-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Онлайн трансляция
Олий лига-2015
9-тур, 16 май, соат 19:00 ТАРКИБ:
12.Александр Лобанов
23.Александр Мерзляков
2.Егор Кримец
4.Аднан Ораховац
24.Даврон Ҳошимов
5.Акбар Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе (С)
29.Владимир Козак
8.Шерзод Каримов
11.Игорь Сергеев
18.Баҳодир ПардаевЗАХИРА
1.Никита Рибкин
6.Мурод Холмуҳаммедов
9.Жалолиддин Машарипов
16.Навруз Алимов
20.Анвар Солиев
27.Игорь Рогованов
28.Станислав АндреевПАХТАКОР
Егор Кримец (36)
Игорь Сергеев (70)2:0
НЕФТЧИ
ТАРКИБ:
30.Евгений Черемисин
20.Дилёрбек Эрматов
32.Жаҳонгир Меҳмонов
3.Шукурали Пўлатов
4.Ойбек Нурбоев
33.Сардор Раҳмонов
18.Жавоҳир Расулов
44.Умид Қодиров
7.Мансур Саидов (С)
6.Бахтиёр Ёқубов
9.Шерзод ҲакимовЗАХИРА
1.Сергей Смородин
8.Акмал Холматов
10.Мурод Бобожонов
11.Отабек Ҳайдаров
13.Зокир Нурматов
22.Рўзимбой Аҳмедов
24.Камрон КападзеСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' "Пахтакор" ўз очколарини 19тага етказди ва "Насаф" билан бирга 2-3-ўринларни бўлишиб турадиган бўлди. Бабаян жамоаси захирасида битта қолдирилган ўйин бор 90+3' Ўйин якунланди. "Пахтакор" - "Нефтчи" - 2:0. 90+2' Фарғоналиклар кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Пахтакор" яхши ҳимояланмоқда. 90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 90' "Пахтакор" яхши ҳужум ташкил қилди. Махарадзе ўнг томондан жарима майдончасига кириб, нариги қанотга узатма берди, аммо тўп чизиқни кесиб ўтган экан 88' Вуууҳ! Холматовнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди! 87' Аднан Ораховац сариқ карточка олди. У Бобожоновни чалиб чиқитди 86' "Пахтакор"да ўзгариш: Шерзод Каримов ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди 83' Вуууҳ! Холматовнинг узатмасидан кейин Бобожонов 11 метрли нуқта устидан бош билан зарба берди. Ноаниқ. Мурод тўпни ерга тушириб, кейин зарба бериши ҳам мумкин эди... 80' Фарғоналиклар ҳужум ташкил қилишмоқда. Олис масофадан йўлланган зарба ноаниқ бўлди 77' Фарғоналиклар хавфли ҳужуми! Дастлаб узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий зарба эса бурчак тўпи билан якунланди 72' "Нефтчи"да ўзгариш: Бахтиёр Ёқубов ўрнига Мурод Бобожонов туширилди 72' Вууууҳ! Сергеев бирга бир вазиятга чиқди. Черемисин оёғи билан тўпни ундан олиб қўйди 70'
ГОООООЛ! Игорь Сергеев, 2:0! Шерзод Каримов чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва орқароққа тўпни етказди. Сергеев бош билан дарвозани ишғол қилди!68' "Пахтакор"да ўзгариш: Баҳодир Пардаев ўрнига Станислав Андреев туширилди. 62' "Нефтчи"да ўзгариш: Ойбек Нурбоев ўрнига Акмал Холматов туширилди 62' "Нефтчи"да ўзгариш: Ойбек Нурбоев ўрнига Акмал Холматов туширилди 62' Вуууууҳ! "Нефтчи"ни яна жарима тўсини голдан қутқарди. Тўп бурчакдан етказилганидан кейин Сергеев бош билан зарба йўллаганди... 60' Фарғоналиклар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Тўпни Лобанов эгаллаб олди 57' Вууууҳ! Пардаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Черемисин оёғи билан қайтарди! 56' Мерзляков чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва узатма берди. Тўпни фарғоналик ҳимоячи эгаллаб олди 55' Майдон марказида тўп учун кураш кўпайди 53' "Пахтакор" стадиони узра ёмғир ёға бошлади. Ёмғирнинг тезлиги ошиб бормоқда. 52' Меҳмонлар майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўпни "Нефтчи" футболчиси бош билан юқорига урди, аммо даврозага зарба бера олишмади 51' Вуууууҳ! Владимир Козак олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди! 49' Вууууҳ! Умид Қодиров деярли бирга бир вазиятда 14 метрлардан зарба йўллади. "Пахтакор" посбони тўпни қайтариб, иккинчи уринишда эгаллаб олди! 49' Меҳмонлар тўпни ҳаводан жарима майдончасига етказишди. Лобанов қўлдан чиқариб юборди, бироқ фарғоналиклар тўпни эгаллай олишмади 47' "Нефтчи" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди. 46' Иккинчи бўлим бошланди. 46' "Нефтчи"да ўзгариш: Шерзод Ҳакимов ўрнига Отабек Ҳайдаров тушурилди ' Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Нефтчи" - 1:0. Танаффус 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди 42' Ўйин бошида олган жароҳат бугун Акбар Исматуллаевни қийнамоқда 40' Шерзод Каримов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ 36' ГОООЛ! Егор Кримец, 1:0! Бурчак тўпи олис устун томон етказди. Ораховац бош билан тўпни дарвоза чизиғи олдига етказди ва Кримец тўпни дарвоза тўрига буриб юборди! 35' Пахтакорчилар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Меҳмонлар ҳимояда хушёр ўйнашмоқда. Яна бурчак тўпи 32' Вууууҳ! Махарадзеда ажойиб имконият! Чап қанотдан етказилган узатмани фарғоналиклар ҳимоячиси бош билан қайтарди. Кахи 11 метрли нуқта устида дарвоза томон зарба йўллади. Черемисин тўпни ушлаб олди! 31' Каримов йўллаган зарбани меҳмонлар посбони эгаллаб олди 29' "Нефтчи" футболчиси Жавоҳир Расулов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, бир ҳимоячини алдади, аммо иккинчисидан ўтиб кета олмади 26' Яхши вазият! Чап қанотдан етказилган узатмани Черемисин мушт билан уриб юборди. Козак тўпни эгаллаб, 14 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди... 23' Исмоилов шогирдларининг кам сонли ҳужумларидан бири. Ҳимоячига нисбатан фол ишлатилди 21' Бугун "Пахтакор" марказий стадионида "Нефтчи" жамоаси мухлислар сон жиҳатдан кўпроқ. Улар ўз суюклиларини фаол қўллаб-қувватлашмоқда 17' "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда, аммо хавфли вазият ярата олаётгани йўқ 11' Мезбонлар (Козак) бу сафар ўнг қанотдан жарима зарбасини тепишди. Дарвоза олдида посбонга нисбатан фол ишлатилди 10' ХАвфли вазият! "Пахтакор" чап қанотдан жарима тўпни олис устун томон етказди. Тўп Черемисиндан ўтиб кетди ва Махарадзега тегиб, майдонни тарк этди 7' Шерзод Ҳакимов майдон марказида Исматуллаевнинг оёғига кескин ташлангани учун сариқ карточка олди. Акбарга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда 5' "Нефтчи" беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилмоқда. Қолган футболчилар иккинчи қават мудофаани ташкил қилишган 2' Козак жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди 1' Ўйин бошланди! ' "Пахтакор" сариқ, фарғоналиклар яшил рангли формада ҳаракат қилишади ' "Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда ' Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |