-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Онлайн трансляция
Англия Премьер-лигаси
4-тур, 29 август, соат 19:00 ТАРКИБ:
13.Тибо Куртуа (Д)
02.Бранислав Иванович
24.Гэри Кэхилл
28.Сесар Аспиликуэта
21.Неманья Матич
05.Курт Зума
22.Виллиан
10.Эден Азар
04.Сеск Фабрегас
19.Диего Коста
07.Педро РодригесЗАХИРА
01.Асмир Бегович (Д)
06.Абдул Баба
12.Джон Оби Микель
16.Роберт Кенеди Нуньес
18.Лоик Реми
09.Радамель Фалькао
36.Рубен Лофтус-ЧикЧЕЛСИ
Радамель Фалькао (79)1:2
КРИСТАЛ ПЭЛАС
Бакари Сако (65)
Жоел Уорд (81)ТАРКИБ:
12.Алекс Маккарти (Д)
23.Пап Суаре
02.Джоэл Уорд
06.Скотт Данн
27.Дэмьен Дилейни
42.Джейсон Панчеон
26.Бакари Сако
07.Йоан Кабай
18.Жеймс МакАртур
11.Уилфред Заха
21.Коннор УикхэмЗАХИРА
13.Уэйн Хенесси (Д)
03.Адриан Мариаппа
14.Чхон Ён Ли
10.Янник Боласи
22.Джордон Матч
28.Джо Ледли
16.Дуайт ХейлСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' Ўйин якунланди! Жозе Моуриньо ўзининг "Стемфорд Бриж"даги 100-ўйинида мағлубиятга учради! 90+2' Вууууҳ! Меҳмонлар ҳимоячилари қаҳрамонларча ҳимояланишмоқда! Ҳимоячи зарба йўлига ўзини ташлади! 90+1' "Челси" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбани Маккарти ажойиб сэйв билан қайтарди 90' Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди 86' Роберт Кенеди Нуньес олис масофадан йўллаган зарбани Маккарти қайтарди 84' "Кристал Пэлас"да ўзгариш: Сако ўрнига Чон Ёнг Ли туширилди 81' ГООООООЛ! Жоел Уорд, 1:2! Боласи чап қанотдан олис устун томон узатма берди. Сако тўпни орқароққа қайтарди ва Уорд бош билан дарвозани ишғол қилди! 79' ГООООЛ! Радамель Фалькаоооо, 1:1! Педронинг ўнг қанотдан берган узатмасини бош билан дарвозанинг яқин бурчагига жойлади! 77' "Челси"да яна бир ўзгариш бўлди. Матич ўрнига Рубен Лофтус-Чик тушди 77' Кристал Пэлас мутлақо чўчимасдан ўйнамоқда. Ҳимояда ўтирмасдан олдинга ўтмоқда 75' Яна бир хавфли зарба! Болазининг 18 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди! 74' Вуууууҳ! "Кристал Пэлас" ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди! Сако чап қанотдан олис устун томон узатма берди. Болази яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади!!! 71' Гэри Кэхилл огоҳлантириш олди 70' Яхши имконият! Педро ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси чизиғи устида очилган Азарга узатди. Эденнинг зарбаси қовушмади 68' "Челси"да иккита ўзгариш бўлди. Виллиан ўрнига Фалькао, Аспиликуэта ўрнига Нуньес туширилди 65' ГОООООЛ! Бакари Сако, 0:1! Чап қанотдан етказилган узатмага Сако йўллаган зарбани дастлаб Аспиликуета қайтарди, аммо тўп яна унинг ўзида қолди ва такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди! 64' Диего Коста жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни Педрога қолдирди. "Барселона"нинг собиқ футболчисининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди 64' Диего Коста жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни Педрога қолдирди. "Барселона"нинг собиқ футболчисининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди 62' Азар ва Кэхиллнинг зарбаларини ҳимоячилар қайтаришди 60' Азар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан уни қайтарди 56' Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Вазият бироз тахликали бўлди, аммо улар вазиятдан фойдалана олишмади 55' Бакари Сако дарвозабон Куртуа учун ноқулай зарба йўллади. Тибо зарбани қайтарди 53' "КП" футболчиси қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдончаси ичида зарба беришга улгурмади 52' Азар чап қанотдан тўпни дарвоза олдига узатди. Диего Коста ноқулай вазиятда тўпга оёқ чўзди. Унинг ортида Педро қулай позиция танлаганди 50' Диего Коста меҳмонлар жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти йўқ. Ҳимоячи подкат орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 46' Иккинчи бўлим бошланди 45+1' Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳисоб очилмади 45' Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди 42' Вууууҳ, "ЧЕЛСИ"! Ҳисобни очишга жуда яқин келди! Рақиб жарима майдончаси ичида дарвоза томон 3 марта зарба берилди! Дарвозабон ва ҳимоячилар бир амаллаб зарбаларни қайтаришди! 39' Аспиликуэта жарима майдончаси бурчагидан дарвозабон майдончасига юмшоқ узатма берди. Диего Коста тўпга бироз ета олмади 36' Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин Виллианга келиб тушди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди 33' Педро бурчак тўпини ўйинга киритди. Кэхилл бош билан зарба берди. Ноаниқ 31' Сако олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ 29' Вууууҳ! Мана вазият! "Кристал Пэлас" ажойиб комбинация орқали Кабайни бирга бир вазиятга чиқарди. Йоаннинг зарбасини Куртуа қайтарди! Кабай гол уриши шарт эди! 25' Меҳмонлардане хавфли қарши ҳужум. Сако чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва кучли зарба йўллади. Куртуа оёғи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 23' Мезбонлар ўнг қанотдаги чизиқ олдидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Матич етказган тўпни Виллиан қабул қилди ва зарба йўллади. Ноаниқ 21' "Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Зума жарима майдончасида йиқилди, аммо бу пенальти эмас 19' Вууууҳ! Педро ўнг қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас чап оёқда зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. 18' "Кристал Пэлас" ишончли ҳимояланмоқда. Мезбонларга ҳеч қандай имкон бермаяпти 14' Виллиан жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ 13' Фабрегаснинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида Маккартига борди. Дарвозабон муаммосиз уни эгаллади 11' Тўп назорати тўлалигича мезбонларда 6' "Челси" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Уилфрид Заха чап қанотда тўпни қабул қилди ва Ивановични алдаб дарвоза томон зарба берди. Тўп Браниславнинг оёғидан юқорига кўтарилиб кетди 4' Виллианнинг узатмасидан кейин Педро бир ҳимоячини алдаб ўтди ва 14 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди 2' "Челси" кўк, "Кристал Пэлас" оқ рангли формада ҳаракат қилмоқда 1' "КП" бурчак тўпи ишлади 1' Ўйин бошланди! ' "Челси" ва "Кристал Пэлас" футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда ' Қадрли футбол ишқибозлари. Англия Премьер-лигаси ўйинларидан матнли трансляцияларимизни давом эттирамиз
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |