-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Испания Ла лигаси
36-тур, 9 май, соат 21:00 ТАРКИБ:
13.Клаудио Браво (Д)
21.Адриано
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
15.Марк Бартра
06.Хави Эрнандес
14.Хавьер Маскерано
12.Рафинья
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.НеймарЗАХИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
18.Хорди Альба
23.Томас Вермален
20.Серхи Роберто
08.Андрес Иньеста
05.Серхио Бускетс
07.Педро РодригесБАРСЕЛОНА
Неймар (51)
Педро (85)2:0
РЕАЛ СОСЬЕДАД
ТАРКИБ:
01.Херонимо Рульи (Д)
24.Альберто де ла Белья
02.Карлос Мартинес
06.Иньиго Мартинес
03.Микель Гонсалес
14.Рубен Пардо
16.Серхио Каналес
05.Маркель Бергара
08.Эстебан Гранеро
10.Хаби Прието
11.Карлос ВелаЗАХИРА
13.Эньяут Зубикарай (Д)
20.Жосеба Зальдуа
19.Юри Берчиче
34.Ариз Элустондо
18.Чори Кастро
09.Иманоль Агиррече
07.Альвред ФиннбогасонСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' Ўйин якунланди. "Барселона" - "Реал Сосьедад" - 2:0. Каталонияликлар "Реал" билан очколар фарқини вақтинчалик бўлса-да 5 очкога етказди. 10 дақиқадан кейин "Мадрид" ва "Валенсия" ўртасидаги ўйин бошланади. Онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг. 90+3' Ўйин якунланди. "Барселона" - "Реал Сосьедад" - 2:0. Каталонияликлар "Реал" билан очколар фарқини вақтинчалик бўлса-да 5 очкога етказди. 10 дақиқадан кейин "Мадрид" ва "Валенсия" ўртасидаги ўйин бошланади. Онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг. 90+2' Меҳмонлар ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди! Финбогасан жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбани Браво ўтказмади. 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди 87' Вууууҳ! Суареснинг узатмасидан кейин Месси майдон марказидан бошлаб олдинги ўтди ва жарима майдончаси чизиғи устида икки ҳимоячини чалғитиб олис бурчакка тўпни айлантирди. Тўп тўрга бориб тушмади... 85' ГОООООООЛ! Педроооооо, 2:0! Чалқанча услубда зарба билан дарвозани ишғол қилди! 81' "Барселона"да учинчи ўзгариш: Рафинья ўрнига Педро баҳсни давом эттиради. 80' "Реал Сосьедад" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида "парашют" ҳосил қилди. Браво тўпни эгаллади 79' Месси офсайдда қолди, акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқиб кетарди. 76' Рубен Пардо ўзидан жуда чиройли ўтиб кетган Неймарни хунук тарзда йиқитди. Сариқ карточка. 74' Ҳар иккала жамоада ўзгариш бўлди. "Барселона"да Хави ўрнига Иньеста ўйинни давом эттиради. 73' Хавининг жарима майдончасига берган узатмасидан кейин Суарес офсайдда тўпни қабул қилди. 69' Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо тўпни Рульи эгаллади 69' Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо тўпни Рульи эгаллади 65' Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи унинг оёқлари остига ташланиб, тўпни ён томонга тепди. Алвеснинг узатмасига Неймар бош билан зарба берди. Рульи тўпни эгаллади. 63' Юқоридан берилган узатмани Месси жарима майдончасининг ўнг томонида қабул қилди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Рульи тўпни эгаллаб олди. 62' Рульи қўпол хатога йўл қўйди. У бурчакка яқин жойда тўпнинг чиқишини кутиб, уни Неймардан ҳимоя қилди, аммо тўп чизиқ устида туриб қолди. Неймар тўпни эгаллаётганида дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бразилиялик ҳужумчи тўпни тезда ўйинга киритмоқчи бўлганида, Рульи унинг олдига туриб олди. Ҳакам эса уни огоҳлантирди. 61' "Барселона"да ўзгариш: Бартра ўрнига Бускетс туширилди 60' Каналес офсайдда қолди 59' "Барселона" футболчилари тўпни назорат қилиб, рақибни ўз дарвозасидан олдинроққа чиқишга мажбур қилишмоқда. 56' Меҳмонлар футболчиси жароҳат олди шекилли, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 51' ГОООООЛ! Неймааааар, 1:0! Мессининг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни бош билан ортга уриб юборди. Бразилиялик ҳужумчи шундоққина устун олдида тўпни дарвозага жойлади! 50' Вуууҳ! Хавининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Луис тўпнинг ерга тушишини кутди ва ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! 48' "Барселона" кетма-кет 4 марта бурчак тўпини тепди. Неймарнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 47' Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Бартра бош билан зарба берди. Яқин "тўққизлик"ка кираётган тўпни Рульи қайтаришга муваффақ бўлди. 46' Месси майдон марказидан аниқ пас билан Суаресни майдончасига бошлади. Луис зарба беришга улгурмади ва тўпни эгаллаб, ортга қайтарди. Мезбонлар кейинчалик тўпни йўқотишди. 46' Иккинчи бўлим бошланди. 45' Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам компенсация вақти белгиламади. Ҳозирча "Барселона" - "Реал Сосьедад" - 0:0. Бироз дам оламиз. 45' Алвес олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўпга ташланган Рульи қўл билан ета олмади. Аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди. 42' Мезбонлар икки марта ҳужум ташкил қилишди. Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячилар унга имконият беришмади. Неймарнинг узатмасига эса аниқлик етишмади 39' Суаресга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Месси тўпни олис устун томонга етказди ва Пике бош билан орқароққа тўпни қолдирди. Рафиньянинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 35' "Реал Сосьедад" бурчак тўпини ўйинга киритди. Браво мушт билан тўпни уриб юборди 34' Вууууҳ! Бу сафар ҳам Месси диспетчерлик вазифасида ҳаракат қилди. У жарима майдончасига ўнг қанотдан кирди ва олис устун томон узатма берди. Неймар бош билан зарба берди. Тўп олис устун олдидан ўтиб кетди. Суарес ва Хави тўпни дарвозага бура олишмади... 32' Лионель Месси жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозага яқинига берилган узатма пайтида мезбон футболчиларидан офсайдда қолган экан. 29' Маркель Бергара огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Рафиньяни очиқчасига чалиб йиқитди. 28' Вууууҳ! "Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин меҳмонлар тўпни қайтаришди. Месси томонидан берилган узатмадан кейин Пике дарвоза олдида тўпни эгаллади ва зарба берди. Рульи зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Пике чалқанча услубда дарвоза тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. 27' Альберто де ла Белья огоҳлантирилди. Мессини ортдан тепиб йиқитгани учун. 26' Эстебан Гранеро сариқ карточка олди. Алвесни тортиб йиқитгани учун. 25' Маскеранонинг узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятда бош билан зарба берди. Аммо бразилиялик ҳужумчи офсайдда қолганди 23' Оҳоҳоҳо! Пикенинг қўпол хатосидан сўнг "Реал Сосьедад" футболчилари "Барселона" жарима майдончаси олдида тўпни олиб қўйишди ва Карлос Вела бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Ҳужумчининг зарбасини Клаудио Браво эгаллаб олди. Вела офсайдда қолган экан... 20' Оҳо! Мессининг чиройли узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқди, аммо ерга урилган тўпни ўзига бўйсундира олмади. Тўп ундан ўтиб кетди. 18' "Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Суарес ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Мессини тўп билан таъминлади. Лионелнинг узатмасини эса Рульи эгаллади 18' "Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Суарес ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Мессини тўп билан таъминлади. Лионелнинг узатмасини эса Рульи эгаллади 16' Алвес ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатма берди. Месси тўпга ета олмади 13' Вууууҳ! Неймар Месси билан "девор" ўйнаб бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо Рульи ҳужумчининг зарбасини нафақат қайтарди, балки тўпни эгаллаб олди! 9' Яна бир хавфли вазият! Олис масофадан етказилган узатмани Месси жарима майдончаси ичида қабул қилди ва тўпни қанотдаги Алвесга берди. Данининг узатмасига Суарес дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади. 9' "Барселона" кетма-кет 2та бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади 8' Вууууҳ! Алвес етказган узатмага Месси 12 метрлардан бош билан зарба берди. "Тўққизлик"ка бораётган тўпни дарвозабон қўли билан майдон ташқарисига уриб юборди 7' Меҳмонларнинг ҳужуми хавфли чиқиши мумкин эди, ҳимоячи тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди 4' "Сосьедад" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз 3' "Барса" кўк-анорранг, "Реал Сосьедад" эса оқ-кўк йўл-йўл формада ҳаракат қилишмоқда 2' "Барселона"нинг дастлабки ҳужуми қайтарилди 1' Ўйин бошланди! ' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда ' Испания Ла лигасининг 36-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Реал Сосьедад" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида ' АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |