоқда. Дэвид Мойес бугун бор кучини бериб бўлса ғалаба қозонишни хоҳлаётгани аниқ. 8' Голда Эшли Янгнинг ҳиссаси катта бўлди. У майдоннинг катта қисмини ёлғиз босиб ўтди ва тўпни қанотдаги Валенсияга узатди. У эса қулай вазиятдаги ван Персини топди. Ҳужумчининг биринчи зарбасини Маршал қайтарди, лекин иккинчи уринишида Робин ҳисобни очди. 1:0. 7' Ван Перси. Робин қайтишини гол билан нишонлади. 6' Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол 6' Матада ҳаяжон сезилмоқда. Унинг «МЮ»даги биринчи ҳаракати фол билан якунланди. У Белламига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Иккинчи уринишида эса Валенсияга тўпни ноаниқ узатди. 4' «МЮ» ўйинни жуда фаол бошлади. Эвранинг узатмасидан кейин «Кардифф» футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси эса самарасиз бўлди. Маршал ўз ўрнида. 1' Ўйин бошланди. Дэвид Мойес Хуан Матанинг жамоага мослашишини кутмади ва уни асосий таркибда майдонга туширди. 0' Ассалому алайкум, қадрли мухлислар. Сизларни Англия чемпионати 23-туридан ўрин олган «МЮ» ҳамда «Кардифф» жамоалари ўртасидаги ўйиннинг онлайн матнли трансляциясини кузатишга таклиф қиламиз.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |