-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
Онлайн трансляция
Англия Премьер-лигаси, 23-тур.
30 январь, соат 00:45 ТАРКИБ:
1. Петр Чех (G)
28. Сесар Аспиликуэта
26. Джон Терри
24. Гэри Кэхилл
2. Бранислав Иванович
11. Оскар дос Сантос
12. Джон Оби Микель
22. Виллиан Боржес
7. Рамирес Сантос
17. Эден Азар
29. Самюэль Это'ОЗАХИРА
ЧЕЛСИ
0:0
ВЕСТ ХЭМ
ТАРКИБ:
13. Адриан Кастилло (G)
20. Ги Демель
19. Джеймс Коллинз
5. Джеймс Томкинс
21. Мохамед Диаме
23. Стюарт Даунинг
4. Кевин Нолан
17. Джой О Брайен
14. Мэттью Тейлор
16. Марк Ноубл
9. Энди КэрроллЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' Эътиборингиз учун раҳмат ' "Челси" ушбу мавсумда илк марта Премьер-лига баҳси доирасида "Стемфорд Бридж" стадионини голсиз тарк этди ' "Челси" футболчилари бугунги ўйинда дарвоза томон 39та зарба йўллашибди! Аммо уларнинг бирортаси гол билан якунланмади ' "Кўклар" "Арсенал"га етиб олиш имкониятидан фойдалана олишмади! ' ЧЕЛСИ - ВЕСТ ХЭМ - 0:0 90+7' ЎЙИН ТУГАДИ! 90+7' Бугунги ўйин қаҳрамони - Адриан Кастильо! Шубҳасиз! У бу сафар Лемпарднинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди!!! 90+6' Энди меҳмон дарвозабон Азарнинг кучли зарбасини бартараф этди! 90+5' Қўшиб берилган вақт якунланди. "Челси" бурчак тўпидан самара чиқара олмади 90+3' Яна бир марта меҳмонлар дарвозабони Кастильо ўз хушёрлигини намойиш қилди. У Это'Онинг яқин масофадан буриб юборган тўпини қайтарди! 90+3' Рамирес жарима майдончасининг ўнг қанотида тўпни шериклариаг етказиб бера олмади 90+2' Лемпарднинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди 90+2' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилибди. 90+1' Бир нафар меҳмон футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Моуриньоунинг хуноби ошмоқда 90' Моуриньо шогирдлари рақиб жарима майдончаси ичида тўп билан муомала қилишмоқда. Вест Хэмнинг барча футболчилари жарима майдончаси ичида! 88' Ивановичнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади 86' Ўйин суръати ўша-ўша: "Челси" рақиб дарвозаси томон йўл қидирмоқда. Ҳозирча меҳмонлар ишончли ўйнашмоқда. 84' Кэхиллнинг зарбасини эса посбон эгаллаб олди 83' Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди 80' "Вест Хэм" мураббий футболчи алмаштирмоқда. 79' Это'О жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти йўқ 77' Иванович офсайдда қолиб кетди 76' "Челси"нинг штурми давом этмоқда. Улар 11 кишилик қўрғонни ёриб ўта олмай, фақат олисдан зарба йўллашга мажбур бўлишмоқда. Ҳозирча эса бундан наф чиқмаяпти 74' Вест Хэм футболчиси Нолан огоҳлантирилди 72' Вух! Вест Хэм ҳимоячилари бугун фидокорона ўйнашмоқда. Улар Это'Онинг жарима майднчаси ичида йўллаган зарбасини кўп кишилашб қайтаришди! 70' Ўйин тугашига 20 дақиқа қолмоқда. 67' Азар жарима майдончасига яқинлашиб келиб, зарба берди. Дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди тўп 66' "Челси" қарши ҳужум ташкил қилмоқчи эди, меҳмонлар тезда зоналарни ёпишга улгуришди 64' Вест Хэмдан эса Кэрролл майдонни тарк этди 63' Моуриньо бирданига 2та ўзгариш қилди. Майдондан Оби Микель ва Аспиликэтани олиб, Лемпард ва Матични ўйинга ташлади 63' Вест Хэм бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади 60' Меҳмонларнинг кам сонли, аммо ўта хавфли ҳужуми! Тўп Кэрроллнинг оёғига "ўтирмади". Акс ҳолда у деярли дарвозабон майдончасида ҳисобни очарди! 59' Вес Хэмнинг 17-рақамли футболчиси Жой О'Брайен огоҳлантирилди 58' Майдон марказида Вест Хэмдан фақат Кэррол "қўриқчилик" қилмоқда. 57' Рамирес жуда қулай вазиятдан - яқин масофадан тўпни дарвозага йўллай олмади. Тўп сакраб келгани учун дарвоза устидан ўтиб кетди 55' Вест Хэм фақат ҳимояланмоқда. Зич ҳимояланмоқда 55' Дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич - 5:1. Ҳисоб эса ҳамон 0:0 54' "Челси"нинг узоқ чўзилган позицион ҳужуми Оскарнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ва дарвозабоннинг тўпни эгаллаб олиши билан якунланди 50' Азар жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди 48' Оскар ва Рамирес жарима майдончаси ичида бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Рамиреснинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдоннаи тарк этди. Бурчак тўпи эса самарасиз якунланди. 47' Иккинчи бўлим бошида Вест Хэм ҳужум ташкил қилмоқда. Кэрролга нисбатан қоида бузилди 46' ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! ' Вест Хжм дарвозабони яхши ўйин кўрсатаётганини таъкидлаш лозим ' Биринчи бўлим давомида тўп билан муомала қилиш кўрсаткичи - 71/29% 45+3' БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС! Ҳозирча "Челси" - "Вест Хэм" - 0:0 45+1' Мезбонларнинг навбатдаги бурчак тўпи самара келтирмади 45+1' Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 45' Жон Терри ҳужумга ёрдамга борди. Бурчакдан етказилган тўпга айнан у бош билан зарба берди. Рақиб посбони бир амаллаб тўпни қайтариб юборди! Бўлим сўнгида ҳисоб очилиши мумкин эди 44' Лондонда ёмғир ёғмоқда, худди Тошкентдагидек. "Челси"нинг ҳужумлар ёмғири эса ҳозирча наф келтирмаяпти 43' Вест Хэм майдон марказидан ўта олмаяпти. Ўтса ҳам тўпни тезда йўқотмоқда 42' Азарнинг шундоққина жарима майдончаси остосидан йўллаган айланма зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди 40' Мезбонлар кўпроқ ҳужум қилаётган бўлсалар-да, меҳмонлар ҳимояда ишончли ўйнашмоқда 35' Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз 30' Оскарнинг яна бир зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди 26' Диаме жароҳат олди шекилли, унинг ўрнига Жарвис тушди ' Вест Хэм футболчиси Диаме тўп кетидан қувди, аммо унга ета олмасдан майдон четидаги шитдан ошиб, мухлислар ичига кириб кетди... 24' Рамиреснинг зарбаси ҳам бироз ноаниқ бўлди. 24' Жон Оби Микелнинг ажойиб зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 17' "Челси" 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳозирча самарасиз 14' Иванович ўз жарима майдончаси олдидан майдоннинг иккинчи бўлимигача тўп билан келиб, тўпни Азарга етказди. Азар эса уни Это'Ога узатди. Самуэлнинг зарбаси ноаниқ бўлди 13' Виллианнинг зарбаси кучли, аммо ноаниқ. дарвоза устидан ўтиб кетди 11' Энди эса Чех ажойиб сейв намойиш қилди ва тўпни ён томонга уриб юборди! Меҳмонлар жарима зарбасини амалга оширишганди 9' ОСкарнинг хавфли зарбаси! У тўпга айланма зарба беришга муваффақ бўлди. Дарвозабон эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи 7' Виллиан жарима майдончаси ичида Это'О узатган тўпни ўзига бўйсундира олмади 6' "Вест Хэм" ҳуужмчиси Кэррол жарима майдончаси ичида Аспиликуэта билан тўп учун курашда йиқилди - пенальти эмас 5' Рамирес икки нафар футболчини алдаб ўтдию, бироқ якунда тўпни йўқотди 3' Энди эса "Вест Хэм" дарвозаси олдида бурчак тўпи 2' ДАстлабки ҳужумни меҳмонлар уюштиришди ва бурчак тўпи ишлашди 1' "Вест Хэм" "Стэмфрод Бридж"да бундан 12 йил аввал ғалаба қозонган экан... 1' ЎЙИН БОШЛАНДИ! ' "Аристократлар" Англия Премьер-лигасида 7 декабрдан бери мағлубият нималигини билмай келишяпти. Ўшанда "Сток Сити" "кўклар"дан ғалабани тортиб олганди. ' "Челси" бугун ғалаба қозонса, мусобақа пешқадами "Арсенал"га етиб олади. Моуриньо эса бундай имкониятни қўлдан чиқаришни истамаса керак. Унинг шогирдлари буни қанчалик уддалашади, яқин 2 соат вақт давомида билиб оламиз ' Ассалому алайкум, қадрли Англия футболи мухлислари!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Нефтчи | 3 | 9 |
2 | Андижон | 3 | 7 |
3 | Локомотив | 3 | 7 |
4 | Насаф | 3 | 7 |
5 | Қизилқум | 3 | 6 |
6 | Навбаҳор | 3 | 5 |
7 | ОКМК | 3 | 5 |
8 | Пахтакор | 3 | 4 |
9 | Динамо | 4 | 3 |
10 | Сўғдиёна | 3 | 2 |
11 | Металлург | 4 | 2 |
12 | Олимпик | 3 | 1 |
13 | Бунёдкор | 3 | 1 |
14 | Сурхон | 3 | 0 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Динамо | 2-1 | Металлург |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | ОКМК | - | Бунёдкор |
4-тур | Қизилқум | - | Локомотив |
4-тур | Андижон | - | Насаф |
4-тур | Пахтакор | - | Сўғдиёна |
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |