-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Европа чемпионлар лигаси
Ярим финал, жавоб ўйини, соат 23:45 ТАРКИБ:
01.Мануэль Нойер (Д)
05.Мехди Бенатиа
17.Жером Боатенг
21.Филипп Лам
13.Рафинья
31.Басти Швайнштайгер
03.Хаби Алонсо
06.Тьяго Алькантара
18.Хуан Бернат
25.Томас Мюллер
09.Роберт ЛевандовскиЗАХИРА
23.Пепе Рейна (Д)
04.Данте
30.Митчелл Вайзер
20.Себастьян Роде
19.Марио Гётце
08.Хави Мартинес
14.Клаудио ПисарроБАВАРИЯ
Меҳди Бенатиа (7)
Роберт Левандовски (60)
Томас Мюллер (74)3:2
БАРСЕЛОНА
Неймар (15, 29)ТАРКИБ:
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.НеймарЗАХИРА
13.Клаудио Браво (Д)
15.Марк Бартра
21.Адриано
24.Жереми Матьё
12.Рафинья
06.Хави Эрнандес
07.Педро РодригесСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' Ўйин якунланди. "Барселона" ЕЧЛ-2014/15 финалида! 90+3' Ҳеҳеҳее! Неймар гол ургиси келмади! У ҳимоячини алдаб ўтди ва Нойер билан юзма юз вазиятга қолди! Битта зарба билан дарвозани ишғол қилиш ўрнига ўнг қанотдан ёрдамга келган Мессига ноаниқ пас бериб, вазиятни йўққа чиқарди. 90+2' Вууууҳ! Левандовскининг товон билан узатмасидан кейин тўп икки ҳимоячи орасидан ўтди ва Гётце бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Сўнгги паллада Матьё тўпни тепиб юборишга улгурди! 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди 87' "Бавария"да ўзгариш: Швайнштайгер ўрнига Хави Мартинес, Мюллер ўрнига Марио Гётце туширилди. 85' Педро сариқ карточка билан жазоланди. 84' Левандовски жарима майдончаси чизиғи устида бу сафар аниқ зарба йўллай олмади 83' Себастьян Роде сариқ карточка олди. Мессини тортиб йиқитгани учун 82' Мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади. Мюллернинг жарима майдончаси чизиғи устидан 11 метрли нуқта томон берган узатмаси ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди. 81' Сариқ карточка олиш навбати Хаби Алонсога келди 78' Мезбонлар майдон марказидан Мессидан тўпни олиб қўйишди. Левандовски жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Пикенинг оёғидан майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган узатмага Бенатиа ноаниқ зарба берди. 76' Ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун Левандовскига сариқ карточка. 75' "Барселона"да сўнгги ўзгариш: Иньеста ўрнига Хави туширилди. 74' ГООООООЛ! Томас Мюллер, 3:2! Ҳужумчи жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба билан дарвозани бурчагини нишонга олди! 71' "Барса"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Жереми Матьё туширилди 69' "Барселона" катта куч билан олдинга ўтаётгани йўқ. Меҳмонлар шунчаки тўпни назорат қилиб, вақтнинг ўтишини таъминлашмоқда. 68' "Бавария"да ўзгариш: Филипп Лам ўрнига Себастьян Роде туширилди. 66' "Барселона" ҳимоячда тўпни йўқотди, аммо бундан мюнхенликлар фойдалана олишмади. Лам жарима майдончасига яхши кирдию, аммо тўпни олдирди. 64' Иван Ракитич огоҳлантирилди. 63' Вуууууҳ! Алонсо жарима тўпини етказиб берганидан кейин Мюллер футболчилар орасида тўпни эгаллади ва 180 градусга айланиб, 12 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!.. 63' Вуууууҳ! Алонсо жарима тўпини етказиб берганидан кейин Мюллер футболчилар орасида тўпни эгаллади ва 180 градусга айланиб, 12 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!.. 59' ГООООООЛ! Роберт Лавандовски, 2:2! Жарима майдончаси чизиғи устида Маскеранони чиройли тарзда алдади ва дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди! 57' Бернатт жарима майдончаси бурчагидан аниқ зарба йўллай олмади 55' Бернет жарима майдончасининг чап томонида бир ҳимоячида ўтди, аммо иккинчиси билан тўп билан учун курашда йиқилди. Қоидабузарлик бўлмади 49' Бугун "Барселона" рақибнинг тўпни назорат қилишига бемалол қўйиб бермоқда. Улар кучли прессинг уюштиришмаяпти. Позицион ҳимояланишмоқда. Ҳозир Швайни жарима майдончаси ичида қабул қилдию, аммо йиқилиб тушди... 46' Иккинчи бўлим бошланди 46' Иккинчи бўлим бошланди 46' "Барселона"да ўзгариш: Луис Суарес ўрнига Педро Родригес туширилди 45+2' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бавария" - "Барселона" - 1:2. Танаффус 45+2' Тьяго Алькантара сариқ карточка олди. 45+1' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. Бу вақтда мезбонлар иккита ҳужум ташкил қилишди. Хавф бартараф этилди 42' "Бавария" ҳимоячиси Рафинья сариқ карточка олди. 40' Вуууууҳ! Левандовскининг зарбасидан кейин тўп Тер Штегеннинг қўлига тегиб, дарвозага думалаб кираётганида дарвозабоннинг ўзи чизиқ устида қайтариб юборди! Қойил! 38' Неймарнинг иккинчи голидан кейин "Бавария" футболчиларидаги иштиёқ ва ғалабага бўлган ишонч йўқолиб қолгандек. Йўқ. Бенатианинг чап қанотдан узатмасидан кейин Швайнштайгер бош билан хавфли зарба йўллади. Тер Штеген тўсин остидан тўпни юқорига уриб юборди. Ҳали голлар кўрадиганга ўхшаймиз 33' Суарес ва Месси чиройли финтлар ишлатишни бошлашди. Ҳисоб бунга бемалол имконият беради... 29' ГОООООЛ! Неймаааар, 1:2! Месси майдон марказида бош билан Суаресни бирга бир вазиятга чиқариб юборди! Луис бу сафар ҳам ўзи зарба бермади ҳамда икки ҳимоячининг устидан ошириб, нариги қанотдан етиб келган бразилияликка пас берди. Неймарнинг зарбасини Нойер яқин бурчакдан ўтказиб юборди! 28' Вууууҳ! Мюллернин узатмасидан кейин Левандовски икки ҳимоячи орасида тўпни қабул қилди ва 11 метрдан зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди. Орадан бир дақиқа ўтиб худди шундай позициядан худди шундай масофадан Месси зарба йўллади. Нойер тўпни эгаллади. Кейинги ҳужумда "Бавария" қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига кириб кетди. Мюллернинг зарбани Тер Штеген қайтарди! 25' Гвардиола шогирдлари меҳмонларни тўпсиз қолдиршмоқда. Каталонияликлар муаммосиз ҳимояланишмоқда. Энди навбат "Барса"га келди. Бугун "квадратлар жанги"га гувоҳ бўламиз шекилли. 19' "Бавария" "режалаштирилмаган" голни ўтказиб юборди. Мезбонлар 90 дақиқада 3та гол уриб, ўйинни камида қўшимча бўлимларга ўтказишга ҳаракат қилишлари мумкин эди. Аммо бугун қўшимча бўлимлар бўлмайди. Асосий вақтда эса "Бавария" яна 4та гол уриши керак. Улардан бири ҳозир Тер Штеген дарвозасига кириши мумкин эди: Ламнинг узатмасидан кейин Мюллер бош билан зарба берди. "Барса" посбони "тўққизлик"ка кираётган тўпни бармоқлари билан қайтарди. 15' ГООООООЛ! Неймаааар, 1:1! Месси чиройли пас билан Суаресни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Луис ўзи зарба бермади ва Неймарнинг келишини кутиб, унга узатма берди. Бразилиялик футболчи бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди! 13' "Бавария" тўпни назорат қилмоқда. Бу кўрсаткич бўйича мюнхенликлар бугун жиддий устунликка эга бўлишса керак. Ҳозир меҳмонлар ҳимоясининг хатосидан сўнг тўп жарима майдончасига кирган Левандовскига етказилди. Пике унга зарба беришга имкон бермади. Швайнштайгернинг олисдан зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди 7' ГООООООЛ! Меҳди Бенатиа, 1:0! "Бавария" бурчак тўпини ўйинга киритди ва Бенатиа бош билан дарвозани ишғол қилди. Тер Штеген зарбани қайтара олмади! Тезкор гол ўйинни янада қизитади. Бунга шубҳа йўқ 5' Вуууууҳ! Дастлабки ҳужумни "Барса" яратди. Алвеснинг узатмасидан Ракитич жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўпни Нойерга нариги қанотга қайтарди. Неймар тўпни эгаллади ва даврозага яқинига узатма берди. Мануэль бу сафар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 4' Ўйин нисбатан хотиржамлик билан бошланди. Асосан тўп назорати учун кураш кечмоқда. ЖАмоалар стратегияга амал қилиб, ўз пайтларини кутишмоқда... 4' Ўйин нисбатан хотиржамлик билан бошланди. Асосан тўп назорати учун кураш кечмоқда. ЖАмоалар стратегияга амал қилиб, ўз пайтларини кутишмоқда... 1' Ўйин бошланди! ' Европа чемпионлар лигаси мадҳияси янгради. Демак, жамоалар майдонда саф тортишган! "Бавария" қизил, "Барселона" сариқ рангли формада ҳаракат қилади. ' Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда! Дастлабки ўйин натижасини барчангиз билсангизда, жавоб ўйини бошланишидан олдин эслатиб ўтамиз. Каталонияликлар "Камп Ноу"да рақиб устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. ' Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда! Дастлабки ўйин натижасини барчангиз билсангизда, жавоб ўйини бошланишидан олдин эслатиб ўтамиз. Каталонияликлар "Камп Ноу"да рақиб устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. ' Европа чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсуми якунланишига бир қадам қолмоқда. Бугун ва эртага ярим финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади. "Бавария" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда. ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |